UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  2 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  10 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  13 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  9 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

АПЛ. "Ливерпуль" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади Янгиликлар

АПЛ. "Ливерпуль" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади

Англия чемпионати 1-туридан ўрин олан баҳс матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Норвич – Ливерпуль 0:3

Голлар: Жота (26, 0:1), Фирмино (65, 0:2), Салоҳ (74, 0:3).

Норвич – Крул, Ааронс, Хэнли, Гибсон, Яннулис, Кэнтуэлл, Рашица (Саржент, 77), Рупп, Ле-Мелу, Гилмор, Пукки (Айда, 77).

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Цимикас, Милнер, Окслейд-Чемберлен (Фабиньо, 61), Кейта (Эллиот, 83), Салоҳ, Мане, Диогу Жота (Фирмино, 61).

Огоҳлантириш: Милнер (25), Кэнтуэлл (53).

Норвич Сити

Премьер-лига . 1-тур

14/08/2021, 22:30

3
:
0
Тугади

Ливерпуль

Диогу Жота - 26', Роберто Фирмино - 65', Мохамед Салах - 74'

Стадион: Carrow Road, 27023 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
53'  Тодд Кантуэлл
77'  Теему Пукки (Адам Айда)
77'  Милот Рашица (Джошуа Сарджент)
86'  Тодд Кантуэлл (Киран Дауэлл)
25'  Джеймс Милнер
26'  Диогу Жота
26'  Мохамед Салах
61'  Диогу Жота (Роберто Фирмино)
61'  Алекс Окслейд-Чемберлен (Фабиньо)
65'  Роберто Фирмино
65'  Мохамед Салах
74'  Мохамед Салах
83'  Наби Кейта (Харви Эллиот)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Ливерпуль" мавсумни йирик ғалаба билан бошламоқда.

90. Энди Рупп "Ливерпуль" дарвозасини нишонга олди. Анчагина ноаниқ.

89. "Норвич" ҳеч бўлмаса бир гол уришга ҳаракат қилмоқда. Саржентнинг зарбаси ноаниқ кетди.

87. Қандай қилиб гол ура олмади "Норвич"? Алиссон бугун 250 маротаба жамоасини қутқаргандек. Бир вазиятда нақ 3та сейвни ёздириб қўйди.

85. Салоҳ ўз дублини расмийлаштиришига бир баҳя қолди. Салоҳнинг узатган тўпи рақибга тегди ва Крул ушлаб олди

81. Матип бугун важоҳатли ўйин намойиш қилмоқда. Бирор марта унинг хато қилганини ҳам рақибини ўтказиб юборганини ҳам кўрмадик.

76. Арнолд ўз жарима майдончаси ичида рақибини йиқитгандек кўринди. Аммо Тошкентдан туриб ҳам бунинг пенальтига тортмаслигини кўрдик.

74. ГООООООООЛЛЛ!!! Салоҳ доимгидек голлар сериясини илк турдан очиб олмоқда!

72. Яна "Норвич" ҳужумда. Ааронснинг марказ томон оширган тўпини яна Матип "тозалаб" ташлади.

69. "Ливерпуль" ҳимояда қўпол хатога йўл қўйди. Руппнинг зарбаси ноаниқ кетди.

65. ГОООООЛЛЛЛЛЛ!!! Салоҳ шунчаки Фирминога гол уриши учун барчасини тўғрилаб берди. Бразилиялик эса ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

63. ЗАРБАААААА!! "Ливерпуль" комбинацион ҳужум ташкил қилди. Тсимикаснинг зарбасини Крул ушлаб олди.

62. Ўйин ажойиб темпда ўтмоқда. Икки томон ҳам ҳужумдан тўхтамаяпти.

58. "Норвич"ни ҳужумда кўрдик. Қанотдан узатилган тўпни Матип бурчакка чиқариб юборди.

53. Кэнтуэлл ҳужумга ўтиб кетаётган Жотани ортидан чалиб йиқитди ва сариқ карточка ишлаб олди.

51. "Ливерпуль" бурчак зарбасига эга бўлди. Окслейд-Чемберлейннинг зарбасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтарди ва ҳужумда фол ишлатилди.

48. ЗАРБАААААА!! Маненинг зарбасидан кейин Ааронс дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб юборди.

47. "Норвич" иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор бошлади. Бурчакдан узатилган тўпни Алиссон ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Танаффус!

43. Ааронс ҳужумга ўтди. Жамоадошига берган пасни унинг ўзи қабул қилиб олди ва тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

37. "Ливерпуль" рақиб дарвозаси ёнида босим уюштирмоқда.

34. Ле-Мелуууууу!! Салоҳнинг бўш дарвозага йўллаган зарбасини франциялик ҳимоячи бурчакка чиқариб юборди.

32. "Ливерпуль" ҳимояси ажойиб ўйнамоқда. Пуккининг қанотдан оширган тўпини Арнолд аутга чиқариб юборди.

26. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Жота ҳисобни очди!! Сўнгги икки мавсумда португалиялик жамоанинг ҳалоскори бўлмоқда.

25. Милнер марказда Пуккига қарши фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.

24. Алиссоннинг дарвозасидан узоқлашиб кетганини кўрган Кэнтуэлл узоқ масофадан зарба берди. Ноаниқ.

21. "Норвич" кичик вақт давомида босим уюштирди. Сўнгги пас ноаниқ кетди.

20. ЗАРБАААААА!!! Пукки "Ливерпуль" ҳимоячиларидан ўтиб кетди ва Алиссон дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олди. Алиссондан сейв!

18. Салоҳнинг кучли зарбаси тўппа-тўри Крулнинг қўллари томон борди.

17. Жота рақиб дарвозаси ёнида тўпни рақибидан олиб қўйиб, зарба бериши мумкин эди. Хэнли тўпни жамоасига олиб берди.

13. Чап қанотдан тўп Пукки томон оширилганди. Тўп анча юқоридан ўтиб кетди.

11. ЗАРБАААА!! Жотанинг боши билан йўллаган зарбасини Крул қийинчилик билан қайтарди.

10. Хавфли вазият! Жотанинг қанотдан оширган тўпини Ааронс бурчакка чиқариб юборди.

7. "Ливерпуль" бурчак зарбасига эга бўлди. Ҳимоячилар тўпни олдинга тепиб юборди.

5. Тўпни асосан мезбон жамоа назорат қилмоқда.

2. "Норвич" учрашувни ҳужум билан бошлади. Тсимикас хавфни бартараф қилди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Карроу Роуд"га қаратамиз. Унда "Ливерпуль" ҳамда "Норвич" жамоалари АПЛнинг 1-тури доирасида баҳс олиб борадилар.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика