UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  9 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  15 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  500 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Сречко Катанец: "Бугун майдонда "Навбаҳор" ўйнадими ёки терма жамоа?" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Бугун майдонда "Навбаҳор" ўйнадими ёки терма жамоа?"

"Navruz Cup-2022" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида қатнашди.

"Қисқа гапираман. Таассуротларим яхши. Футболчиларни ғалаба билан табриклайман. Жуда шиддатли ўйин намойиш этдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Ҳисобда ортда қолаётганимизда ҳам яхши ўйнадик. Афсуски, биринчи бўлимда имкониятлардан фойдалана олмадик. Асосийси - ғалаба", - дейди Катанец. 

- Тезкор гол режаларга таъсир қилдими? 

- Албатта, ўйин бошида гол ўтказилганида барчага шок бўлади. Бўлиб турадиган ҳолат. Агар кўп нарса кутишган бўлса, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Терма жамоадан ўйиндан олдин кўп нарса кутмаслик керак, Италия кеча кимга ютқазди? Футболда бундай нарсалар бўлиб туради. Кичик жамоаларга қарши 8:0, 7:0 ҳисоблари қайд этилмайди. Агар ФИФА рейтингида 200-ўриндаги жамоага қарши ўйнасак ҳам жиддий ёндошиб ютишимиз керак. 

- "Марказий" стадион майдони халқаро талабларга жавоб берар эканми? 

- Майдон яшил кўринмоқда, аммо иккинчи ўйинда қайндай бўлиши керак бўлса, ундан ёмонроқ ҳолатда. Майдонни баҳона қила олмаймиз. Доим тўпни тез ҳаракатлантирдик, албатта, баъзи хатолар бўлди.

- Бугун жамоа турлича ўйнади. Бундан ташқари марказий ярим ҳимоячилар яхши ўйнай олишмади, Шомуродов алмаштирилганидан кейин Сергеев ҳам яхши ўйнаганини кўрдик. 

- Шукуров ва Ҳамробеков ўртасида баланс топиш керак. Агар ўзимизни "харакири" (японча сўз - "фидо қилиш") қилмоқчи бўлсак, тўрт ҳимоячи олдидаги икки таянч ярим ҳимоячини олдинда ўйнатсак ўзимизни "ўлдириб" қўямиз. Бизда барча статистик маълумотлар бор. Гол таянч ярим ҳимоячиларнинг хатоси туфайли бўлмади. Хатоларимизни биламан, уларни шу позициядаги энг яхши ўйинчиларимиз деб ҳисоблайман. 

- Кечаги матбуот анжуманида "ўртоқлик ўйинларида мен учун натижа муҳим эмас" дегандингиз. Бугун учинчи голдан кейин бешинчи ҳимоячини туширдингиз, демак бугун айнан натижа учун ўйнадингиз дейиш мумкинми?

- Биринчи навбатда кеча доим натижа учун ўйнаймиз деб айтдим. Нима учун бунчалик катта босим бўлиши керак, чунки ўртоқлик ўйинларида ўйинчиларни синаб кўришимиз керак. Терма жамоа доим қўллаб-қувватланиши керак, барча мухлислар томонидан, чунки футболчилар мухлислардан қўллаб-қувватлашни ҳис қилиши керак. Бугун майдонда "Навбаҳор" ўйнадими ёки терма жамоами, тушунмай қолдим. Илтимос, ким терма жамоа ўйинларига келса терма жамоани охиригача қўллаб-қувватласин!

Рейтинг: +88   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика