

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Станислав Андреев "Металлург"дан "Навбаҳор"га кўчиб ўтади.
Тажрибали футболчи "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян билан "Пахтакор"да анча йиллар бирга ишлаган. 2021 йилги мавсумда Андреев Суперлигада 25та ўйинда майдонга тушди 1та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.



