Евро-2020'даги дастлабки экстра-таймлар ёхуд Италия катта қийинчилик билан чорак финалда
27 июн 2021 02:36
Янгиликлар
Евро-2020'даги дастлабки экстра-таймлар ёхуд Италия катта қийинчилик билан чорак финалда
Евро"даги биринчи экстра-таймлар гувоҳига айландик. Айниқса ўйиннинг асосий вақти, биринчи бўлимида катта устунликка эга бўлган Италия Пессинанинг голи эвазига кейинги босқичга йўл олди.
Италия – Австрия 2:1
"Уэмбли" стадиони
Голлар: 1:0 – 95 Кьеза, 2:0 – 105 Пессина, 2:1 – 114 Калайджич.
Италия – Доннарумма, Спинаццола, Бонуччи, Ди Лоренцо, Ачерби, Жоржиньо, Верратти (Локателли, 67), Берарди (Кьеза, 84), Барелла (Пессина, 67), Инсинье (Кристанте, 108), Иммобиле (Белотти, 84).
Австрия – Бахманн, Алаба, Лайнер (Триммель, 114), Драгович, Хинтереггер, Гриллич (Шауб, 105), Шлагер (Грегорич, 105), Лаймер (Ильзанкер, 114), Баумгартнер (Шопф, 90), Забитцер, Арнаутович (Калайджич, 97).
Огоҳлантиришлар: Арнаутович (2), Ди Лоренцо (50), Барелла (51), Хинтереггер (103), Драгович (120).
Италия Федерико Кьеза - 95', Маттео Пессина - 105' ЕВРО - финал . 1/8-тур 27/06/2021, 01:00
Австрия Саша Калайджич - 114' Стадион: Wembley, 18910 томошабин Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор
Учрашувнинг матнли трансляциясини шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Франко Фода ва Австрия термасига эса тасанно деб қоламиз, улар имкониятлари етганча, борларини бериб ҳаракат қилишди, лекин бугун омад кўпроқ вақт ҳужум қилган Италияга кулиб боқди.
121-дақиқа. Австриянинг яна бир уринишини Манчини шогирдлари қайтаришни уддалашди ва ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради. Катта устунликка эга бўлган Италия катта қийинчилик билан чорак финалда.
120-дақиқа. Кьеза ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди, лекин Австрия ҳимоячиси бунга йўл қўймади.
118-дақиқа. Грегоричнинг зарбасидан кейин тўп дарвозага боришни истамади.
116-дақиқа. Белотти тўп учун курашди ва жамоасига жарима зарбаси ишлаб берди.
114-дақиқа. Австрия вакиллари ва мухлисларида умид учқуни пайдо бўлмоқда.
111-дақиқа. ГООООООЛ! Саша Калайжич орадаги фарқни қисқартирди.
Ўзгаришлар! Австрия таркибида иккита ўзгариш амалга оширилди.
111-дақиқа. Қаёққааа! Забицер ўта қулай вазиятда икки марта зарба бериб, ҳар икки сафар тўпни яқин масофадан дарвозага йўллай олмади.
110-дақиқа. Ўйинни илк дақиқалардан майдонда ўтказаётган Жованни Ди Лоренцо деярли бутун майдонни бир ўзи тўп билан ўтди ва фақатгина зарбаси қовушмади.
109-дақиқа. Италия футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда.
107-дақиқа. Аднреа Белоттининг зарбаси қовушмади.
106-дақиқа. Ваауу! Доннаруммадан ажойиб сейв
Ўзгариш! Шлагер ўрнига Грегорич (ҳужумчи) ўйинга қўшилди.
Биринчи бўлим якунланди.
105-дақиқа. ГОООООООЛ! Пессина орадаги фарқни иккитага оширди.
104-дақиқа. Уххх! Лоренсо Инсиньенинг кучли ва аниқ зарбасини Бахманн деярли "тўққизлик"дан олиб чиқмоқда.
104-дақиқа. Италия ҳеч қаерга шошмаяпти. Уларга қўйиб берса, ҳозироқ ўйин якунланса.
103-дақиқа. Огоҳлантириш! Хинтерегер Белоттига нисбатан қўполлик учун сариқ карточка ишлаб олди.
101-дақиқа. Энди Австрия рақиб ҳимоясини заиф нуқталарини излаш билан банд бўлмоқда.
98-дақиқа. Австриянинг хавфли ҳужумини Спинаццола ва Доннарумма бир амаллаб қайтариб олишди.
Буёғига Австрия қандай ҳаракат қиларкин? Жамоа ўйин услубини ўзгартиришга мажбур.
95-дақиқа. ГООООООЛ! Федерико Кьеза узоқ кутилган гол муаллифига айланди.
93-дақиқа. Австрия вакилларида кўпроқ куч қолгандек. Ваҳоланки Италия термаси кўпроқ ўйинчи алмаштирди.
91-дақиқа. Локателли ўйин қоидасини бузди.
91-дақиқа. Демак, давом этамиз. Қўшимча бўлимларнинг биринчиси старт олди.
Ва бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди, лекин бизни олдинда яна экстра-таймлар кутмоқда.
90+5-дақиқа. Иш зарбагача етиб бормади.
90+4-дақиқа. Жарима майдончаси ёнгинасида ыоида бузилди. Италияда имконият.
90+3-дақиқа. Қўшиб берилган дақиқаларда ҳам иккинчи бўлимда бўлган умумий картина ўзгармаяпти.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
90-дақиқа. Ўзгариш! Айнан Кристофнинг ўрнига Шопф майдонга тушди.
90-дақиқа. Кристоф Баумгартнерга шифокорлар ёрдам беришмоқда.
89-дақиқа. Жамоадоши ётганига қарамай, ўйинни давом эттирганидан норози бўлган Флориан Грилич рақибни майдонга қулатди.
88-дақиқа. Италия футболчилари босимни кучайтирмоқда.
86-дақиқа. Забицер зарба беришга қарор қилди, лекин тўп ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.
84-дақиқа. Ўзгариш! Белотти ва Кьеза айнан Берарди ва Иммобиле ўрнига ўйинга қўшилди.
83-дақиқа. Спинаццола қанотидан олдинга ўтди ва узоқ бурчакда бўш турган Берардига тўпни аниқ етказганди, лекин Доменико негадир "рисовка" қилиб тузук зарба ҳам бера олмади.
82-дақиқа. Италия охирги дақиқаларда ҳужумга ўтиши ҳам қийинлашиб бораётгандек тасаввур уйғонмоқда.
"Торино" ҳужумчиси Белотти ва "Юве" футболчиси Кьеза майдонга тушишга тайёрланмоқда.
80-дақиқа. Австриянинг ҳужуми хавфли тус олди ва италияликлар бурчак зарбаси билангина қутилиб қоляпти.
77-дақиқа. Италия тўпни назорат қилмоқда. Бу борада кўрсаткич 56% - 44%.
Бўлди, пенальти йўқ ва ўйин давом этади.
75-дақиқа. Алаба ижросидаги жарима зарбасидан кейин Италия жарима майдони ичида баҳсли вазият юзага келмоқда. Яна "VAR".
72-дақиқа. Кейинги ҳужумда Лоренцо Инсинье сониялар олдин жамоадошининг зарбасини ҳаводаги вариантини ижро этиб берди, натижа ўша-ўша.
72-дақиқа. Локателли алдамчи ҳаракатлар билан ҳимоячиларни чалғитиб, айланма зарба берди, аммо ноаниқ.
70-дақиқа. Шлагер тўпга улгурмади ва Ачербини майдонга қулатди.
68-дақиқа. Ўзгаришлар! Барелла ва Вератти ўрнига Локателли ҳамда Маттео Пессина ўйинга қўшилди.
68-дақиқа. Австрия дарҳол ҳужумга ташланди ва Забицер зарба берди, ноаниқ.
67-дақиқа. Оффсайд! Ҳакамга гол урилган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини маълум қилишди. Марко Арнаутович жуда хафа...
Бироқ голни расмийлаштириш учун "VAR"нинг қарорини кутамиз. Ҳакакм шошмасликни сўрамоқда.
65-дақиқа. ГОООООООООООЛ! Марко Арнаутович ҳисобни очмоқда.
63-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин Арнаутовичнинг берган зарбаси у қадар хавфли бўлмади.
62-дақиқа. Забицернинг зарбасидан кейин тўп Бонуччининг оёғига тегиб, сал қолса дарвоза тўридан жой оларди.
60-дақиқага келиб Австрия ўйинни нисбатан тенглаштира олгандек.
58-дақиқа. Австриянинг ҳужуми тўп узатишдаги ноаниқлик сабаб узилиб қолди.
57-дақиқа. Хинтерегер чинакам қоя бўлиб Бареллага тўп томон йўл қолдирмади.
56-дақиқа. Бонуччининг зарбасидан кейин тўп дарвозадан тепароқдан учиб ўтиб кетди.
56-дақиқа. Италиянинг тезкор ҳужумини Алаба тўпни майдондан чиқариб юбориб, узиб қўйди. Бурчак зарбаси.
54-дақиқа. Спинаццола зарба берди, аммо тўп йўлига рақиб ҳимоячилари тўғаноқ бўлишди.
53-дақиқа. Ҳужумдаги фол ва Баумгартнер Ди Лоренцонинг оёғига "яхшигина" зарба берди, ҳакам вазият каротчкага лойиқ эмас деб ҳисоблади.
52-дақиқа. Зарбааа! Алабанинг зарбасига бироз аниқлик етишмади ва тўп дарвоза тўсини олдидан ўтиб кетди.
51-дақиқа. Огоҳлантириш! Николо Бареллага сариқ карточка кўрсатилди.
50-дақиқа. Жарима майдонига "кираверишда" Ди Лоренцо рақиб футболчисини йиқитди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади. Тўп олдида Алаба ва Шлагер.
49-дақиқа. Леонардо Бонуччининг "совғасидан" кейин Арнаутович олдинга қочиб кетди, лекин кўмак йўқлиги сабаб охири Марко ўзи зарба берди, аммо унинг уриниши қовушмади.
47-дақиқа. Алаба ўзини алдашларига йўл қўймади ва тўпни узоқлаштирди.
46-дақиқа. Майдон марказида тўп учун қизғин кураш кечди ва охири Вераттига нисбатан фол ишлатилди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.
Ҳар икки жамоа аъзолари майдонга қайтишди.
45+1-дақиқа. Узатмадан кейин Ачербининг зарбаси ноаниқ чиқди ва ҳакамнинг бўлим якунлангани ҳақидаги ҳуштаги янгради.
45+1-дақиқа. Ўша дақиқа ҳам стандарт билан ўтадиган кўринади.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига бор йўғи 1 дақиқа қўшиб берилди.
45-дақиқа. Жарима майдонидан у қадар узоқ бўлмаган жойда Арнаутович Спинаццолага нисбатан қоида бузди деб топилди.
43-дақиқа. Инсиньенинг бурчакдан узатган тўпига Ди Лоренцо етган бўлсада, кўнгилдагидек зарба бера олмади.
40-дақиқа. Австрия рақиб ҳужумини қайтариб, тўпни ҳам олиб қўйгач, ҳакам Инсиньеда ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини қайд этди. Бу табиийки, тўпни олиб қўйиб, ҳужумни бошламоқчи бўлган Франко Фода шогирдларига ёқмади.
37-дақиқа. Тўпга қараб чиқиб келаётган Доннарумма Баумгартнер билан тўқнашиб кетди, футболчига шифокорлар ёрдами зарур.
36-дақиқа. Стандартдан узатилган тўпни Италия ҳимоячилари қайтаришди.
35-дақиқа. Энди Вератти фол ишлатди. Аммо ярим ҳимоячи бундай қарордан норози.
34-дақиқа. Иммобиле тўп учун курашда қоидани бузди.
32-дақиқа. Чирооо! Иммобиленинг кутилмаганда йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб, ён томонга учиб кетди. Зарба бироз аниқроқ бўлганида дарвозабон ҳам ёрдам беролмасди.
28-дақиқа. Италия ҳамон рақиб дарвозасига йўл излаш билан оввора, Австрия эса сабр билан кутмоқда.
24-дақиқа. Ҳа, "замонавий Италия" биринчи рақам бўлиб, рақибни шу каби қамал қилиб ҳам ўйнашга кўникиб улгурган.
21-дақиқа. Бу сафар рақиблар Спинаццолага умуман имкон қолдиришмади.
18-дақиқа. Марко Арнаутович тезкор қарши ҳужумда зарба учун қулай имкониятга эга бўлди, лекин унинг уринишига аниқлик етишмади.
17-дақиқа. Николо Барелланинг кучли ва аниқ зарбасини посбон оёқлари билан қайтариб юборди.
16-дақиқа. Италияликларнинг навбатдаги ҳужумини қайтарган Австрия футболчилари ўйин темпини бир маромда ушлаб туришга уринишмоқда ва ҳозирча, қайсидир маънода буни уддалашмоқда.
14-дақиқа. Италия рақибнинг ҳужумига ҳужум билан жавоб берди. Инсинье чапдан олдинга ўтиб, жарима майдонига кирмай, зарба йўллади дарвозабон ўз ўрнида.
11-дақиқа. Спинаццола узоқ давом этган ҳужумни кучли зарба билан якунлади, лекин бироз ноаниқ.
10-дақиқа. Италия секин-аста рақибни дарвозасига яқинроққа қамал қилишга, чиқиш йўлларини ёпиб ташлашга уринмоқда.
9-дақиқа. Спинаццола ривожлантирган ҳужум Иммобиледан тўп олиб қўйилиши оқибатида якунига етмай қолди.
7-дақиқа. Чиро Иммобиле тўпга ета олмай, якунда рақиб посбони билан тўқнашиб кетди. Ҳакам ҳужумчига эҳтиётроқ бўлишни маслаҳат бермоқда.
6-дақиқа. Николо Барелла ўйин қоидасини бузди, лекин ҳакамнинг ҳуштагидан норози.
4-дақиқа. Ҳозирги дақиқаларда ўйин икки жарима майдони ўртасида кечмоқда.
2-дақиқа. Учрашувдаги биринчи ҳужумни австрияликлар амалга оширди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурди.
Италия – Австрия
Лондон, "Уэмбли". 00:00
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Англия)
Қанот ҳакамлари: Гэри Бeсуик ва Адам Нанн (иккиси Англия)
Захира ҳаками: Сандро Шерер (Швейцария)
VAR ҳаками: Стюарт Эттуэлл (Англия)
VAR ҳаками ёрдамчилари: Крис Кэванах (Англия), Ли Беттс (Англия) ва Пол ван Букел (Нидерландия)
Италия: 21.Жанлуижи Доннарумма, 2.Жованни Ди Лоренцо, 19.Леонардо Бонуччи, 15.Франческо Ачерби, 4.Леонардо Спинаццола, 18.Николо Барелла, 8.Жоржиньо, 6.Марко Верратти, 11.Доменико Берарди, 17.Чиро Иммобиле, 10.Лоренцо Инсинье
Захира: 1.Сальваторе Сиригу, 26.Алекс Мерет, 5.Мануэль Локателли, 9.Андреа Белотти, 12.Маттео Пессина, 13.Эмерсон, 14.Федерико Кьеза, 16.Брайан Кристанте, 20.Федерико Бернардески, 22.Жакомо Распадори, 23.Алессандро Бастони, 25.Рафаэл ТолойАвстрия: 13.Даниэль Бахман, 21.Штефан Лайнер, 3.Александар Драгович, 4.Мартин Хинтереггер, 8.Давид Алаба, 24.Конрад Лаймер, 10.Флориан Гриллич, 23.Ксавер Шлагер, 19.Кристоф Баумгартнер, 9.Марсель Забитцер, 7.Марко Арнаутович
Захира: 1.Александр Шлагер, 12.Павао Перван, 2.Андреас Ульмер, 5.Стефан Пош, 6.Штефан Ильзанкер, 11.Михаэль Грегорич, 14.Юлиан Баумгартлингер, 15.Филипп Линхарт, 16.Кристофер Триммель, 17.Луис Шауб, 18.Алессандро Шепф, 25.Саша Калайжич.
Италия Федерико Кьеза - 95', Маттео Пессина - 105' |
ЕВРО - финал . 1/8-тур 27/06/2021, 01:00 1
:
2
Finished AET
|
Австрия Саша Калайджич - 114' |
Стадион: Wembley, 18910 томошабин
Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор
Фикрлар