UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  51 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  7 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  7 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  3 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3

Суперлига. "Қизилқум" "Бунёдкор"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди Янгиликлар

Суперлига. "Қизилқум" "Бунёдкор"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашуви якунланди.

Қизилқум

Шерали Жўраев - 45', Темурхўжа Абдухолиқов - 47', Александар Станисавлевич - 75'

Суперлига. 2-тур

10/03/2022, 18:30

1
:
3
Тугади

Бунёдкор

Дилшод Жўраев - 90'

45'
90'
45'  Шерали Жўраев
47'  Темурхўжа Абдухолиқов
53'  Эркин Бaйдуллаев
71'  Ислом Тухтахўжаев
75'  Александар Станисавлевич
82'  Шерали Жўраев (Жасур Азимов)
86'  Александар Станисавлевич (Салим Мустафоев)
45'  Жаҳонгир Ўрозов
64'  Расул Йўлдошев (Билол Туплиев)
64'  Иброҳим Томива (Францис Нарх)
78'  Билол Туплиев
78'  Маҳмуд Маҳамаджонов (Ҳусайин Эргашбоев)
78'  Усмонали Исмоналиев (Одилжон Абдураҳмонов)
90'  Дилшод Жўраев

Coca Cola Суперлига, 2-тур
ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР 3:1
10 март 2022 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони.

Гол: Шерали Жўраев 45', Темурхўжа Абдуҳолиқов 47, Александар Станиславлевич 75 — Дилшод Жўраев 90+2
Ҳакамлар
: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Хушнуд Суюнбоев
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Қизилқум": 1. Игнатий Нестеров, 4. Бобурбек Йўлдошев, 6. Эркин Байдуллаев, 7. Санжар Шоаҳмедов, 10. Темурхўжа Абдухолиқов, 11. Александар Станиславлевич (17. Салим Мустафоев, 86), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Шерали Жўраев (18. Жасур Азимов, 82), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 88. Артём Дмитриев

"Бунёдкор": 32.Суҳробжон Султонов, 3.Маҳмуд Маҳамаджонов (14. Ҳусайн Эргашбоев, 79), 4.Давронжон Эргашев, 5.Дилшод Жўраев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 10.Расул Йўлдошев (19.Билол Туплиев, 64), 22.Усмонали Исмоналиев (7. Одилжон Абдураҳмонов, 79), 33.Умарали Раҳмоналиев, 34.Суҳроб Иззатов, 49.Иброҳим Гбадамоси (8.Францис Нарх, 64), 88.Жаҳонгир Ўрозов.

Огоҳлантириш: Жаҳонгир Ўрозов (45+2), Эркин Бойдуллаев 53, Билол Туплиев 78, 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Қизилқум" кетма-кет иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонди.

90+2. ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дилшод Жўраев орадаги фарқни қисқартирди.

90+1. "Қизилқум" дарвозаси томон пенальти белгиланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Раҳмоналиев ҳамда Мустафоев тўп учун курашда тўқнашиб кетишди.

86. Раҳмоналиев жарима зарбасини ижро этди, ноаниқ.

86. "Қизилқум"да ўзгариш: Станиславлевич ўрнига Салим Мустафоев майдонга тушди.

85. "Бунёдкор" футболчилари бир-бирларини яхши тушунишмаяпти.

82. "Қизилқум"да ўзгариш: Шерали Жўраев ўрнига Жасур Азимов ўйинга қўшилди.

79. "Бунёдкор"да икки ўзгариш: Маҳмуд Маҳамаджонов ўрнига Ҳусайн Эргашбоев, Усмонали Исмоналиев ўрнига эса Одил Абдураҳмонов майдонга тушди.

78. Билол Туплиев қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди.

75. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Бунёдкор" футболчиси аутдан рақиб футболчисига тўпни совға қилди, Станиславлевич эса бирга-бир вазиятдан осонликча фойдаланиб, ҳисобни йириклаштирди.

75. "Қизилқум"нинг бурчак зарбасини Султонов бартараф этди.

72. Усмонали Исмоналиев жуда яхши имкониятдан фойдалана олмади. Жарима майдонида тўпни қабул қилиб олган футболчининг зарбасига Нестеров тўғаноқ бўлди.

71. Ислом Тўхтахўжаев рақибига нисбатан қўпол ўйнагани сабабли огоҳлантирилди.

70. Зотеевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Стандарт вазият бартараф этилди.

67. ЗАРБА! Нарх ўз омадини синаб кўрди, бурчак тўпи.

64. ЗАРБА! Суҳроб Иззатов чап оёқда ажойиб зарба йўллаганди, тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

64. "Бунёдкор"да икки ўзгариш: Билол Туплиев Расул Йўлдошев, Френсис Нарх эса Томива Иброхим ўрнига ўйинга қўшилди.

63. Абдухолиқов Шоаҳмедов комбинацияси ўхшамади.

57. Абдухолиқов чап қанотдан олдинга борди ва марказга тўпни узатди, "Бунёдкор" футболчилари унинг шеригидан тўпни олиб қўйишди.

55. Хавфли вазият! Бобурбек Йўлдошев бурчакдан йўлланган тўпга зарба йўллади, Суҳробжон Султоновдан сейв. Кейинги ҳужумда Санжар Шоаҳмедов ҳисобни йириклаштириши мумкин эди, бироқ ҳимоячилар унга зарба беришга имкон беришмади.

54. "Қизилқум" бурчак зарбаси ишлаб олди.

53. Эркин Бойдуллаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

53. Зарба! Александр Станиславлевичнинг кучли ва аниқ зарбасини Султонов эгаллаб олди

47. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Темурхўжа Абдуҳолиқов рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва орадаги фарқни иккитага оширди. Унга пас берган Шерали Жўраев Модрич услубида орқачасига узатма амалга оширди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+2. Жўраевга нисбатан қўполлик ишлатган Жаҳонгир Ўрозов сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

45. ГОООООООООООООООООООЛ! Юлдашевнинг зарбаси Султонов томонидан бартараф этилди. Қайтган тўпга эгалик қилган Шерали Жўраев тўпни дарвоза тўрига киритди – 1:0!


44. Зарба!  Станиславлевичнинг зарбасини Султонов қайтарди, қайтган тўпга Байдуллаев эга чиқди. Тажрибали ярим ҳимоячининг йўллаган зарбаси эса анча ноаниқ кетди. 

42. Суҳроб Иззатовга тиббий ёрдам намойиш қилинди. 

40. Муҳаммаджоновнинг қанотдан ҳаволатиб узатган пасидан кейин Нестеров тўпни эгаллаб олди. 

40. Навоийликлар сўнгги дақиқаларда анча фаол ўйин кўрсатишмоқда. 

37. Уууух!  Станиславлевичнинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. Султонов тўпни қайтарди. 

34. Муҳаммаджонов деярли бирга-бир ҳолатда Нестеров билан жиддий тўқнашувда қатнашди. Футболчилар тиббий ёрдамга муҳтож. 

33. Иброҳим Томива тўпни тўхтатишда қўлини ишлатди. 

31. Станиславлевич пас беришда хато қилди, шундан сўнг "қалдирғочлар" ҳужумга ўтиб кетишди. Исмоналиев зарба беришга чоғланганда, рақибдан оёғига зарба қабул қилиб олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

29. Бобурбек Юлдашев босим остида тўпни йўқотди. "Бунёдкор" устози эътироз учун сариқ карточка олди.    

26. Дмитриевнинг зарбаси кучсиз чиқиб қолди.

20. Қарама-қаршилик ўртача темпда давом этмоқда. 

17. Зарбааа! Шуҳрат Муҳаммадиевнинг бошб билан йўллаган зарбасини Суҳробжон Султонов қайтарди. 

15. "Қизилқум" ҳужумга ўтган вақтда рақиб дарвозабони қўпол хатога йўл қўйди. Абдухолиқов бўш дарвозага йўл топишига ҳимоячи халақит қилди.

12. Такрорий лавҳалардан маълум бўлишича, тўп Иззатовнинг қўлига теккан. Шу боис гол бекор қилинган. 

10. Темурхўжа Абдуҳолиқов ўткир бурчакдан дарвозани нишонга олди. Суҳроб Султонов зарбани бартараф қилишга эришди. 

6. ГОООООООООООООООЛ! Суҳроб Иззатов рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо ҳакамлар тушунарсиз сабаблар туфайли голни инобатга олишмади.  


5. Бобурбек Йўлдошев Темурхўжа Абдухолиқовни тўп билан таъминлаш мақсадида узун пасни амалга оширди, бироқ ҳужумчи офсайдда қолиб кетди. 

2. Авазбек Ўлмасалиев ўнг қанотдан ичкарига кириб борди ва тўпни ўзида сақлаб қолди. Натижада, тўп майдонни тарк этди. 

1. Баҳсга старт берилди! 


Фото: Жаҳонгир Файзуллаев 

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +5   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика