UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

А Серия. "Рома" ўз майдонида "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов майдонга тушмади Янгиликлар

А Серия. "Рома" ўз майдонида "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов майдонга тушмади

Италия чемпионати 7-туридан ўрин олган баҳсниниг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Рома – Эмполи 2:0

Гол: Пеллегрини (42, 1:0), Мхитарян (48, 2:0).

Рома – Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Смоллинг (Ибаньес, 90), Винья (Калафиори, 83), Дарбо, Верету, Заньоло (Эль-Шаарави, 85), Пеллегрини, Мхитарян (Залевски, 90), Абрахам 

Захира: Фузато, Кумбула, Кристанте, Вильяр, Перес, Диавара, Шомуродов, Майораль.

Эмполи – Викарио, Стоянович, Романьоли, Вити, Маркицца, Хендерсон, Бандинелли (Хаас, 46), Журковски, Риччи, Ди Франческо, Пинамонти (Манкусо, 30).

Захира: Уйкани, Фиамонци, Тонелли, Луперто, Париси, Стулач, Байрами, Аслани, Кутроне, Мантиа

Огоҳлантириш: Риччи (46), Манчини (57), Стоянович (90+2).

Рома

Лоренцо Пеллегрини - 42', Генрих Мхитарян - 48'

Серия А . 7-тур

03/10/2021, 22:00

0
:
2
Тугади

Эмполи

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 31946 томошабин

Бош ҳакам: Giovanni Ayroldi

45'
90'
42'  Лоренцо Пеллегрини
42'  Генрих Мхитарян
48'  Генрих Мхитарян
57'  Джанлука Манчини
64'  Эбрима Дарбо (Брайан Кристанте)
84'  Матиас Винья (Риккардо Калафьори)
84'  Николо Дзаньоло (Стефан Эль-Шаарави)
85'  Николо Дзаньоло
90'  Крис Смоллинг (Рожер Ибаньес)
90'  Генрих Мхитарян (Никола Залевский)
29'  Андреа Пинамонти (Леонардо Манкусо)
46'  Симон Зурковский (Недим Байрами)
46'  Филиппо Бандинелли (Николас Хаас)
46'  Самуэле Риччи
56'  Николас Хаас
70'  Федерико Ди Франческо (Патрик Кутроне)
70'  Лиам Хендерсон (Лео Стуляц)
90'  Петар Стоянович

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Рома" навбатдаги уч очкосини қўлга киритди.

90+2. Учрашув якуни арафасида "Рома" хавфли нуқтадан жарима зарбасига эга бўлмоқда.

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Калафьори чап қанотдан тўпни марказ томон Абрахамга оширмоқчи бўлди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

85. "Рома"да бир неча ўзгаришлар бўлди. Аммо Шомуродов майдонга тушмади.

83. Кутроне ўнг қанотдан тўпни "Рома" дарвозаси ёнига оширди. Крис Смоллинг боши билан зарба бериб, тўпни ҳавога кўтариб юборди. Патрисиу тўпни ушлаб олди.

81. Узоқ вақт мобайнида "Эмполи" илк марта ҳужумга ўтиши мумкин эди. Кутроне тўпни қўли билан ўйнаб юборди.

77. Бурчакдан узатилган тўпга Манчини боши билан дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.

76. Абрахамнинг пасидан кейин Пеллегрини дарвозага зарба бера олмади. "Олимпико" эса куйламоқда.

72. УХХХХХХХ!! Абрахамнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

70. Пеллегринининг зарбасини ҳимоячи ўзига қабул қилди.

68. УХХХХХХ!! Манкусо ажойиб нуқтадан яхши зарба йўллай олмади.

65. Ўйин анча зерикарли тус олмоқда. Вазиятлар камайиб кетди.

62. ЗАРБАААААААААА!! Заньолонинг ажойиб пасидан кейин Пеллегрини боши билан кучли ва ноаниқ зарба йўллади.

57. Меҳмонлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Рақибини атайин тортиб йиқитган Манчини огоҳлантирилди.

54. "Эмполи" яхши вазиятга эга чиқди. Жаримадан узатилган тўпни Заньоло олдинга тепиб юборди.

52. Хавфли зарба бўлди. Абрахамнинг кучли зарбасини Викарио бурчакка чиқариб юборди.

48. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Абрахам рақибдан тўпни олиб қўйди ва зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди. Мхитарян эса осонлик билан дарвозани ишғол қилди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

44. "Эмполи" босимни оширган. Қанотдан узатилган тўпни Карсдорп кўкраги билан дарвозабонга ошириб берди.

42. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Ниҳоят, Пеллегрини ҳисобни очди!!!

41. "Рома" жуда хавфли нуқтадан жарима зарбасига эга бўлди. Мхитаряннинг зарбаси ноаниқ кетди.

38. Захирадан майдонга тушган Манкусонинг зарбасини Патрисиу ушлаб олди.

34. "Рома" яна ҳужумда. Мхитаряннинг қанотдан оширган тўпини Заньоло дарвозага йўлламади ва ҳужум тўхтади.

30. Мхитарян қанотдан узатилган тўпни ўткир бурчакда дарвозага киритишга ҳаракат қилди. Тўп тўрнинг ташқи томонига тегди.

27. ЗАРБАААААААА!! Ўнг қанотдан узатилган тўпни "Рома"нинг баланд бўйли ҳимоячилари Пинамонтига курашни бой берди. Зарба ноаниқ.

24. ЭХХХХХХ!! Заньоло ажойиб имкониятга чиқиб бораётганди. Аммо ҳимоячи тўпни дарвозабонга олиб берди.

20. Ди Франческо узоқ масофадан "Рома" дарвозаси томон зарба берди. Патрисиу тўпни ушлаб олди.

16. УХХХХХ!! Дарбонинг хатосидан кейин Пинамонти тўпни эгаллаб олиб, дарвоза томон тепди. Мхитарян тўпни бурчакка чиқариб юборди. Бурчакдан узатилган тўпга берилган эса ноаниқ кетди.

14. Заньолонинг яна бир бор тўп узатишини Абрахам дарвоза томон йўллай олмади. Тўп ҳимоячига тегиб, дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

11. Хавфли зарба бўлди. Чап қанотдан узатилган тўпни Пинамонти дарвоза томон тепди. Тўп тўрнинг ташқи томонидан бориб тегди.

9. Сал қолди. Заньолонинг пасидан кейин Маркицца тўпни ўз дарвозасига киритиб юбориши мумкин бўлганди.

7. ЗАРБААААААА!! Заньолонинг тўп узатишидан кейин Мхитарян кучли зарба йўллади. Тўп ҳимоячиларга тегиб, бурчакка йўл олди.

6. УХХХХХХ!! Хавфли зарба. Қанотдан узатилган тўпни Пинамонти боши билан дарвоза томон йўллади. Ноаниқ.

5. "Рома" яна ҳужумда. Пеллегринининг узатмаси анчагина юқоридан ўтиб кетди.

3. "Рома" ҳужумга ўтди. Аммо Кристанте оффсайдда қолиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни ҳайбатли "Олимпико"га қаратамиз. Ушбу стадионда "Рома" "Эмполи"ни қабул қилади.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика