UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?  0 13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0 13:26Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?  1 13:06Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  2 12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  1 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  4 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  7 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   3 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  12 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  3 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  2

Эшитдик-да! Игорь Шквирин "Турон" бош мураббийлигидан кетди Янгиликлар

Эшитдик-да! Игорь Шквирин "Турон" бош мураббийлигидан кетди

Кеча Coca Cola Суперлига 23-тури доирасида "Бунёдкор" жамоаси ўз майдонида "Турон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Кечаги мағлубиятдан сўнг яйпанликларнинг Суперлигада жон сақлаб қолиш имкониятлари кескин пасайиб кетди. "Championat.asia" сайти манбаларининг маълум қилишича, "Турон"ни бошқариб келаётган Игорь Шквирин бош мураббийликдан кетди. Мавсумнинг қолган 3 ўйинида жамоани бошқа мутахассис бошқаради.

Игорь Анатольевич шу йилнинг 23 июнь санасида "Турон" бош мураббийига айланганди. Шундан сўнг жамоа кетма-кет 5 тур мағлубият нималигини билмади (2 ғалаба ва 3 дуранг), аммо кейинги 8 турнинг еттитасида футболчилар майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишди. Суперлигада яйпанликлар бош мураббийлигидаги 13 турда Шквирин 2 ғалаба, 4 дуранг ва 7та мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати - 11:20.

Кулаётган Шквирин


Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Турон" Суперлига турнир жадвалида 23 ўйиндан кейин 13 очко тўплаган ҳолда сўнгги поғонада бормоқда. Ундан юқоридаги "Машъал" ва "Андижон"да 18тадан очко ва захирада биттадан ўйин бор.


Coca Cola Суперлигаси турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика