UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Бугунги ўйинлар: "Лондон дербиси", Арбелоанинг "Реал"даги дебюти ва бошқалар  0 12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  1 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  2 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  5 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  1 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  13 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  6 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  11 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  54 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"га ютқазди  3

"Металлург" қаерга кетяпти? Янгиликлар

"Металлург" қаерга кетяпти?

Суперлиганинг 20-турида Жиззахда меҳмон бўлган бекободликлар бошлари эгик ҳолда ортга қайтишга мажбур бўлишди.

Шу тариқа "Металлург" мавсумдаги 13-мағлубиятини қабул қилиб олди ва бу борада барчадан ўзиб кетди ("Сурхон" билан бирга). Бу йилги Бекобод клубини таниб бўлмаяпти. Жамоа айни пайтда 19 очко билан мусобақа жадвалида 10-бўлиб турибди. Хавфли ҳудуд билан орадаги тафовут атиги 3 очко. 

Эътибор қилинг, "Металлург" сўнгги 9 ўйинда 27 очколик имкониятдан атиги 3 очко тўплади. Жамоа охирги 3 ойда 4 та гол урди, холос. 

Турнир жадвалида "Металлург"дан ортда қолаётган 4 клубнинг ("Машъал", "Андижон", "Сурхон", "Турон") барчаси охирги 9 турда нисбатан яхшироқ натижа қайд этди. Бу даврда Суперлигадаги энг ёмон клуб айнан "Металлург" бўлиб турибди. Агар Жасур Абдураимов ўз шогирдларини зудлик билан ўзгартирмаса, жамоа Про лига сари дадил одимламоқда. Воқеалар ривожи шу тақлид давом этса, "Металлург" 1 турдан кейин аутсайдарлар зонасига тушиб қолади.

Ўтган йилги мавсумга эътибор қаратамиз. 2020 йилнинг 20-туридан кейин Андрей Шипилов жамоаси ҳисобида 32 очко бор эди (ҳозиргидан 13 очко кўпроқ). Жамоа 6-ўринда бўлиб, хавфли ҳудуддан 20 очко олдинда бўлгани ҳолда элитада қолишни кафолатлаб бўлганди.

Юқорида "Металлург" Про лигага тушиш учун даъвогарлардан бири, дейилди. Жамоанинг бўлажак рақиблари ҳақидаги маълумот жамоа мухлисларининг бу борадаги хавотирини янада кучайтирса керак.

21-тур. "Металлург" — "Локомотив" (8-ўрин)

22-тур. "Насаф" (6-ўрин) — "Металлург"

23-тур. "Металлург" — АГМК (3-ўрин)

24-тур. "Навбаҳор" (6-ўрин) — "Металлург"

25-тур. "Металлург" — "Турон" (14-ўрин)

26-тур. "Қизилқум" (7-ўрин)  — "Металлург"

Хуллас, Бекобод жамоасида аҳвол оғир. Юқоридаги саволларга эса мавсум охирида жавоб топишимиз мумкин.

"Сурхон"га битта "зарб" етади

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика