"Навбаҳор"да сербиялик мураббий иш бошлайди
22 дек 2021 16:05
Янгиликлар
"Навбаҳор"да сербиялик мураббий иш бошлайди
Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси янги мавсумга қизғин равишда тайёргарлик олиб боряпти.
Клуб таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборган. Бундан ташқари мураббийлар штаби яна бир мутахассис билан тўлдирилди. Ўтган мавсум Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича фаолият олиб борган сербиялик мураббий Александр Стожмирович клубда иш бошлашга яқин турибди. Бу ҳақида унинг ўзи инстаграм саҳифасида маълум қилди.
Ушбу мутахассис жорий йилда мавсум якунланмасдан "Нефтчи"дан кетган эди.
Фикрлар