UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  3 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  5 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  10 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4

ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот конгресси. Абрамов истеъфога чиқарилди, Одил Аҳмедов терма жамоадаги фаолиятини якунлади Янгиликлар

ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот конгресси. Абрамов истеъфога чиқарилди, Одил Аҳмедов терма жамоадаги фаолиятини якунлади

Миллий олимпия қўмитасида ЎФА навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди.


ЯНГИЛАШ



16:03. Йиғилиш якунига етди.


16:01. "Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби билан шартнома бекор қилинади. Чунки шартнома бўйича мураббийлар штаби олдига ЖЧ кейинги босқичига олиб чиқиш вазифаси қўйилганди. Шундай экан Вадим Абрамов бошчилигидаги мураббийлар штаби билан шартнома бугундан бекор қилинди. Янги мураббийни топиш бир кунда бўладиган иш эмас. Бир-бир ярим ой вақтда янги мураббийлар штабини эътиборингизга ҳавола этамиз", - дейди Абдусалом Азизов. 


15:53. Ташкилий масалаларда ҳам кўп камчилик бўлди. Терма жамоа Саудия Арабистонига борганида меҳмонхона борасида муаммо кузатилди. Булар футболчиларнинг кайфиятига таъсир қилади. Фақат интервью бериш эмас, ишини ўз жойига қўйиб қўйиши керак.

Бундан кейин ЎФА ҳар бир клубда мураббий ва маъмурий менежмент алоҳида бўлсин. Мураббийлар агент бўлиши керак эмас, агар мураббий агент бўлса бундан ёмони йўқ. ФИФА кунларидан терма жамоа унумли фойдаланиши керак. Кучли терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари бўлиши керак. Ўзимиздан кучли бўлган жамоалар билан ўйнашимиз шарт. Германия билан демайман, Иордания ёки Ироқ эмас, ўзимиздан юқори терма жамоалар билан ўйнаш керак, охирги дақиқада Таиланд билан ўйнаймиз дейсизлар. Охирги икки йилда нима сўрасанглар йўқ демадик. Беш кун қолганида рақиб қидириш керак эмас, йил бошида кимлар билан ўйнашимиз кераклигини билишимиз керак. Болалар футболига масъул шахсларда ҳам айб бор. Тарихда бўлмаган шароитлар яратиб берилди. 


Суперлигадаги ҳар бир клуб академияга эга бўлиши шарт! "Насаф"да 15 йил олдин қилинган иш ўз мевасини бермоқда. Талаблар бажаришга келганида ўзбекчилик бўлади. Турли туман баҳоналар. Футболга ажратилаётган маблағлар нафақат асосий жамоага, балки академияларга ҳам йўналтирилиши керак. Академиялар ўртасида мусобақалар ўтказилиши керак. ", - дейди А.Азизов. 



15:52. Бугун бизда "Пахтакор" суперклуб, қолган эса унинг ярми (с). Абдусалом Азизов


15:45. Биз футболда кўп нарсани йўқотдик. Айримлар буни бизнес қилиб юборди. Болалар футболидан бошланди. Талатлар эмас кимнидир илтимоси билан болалар олинмоқда. Ижодий ёндошув йўқ. Футболимизнинг энг катта камчилиги бош давлат мураббийлари бизнинг жамоани бир деганда ўрганиб олмоқда. Қандай тактикада тушамиз, қайси дақиқада ким тушади, қайси пайтда жисмоний ҳолатимиз етмай қолади. Ҳайдаров бекорга тактика ҳақида гапирмади. Абрамов даврида ҳам, ундан олдин ҳам бундай муаммо бор эди. Мураббийларимизни хориж жамоаларига юборишимиз керак. Камида бир ой ўша ерда тажриба олишсин. 

Қайси мураббий терма жамоага кўпроқ футболчи етиштириб беради? Шу нарсаларни унутиб қўйдик. Футболда ҳолислик ва ҳаллоликни талаб қиламиз. Мана кеча "Пахтакор" клуби маошларини очиқладик, бошқа клубларнинг ҳам маошларини очиқлаймиз", - дейди Абдусалом Азизов. 


15:40. "Терма жамоадаги фаолиятимни якунладим", - деди Одил Аҳмедов.


15:39. "Футболни алдаб бўлмайди. Агар биз бугун ўзгармасак ҳар сафар шундай туриб кечирим сўраймиз. Футболчи бўладими, мураббий бўладими ёки футбол ичида ишлайдиган одам бўладими футболни биринчи ўринга қўймаса натижа бўлмайди. Асосий катта муаммоларимиздан бири болалар футболини тўғри йўлга қўймаганимизда. ",  - дейди Одил Аҳмедов. 


15:35. "Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин Вадим Абрамов билан гаплашдик. У кишига ҳимоявий тактикани таклиф қилдим. Аммо бу тактикада ўйнаш учун анчагина машғулот қилиш кераклигини айтди. 

Ўзбекистон терма жамоасига кейинги мураббий ким бўлади? Тўғриси билмайман. Аммо таклифим терма жамоада ишлаган мураббий бўлса яхши бўларди. Агар маҳаллий мураббийлар бўлса: Рўзиқул Бердиев ва Тимур Кападзе. Бердиев қўрқмасдан янги тактикага ўтаверади ва ёшларга имконият беради. Кападзега келсак у ҳали ёш ва келажаги порлоқ мураббийлардан бири", - дейди Азизбек Ҳайдаров. 



15:31. Азизбек Ҳайдаров: Вадим Абрамов терма жамоага тайинланишига халқимизнинг кўплаб талаб ва истаги ҳисобга олинган...

Биродар Абдураимов: Қани ўша халқ? 

Азизбек Ҳайдаров: Халқ, омма... 

Биродар Абдураимов: Қани ўша омма? Кимлар эди улар? 

Азизбек Ҳайдаров: Билмадим энди. Ўшанда Фаластинга ютқазгандик ва кейинги ўйингача 1 ой қолганди. Абрамов футболчиларни руҳан кўтара олишига ишонгандик. Ўша пайтда "Бунёдкор"да ҳам яхши ишлаганди. Аммо машғулотни мен олиб бормайман.


15:27. "Ўзбекистонда маҳаллада футбол йўқолиб кетмоқда. Олдинлари кўчаларда футбол ўйналарди, ҳозир майдонлар деярли йўқ. Тошкентда фақат пуллик майдонлар бор. Маҳалладаги футбол бизнинг келажагимиз ҳисобланади. Иссиқда ва пешин пайтида офтоб тагида ёш футболчилар машғулот қилишмоқда, улар футболчи эмас мажруҳ бўлиб етишишади", - дейди Азизбек Ҳайдаров.  


15:23. "Фикримни барчадан узр сўраш билан бошламоқчиман. Мақсадимиз Жаҳон чемпионати кейинги босқичига чиқмоқчи эдик. ЎФА томонидан барча шароитлар яратиб берилди. Вадим Абрамов айтганидек ўйиндан олдин футболчилар келиб Одил Аҳмедов ҳимояда ўйнасин деб илтимос қилишди. Мен буни бош мураббийга етказдим. Тактик томонлама ҳар доим камчилигимиз бўлган. Бизда битта планимиз бор эди, агар иккита ёки учта режамиз бўлганида балки натижа бошқача бўларди. Миллий терма жамоа ютқазаверса турли ёшдаги жамоаларимизнинг ғалабалари кўпчиликка кўринмайди. Сабрли бўлайлик. Инфратузилмани яхшилаш керак, ўзимиз қайсидир давлат футболидан устунмиз деб ўйлаймиз аммо инфратузилма борасида ўша давлатлар биздан юқорида. Аёллар, U-19 ва мини футбол жамоаларимиз учун 2021 йил яхши келмоқда. Айбдорларни қидиравериш керак эмас, мағлубиятга барчамиз айбдормиз. Ўзим футболчи сифатида уч марта ЖЧ саралашида иштирок этган бўлсам, доим очко ёки битта гол етмай қоларди. Бизга ҳалоллик етишмаяпти", - дейди Азизбек Ҳайдаров.


15:15. "Барчасига айнан мен айбдорман. Бош мураббий менман ва барчасига фақат мен айбдорман", - дейди Абрамов.


15:13. Анзур Исмоилов сўнгги паллада келиб терма жамоада ўйнай олмаслигини маълум қилди. Бунга нима сабаб бўлганини билмайман. Кримец борасида эса уни олдин ҳам йиғинларга чақирардик. Аммо сўнгги лаҳзада жароҳат оларди, бундан ташқари сўнгги ўйинларда у "Пахтакор"да ҳам ўйнамаётганди. Статистикаси ёмон эди", - дейди Абрамов.  


15:09. "Ҳа 20 май куни чемпионатни тўхтадик ва йиғин олиб бордик. Саудия Арабистонида легионерлар йўқ, бизда эса легионерлар жуда кўп. Хорижда ўйнаётган футболчилар кўпи анча вақт терма жамоага келишмади. 

Австралия терма жамоаси билан ўйинни ўтказмоқчи эдик, аммо уларда футболчилар билан муаммо чиқди ва улар ўйинни бекор қилишни сўраб хат юборишди. 

Истеъфога келсак, ҳа албатта шартномам июнь ойида тугайди ва мен кетаман. Бу борада гап сўз бўлиши мумкин эмас", - деди Абрамов. 


15:06. Фарруҳ Икромов айнан қайси жиҳатлари бўйича терма жамоага чақирилди. Футболчиларни статистика бўйича танлаб олмаймиз. Саудия Арабистонига қарши ўйинда уни фойдали ва келажаги порлоқ футболчи экани кўринди, - деди Абрамов. 

15:04. Одил Аҳмедов нима учун ҳимояда ўйнади? Сабаби футболчилар келиб менга шундай дейишди... Азиз Ҳайдаров келиб шундай деди. Биз бир жамоа эдик ва унинг таклифни қабул қилдик," - деди Абрамов. 


14:57. 

"2019 йил Фаластиндан мағлуб бўлган жамоани Ўзбекистон терма жамоасини кейинги босқичга олиб чиқиш вазифаси қўйилганди. Таркибни 70 фоизга янгиладик. Биз Яман ва Сингапурни мағлуб этдик, кейин Саудия Арабистонига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Бу ўйинда вазият тақозоси ва футболчиларимизнинг тажрибасизлиги сабаб ютқазиб қўйдик. Саудия Арабистонида ОЧЛ ғолиби бўлган клуб бор. Бу мағлубиятдан кейин биринчи ўринни эгаллаш имкониятимиз пасайиб кетди. Биз олдиндаги 3та ўйиндан 6 очко олсак кейинги босқичга чиқардик. Аммо пандемия туфайли КХДР ЖЧ саралашидан чиқиб кетди ва ФИФА бошқа гуруҳдаги иккинчи ўриндаги жамоалардан 6 очко олиб ташлади. Ливан 10 очко билан кейинги босқичга чиқди, биз 15 очко билан қолиб кетдик. Барча айбни ўз бўйимнига оламан. Чунки мен бош мураббийман, Барча футбол мухлисларидан узр сўрайман. Мен мураббий бўлиб ишлаганимда икки марказий ҳимоячи ва дарвозабонни тайёрлай олмадик. Бу муаммо ҳамон бор", - дейди Вадим Абрамов. 

14:50. ЎФА Биринчи вице президенти Равшан Эрматов нутқ сўзламоқда. 


14:39. Конгресснинг кун тартиби

1.ЎФАнинг Уставини ОФК ва ФИФА талаблари асосида янги таҳрирда тасдиқлаш - БИР ОВОЗДАН ТАСДИҚЛАНДИ

2. ЎФА сайлов кодексини тасдиқлаш - БИР ОВОЗДАН ТАСДИҚЛАНДИ

3. ЎФАнинг сайлов қўмитасини тасдиқлаш - БИР ОВОЗДАН ТАСДИҚЛАНДИ

4. ЎФАнинг апелляция сайлов қўмитасини тасдиқлаш - БИР ОВОЗДАН ТАСДИҚЛАНДИ

14:37. "Журналистлар футболни фақат кузатувчиси ёки танқидчиси бўлиб қолмасдан, унинг фаол аъзоларидан бирига айланишди. Ғалаба ва мағлубият доим ёнма ён юради. Яқиндаги Ўзбекистон терма жамоасининг мағлубиятини ЎФА алоҳида кўриб чиқади ва бу борада ҳисобот беради. Бу мағлубият бир кунда бўлиб қолмади. Болалар футболидан бошлаб муҳокама қиламиз. Бизда орқага йўл йўқ", - деди Абдусалом Азизов.

14:35. ЎФА янги Устави муҳокама қилинади ва сентябрь ойидаги ЎФА ҳисобот сайлов конгресси ҳақида маълумот берилади. 

14:33. Конгрессни ЎФА президенти А.Азизов очиб бермоқда.

14:33. Бугунги конгрессда ОАВ вакиллари савол бериши мумкин эмас.

14:32. ЎФАнинг Навбатдан ташқари конгресси бошланди. 

14:30. ЎФА президенти Абдусалом Азизов залга кириб келди.

14:28. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳам шу ерда

14:27. Залга Равшан Эрматов кириб келди.

14:23. Вадим Абрамов ва Азиз Ҳайдаров ёнма-ён ўриндиқда ўтирибди...

14:15. Ҳозирча делегатлар ва ОАВ ходимлари МОҚ биносидаги ўз жойларини эгаллашмоқда.

14:10. Ассалому алайкум. МОҚ биносидан репортажимизни бошлаймиз.

Рейтинг: -105   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика