UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  1 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  1 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  7 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0

31 май куни "Реал Мадрид"нинг 3 нафар мураббийи Тошкентга келади Янгиликлар

31 май куни "Реал Мадрид"нинг 3 нафар мураббийи Тошкентга келади

Юртимизда Real Madrid Foundation Clinic дастурини ишга тушириш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ана шу дастурга асосан эндиликда “Қироллик клуби”нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте Тошкентга ташриф буюришади.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Карлос Альберт 2008-2015 йиллар давомида “Реал Мадрид” нинг асосий жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритган ва Икер Касильясдек жаҳонга машҳур дарвозабонга устозлик қилган. Ҳозирда у “Реал Мадрид” клубида методист сифатида иш олиб бормоқда.

Испаниялик мутахассислар юртимиздаги болаларга футбол бўйича мастер-класслар ўтаб беришади.

2004 ва 2008 йиллар оралиғида таваллуд топган 300 нафар тарбияланувчи иштирокида мастер класс тадбири 2 қисмдан иборат бўлади. Даставвал 4-9 июнь кунлари 2006-2008 йиллар оралиғида туғилган футболчилар ўртасида, кейин эса 11-16 июнь кунлари 2004 ҳамда 2005 йилда таваллуд топган футболчилар учун ўтказилади.

Ҳар бир вилоятнинг аҳолиси сонидан келиб чиқиб, ЎФА ҳудудий федерацияларга ўз квоталарини ажратган. ЎФА билан келишган ҳолда, Тошкент шаҳар ФФ 2006-2007 йилларда таваллуд топган футболчилар учун ажратилган квоталарини жаҳон чемпиони бўлган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига берадиган бўлди.

Шу билан бир қаторда, Азамат Абдураимов бошчилик қилаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам "Реал Мадрид" клуби академиясининг тадбирида иштирок этади.

"Реал Мадрид" иштирокидаги иккинчи тадбир куз фаслида бўлиб ўтади. ЎФА ва “Қироллик клуби” ўртасидаги келишувга биноан кейинги мастер класс тадбирини вилотяларда ўтказиш режалаштирилган.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика