Эркин Бахтиёров "Пахтакор" — "Металлург" ўйинидаги ёрдамчи ҳакам ҳақида: "У Суперлиганинг 2 та тур учрашувларини бошқаришдан четлатилди"
22 апр 2021 17:44
Янгиликлар
Эркин Бахтиёров "Пахтакор" — "Металлург" ўйинидаги ёрдамчи ҳакам ҳақида: "У Суперлиганинг 2 та тур учрашувларини бошқаришдан четлатилди"
"Ҳа, ёрдамчи ҳакам жазоланди. Бу нарса ОAВда ошкор қилинмади, лекин бу нарсанинг яширадиган жойи ҳам йўқ. У Суперлиганинг 2 та тур учрашувларини бошқаришдан четлатилди ва бу муддат ўтгунча у ҳеч қаерда ҳакамлик қилмайди. Суперлигада 2 та тур ўтганидан сўнг у ҳакам Биринчи лигадан бошлаб ҳакамлик қилишни бошлайди. Кимларгадир бу муддат кам туюлиши мумкин. Лекин вақт нуқтаи назаридан ўлчаб қаралса, ҳар ҳафтада биттадан тур бўлса ҳам бу 1 ой муддат дегани. 1 ой ёки 40 кун муддатга ҳам бориши мумкин. Шундан сўнг Биринчи лига, ўзини яхши кўрсата олса Про лигада ҳам ишлаши мумкин", — дейди Эркин Бахтиёров.
Маълумот учун, ўша ўйиндаги ёрдамчи ҳакам Далер Тиллоев 1-бўлимнинг 23-дақиқасида "Пахтакор" футболчиси Сардор Рашидовга тўп узатилаётган вақтда ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини кўрмай қолган ва якунда ҳужум гол билан тугаган эди.
Фикрлар