UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  13 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  0 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  7 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14

Бахтиёр Ашурматов: "Ўзбек футболидан VAR тизимини олиб ташлаш керак" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Ўзбек футболидан VAR тизимини олиб ташлаш керак"

Coca-Cola Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган АГМК - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- АГМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, бугун рақибга муносиб қаршилик кўрсатдик. Йигитлар бу ўйинга яхши тайёргарлик кўришганди. Таркибимизда бир оз муаммолар бор эди. Славко Лукич, Фарҳод Бекмуродов ва Шоҳназар Норбековлар бир оз бетоб эдилар. Шу сабаб уларни асосий таркибда тушира олмадик. Лекин бу холат ўйин натижасига унчалик ҳам таъсир кўрсатди деб ўйламайман. Футболчилар ўйинда қатнаша олмаган дўстлари учун ҳам ҳаракат қилишди. Бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларимиз учун ҳам охиригача курашдик. Афсус аламли мағлубиятга учрадик.

- Кетма-кет жамоангиз иштирокидаги 3-ўйинда VAR тизими ишламоқда...

- Очиғи VAR тизимини ўзбек футболидан олиб ташлаш керак. Нега деганда битта турда 7 та ўйин бўлса, фақат 2 та учрашувда ишлайди. Босқичма-босқич ўтилади дейилди, лекин бизнинг ҳакамларимиз савияси VAR тизими даражасига етмайди. Бу баҳона эмас, биринчидан бу тизим ўйин тезлигини пасайтириб қўймоқда. Иккинчидан, мана Европада ўйиндан ташқари холатда ҳам ўйнашга берилаяпти. Бирга-бир вазиятда ҳакамлар қарорлари ҳимоя қилинаяпти. Жаҳон чемпионатида қатнашганман деб айтди, лекин ишончим комил деб байроқчани кўтаряпти. Айнан бугунги ўйиндаги ҳакамлар савияси паст ва VAR дан фойдалана олмаслигини кўрсатиб берди. Биз мураббийлар ўз устимизда ишлаб ўсишимиз керак. Лекин ҳакамлар ҳам ўз устиларида ишлашлари керак. Балки VAR тизими учун чет элдан ҳакам чақириб, конференциялар ташкил этиш керакмикан? Чунки ҳакамлар бу тизимда ишлаш, ўйинни қандай тўхтатиш ҳақида билишмаяпти. АГМК футболчиларига жанговор ўйин учун миннатдорчилик билдирган бўлардим. Айрим ўйинлар бўлади, жамоангиз ютқазса ҳам шогирдларингиз кўрсатган ўйиндан фахрланасиз. Бугун шунақа ўйин бўлди. 10 киши бўлиб ҳам охиригача курашдик.

- Қизил карточка ҳақида фикрингиз қандай?

- Қизил карточка ҳақида айтсам, мен балет тарафдори эмасман. Аксинча жанговор футболни қўллаб-қувватлайман. Футболчи тўпга ташланди, балки Жокич тўпга биринчи улгургандир. Такрорий вазиятни кўрмасдан вазият ҳақида айтиш қийин. Кимнидир айблаш ниятим йўқ. Сариқ карточка берилса керак деб ўйлагандим.

- Трансфер ойнаси вақтида жамоангиз таркиби кучайтириладими?

- Афсус, таркибимиз унчалик ҳам кучайтиради деб айтмаган бўлардим. Шу таркибда бор футболчиларни сақлаб қолсак, уларга ишонч билдирамиз. Рақобат керак, лекин очиғини айтаман селекция жараёнидан биз актив бўлмаймиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика