UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  0 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  3 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  3 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  8 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25

Ла Лига. Каземиро оғир беллашувда "Реал"га муҳим 3 очкони тақдим этди Янгиликлар

Ла Лига. Каземиро оғир беллашувда "Реал"га муҳим 3 очкони тақдим этди

Испания чемпионати 24-туридан ўрин олган "Вальядолид" – "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

"Вальядолид" – "Реал Мадрид"
"Хосе Соррилья" стадиони
Гол: 0:1 – 65 Каземиро.

"Вальядолид" – Масип, Янко (Жота, 61), Бруно Гонсалес, Перес, Хоакин Фернандес, Орельяна, Алькарас (Сан-Эметерио, 84), Меса (Кодро, 73), Кике Перес (Плано, 84), Начо Мартинес, Гвардиола (Вейсман, 73).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Менди, Варан, Васкес, Каземиро, Модрич, Асенсио (Аррибас, 66), Кроос, Винисиус Жуниор (Иско, 66), Мариано Диас (Дуро, 66).

Огоҳлантиришлар: Алькарас (60), Васкес (69), Начо Мартинес (71), Орельяна (76), Аррибас (78), Плано (85).


Вальядолид

Примера Дивизион . 24-тур

21/02/2021, 00:00

1
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Каземиро - 65'

Стадион: Estadio Jose Zorrilla, 0 томошабин

Бош ҳакам: Guillermo Cuadra

45'
90'
60'  Рубен Алькарас
61'  Саиди Янко (Жота)
71'  Начо Мартинес
73'  Серхи Гвардиола (Шон Вейсман)
73'  Роке Меса (Кенан Кодро)
76'  Фабиан Орельяна
84'  Рубен Алькарас (Федерико Сан-Эметерио)
84'  Кике Перес (Оскар Плано)
85'  Оскар Плано
65'  Каземиро
65'  Тони Кроос
66'  Винисиус Жуниор (Серхио Аррибас)
66'  Мариано Диас (Уго Дуро)
66'  Марко Асенсио (Иcкo)
69'  Лукас Васкес
78'  Серхио Аррибас


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Реал Мадрид" оғир беллашувда муҳим 3 очкони қўлга киритди. 

90+3-дақиқа. "Вальядолид" чап қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўрди, лекин Лукас Васкес тўпни қайтариб, хавфни бартараф этди.    

90+2-дақиқа. Исконинг ажойиб узатмасидан кейин Уго Дуро қулай вазиятга чиқиб борди, рақибини ортда қолдириб, зарба йўллади, лекин ноаниқ. Қўшимчасига ҳакам ҳужумчи қоидани бузганини маълум қилди. 

90+1-дақиқа. Модрични ҳужумдаги шериклари тушунишмади ва у узатган тўпга ҳеч ким югурмади.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.  

89-дақиқа. "Вальядолид" астойдил ҳужумга ўтганди, лекин ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

87-дақиқа. Искога нисбатан қоида бузилди.  

85-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳозиргина майдонга тушган Оскар Плано тўпга улгурмагач, Каземиронинг оёғига зарба бериб юборгани учун сариқ карточка билан сийланди.  

84-дақиқа. Ўзгариш! Кике Перес ўрнига Оскар Плано, Рубен Алькараз ўрнига эса Федерико Эметерио ўйинга қўшилди.   

83-дақиқа. Исконинг узатмасидан кейин тўпни қабул қилган Лукас Васкес ўйиндан ташқари ҳолатда экан. 

80-дақиқа. Серхио Аррибаснинг фаоллиги сабаб "Реал" чап қанотдан ҳужум уюштирди, лекин Ферлан Мендининг узатмасидан кейин рақиб ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришни уддалашди.   

78-дақиқа. Огоҳлантириш! Ёш иқтидор соҳиби Серхио Аррибас огоҳлантирилди.  

78-дақиқа. "Реал" футболчилари қарши ҳужумдан унумли фойдалана олишмади.  

76-дақиқа. Огоҳлантириш! Орельянанинг эътирозлари кўпайиб кетгани сабаб ҳакам сариқ карточка кўрсатди.  

Йўқ, ҳаммаси жойида деди бош ҳакам ва ўйинни давом эттириш мумкинлигини таъкидлади. 

75-дақиқа. Начо тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди ва кейин жарима майдони ичида рақиб ҳужумчиси йиқилиб тушди. Ҳакам шошмасликни сўрамоқда.  

73-дақиқа. Ўзгариш! Серхио Гвардиола ва Роке Меса ўрнига Шон Вайсман ҳамда Кенан Кодро жангга ташланди.  

72-дақиқа. Огоҳлантириш! Лука Модричга сариқ карточка кўрсатилди.    

71-дақиқа. Огоҳлантириш! Тезкор ҳужумни тўхтатиш мақсадида Уго Дурога нисбатан қўпол ўйнаган Начо (Вальядолид) огоҳлантирилди.  

67-дақиқа. Огоҳлантириш! Начога нисбатан қўполлик учун Лукас Васкесга ҳакам сариқ карточка кўрсатди.  

Винисиус Жуниор, Мариано Диас ва Марко Асенсио учун бугунги беллашув якунланди.

66-дақиқа. Ўзгариш! Зизу гол урилганига қарамай, тайёрлаб қўйган ўзгаришларини қайтармади. Серхио Аррибас, Иско ва Уго Дуро ўйинга қўшилди. 


65-дақиқа. ГООООООООООЛ! Каземиро ҳисобни очди.

64-дақиқа. Лукас Васкес ақлли ўйнади ва тўпни олдириб қўйиши мумкин бўлган вазиятда жамоасига жарима зарбаси ишлаб берди. 

62-дақиқа. Мезбонлар жонланишди, бурчак зарбаси кетидан яна бир ҳужум, лекин ҳозирча "Реал" ҳимоячилари хотиржам ҳаракат қилмоқда. 

61-дақиқа. Огоҳлантириш! Асенсиога нисбатан қўполлик учун Рубен Алькараз сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

60-дақиқа. Варан тўпни тепиб юборгач, Гвардиоланинг оёғини ҳам мўлжалга олди. Ҳужумчи майдонда ётибди.

57-дақиқа. Майдонда кескин курашлар, тўқнашувлар сони ортди. 

55-дақиқа. Хавфли вазият! Мендининг кутилмаган узатмасидан кейин Орельяна кучли ва аниқ зарба йўллади, аммо бу сафар ҳам Куртуа жамоасини қутқармоқда.  

53-дақиқа. Мариано Диас ҳужумда фол ишлатди.

52-дақиқа. Яна асли вингер бўлган, аммо бугун ҳам ҳимояда ўйнаётган Васкес марказга кириб бориб, зарба берди, лекин бу сафар анча ноаниқ.  

51-дақиқа. Лукас Васкес рақиб посбонини текшириб кўрди, аммо Масип сакраб, тўпни эгаллаб олди. 

Крооснинг узатмасидан кейин рақиблар эътиборидан четда қолган Каземиро зарба йўллади, аммо яна ноаниқ. 

49-дақиқа. Винни бурчак зарбаси ишлаб олди. 

48-дақиқа. Жавоб ҳужумида Винисиус шунга ўхшаш, ўта кучсиз зарба йўллади.

47-дақиқа. Роке Меса жамоасининг тезкор ҳужумини зарба билан якунлади, аммо Куртуа тўпни бемалол ушлаб олди.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. Уни мезбонлар бошлаб беришди, чап қанотдан олдинга ўтмоқчи бўлган Орельяна тўпни ўзидан қочириб юборди.

45+1-дақиқа. "Реал"нинг ҳужумида иш зарбагача бормади. Жорди Масип тўпни ўйинга киритди, қўшиб берилган вақт якунига етганди, шу сабабли ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!    

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Қанотдан узатмани "Вальядолид" ҳимоячиси қайтариб юборди ва хавфни бартараф этди.

43-дақиқа. "Реал" жуда эркин тарзда ҳаракат қилмоқда ва рақиб жарима майдони яқинида тўп билан мунтазам равишда муомалада бўляпти, худди машғулотдагидек, аммо ҳозирча бу устунликни таблода акс эттиришнинг имкони бўлмаяпти.

41-дақиқа. Менди тўпни олдириб қўйди ва ўйин қоидасини бузишга мажбур бўлди.

39-дақиқа. Узатмадан кейин Каземиро боши билан зарба йўллади, лекин бироз ноаниқ. 

38-дақиқа. Қизиқ ҳолат, тўпни ушлаган дарвозабон инерция натижасида жарима майдонидан чиқиб кетди.  

37-дақиқа. Марказда Каземиро нисбатан қўполлик ишлатилди. 

35-дақиқа. Винисиус икки рақибини доғда қолдириб, жарима майдонига кириб кетаётганида йиқитилди. 

34-дақиқа. Мариано Диас кетма-кет рақибларини алдашга киришиб кетди, аммо охири барибир тўпни йўқотди.  

32-дақиқа. Модричнинг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасини хорватияликнинг ўзи амалга оширди, лекин шерикларидан ҳеч ким тўпга ета олмади. 

30-дақиқа. ГООООООЛ! Бироқ Мариано яна ўйиндан ташқари ҳолатда. Бу сафар ҳам охирги пасни Лука Модрич берганди.  

29-дақиқа. Мезбонлар ҳужумини Кике боши билан зарба йўллаб якунлади, Куртуа ўз ўрнида.  

28-дақиқа. "Реал Мадрид" навбатдаги ҳужумини уюштирди, лекин бу сафар футболчилар охирги зарбани беришни унутиб қўйишди чоғи, охири дарвозабон тўпни эгаллаб олди.  

26-дақиқа. Узатмадан кейин Винисиус ҳимояда фаоллик кўрсатди ва ҳужумни бошлаб берди, йўл-йўлакай Асенсиони рақиб футболчиси "чопди", лекин тўп меҳмонларда қолгани сабаб ҳакамнинг ҳуштаги янграмади. Роке Меса осон қутилиб қолди. 

25-дақиқа. Яна бурчак зарбаси. Ҳозирча стандартлар, айниқса бурчак зарбалари кўп амалга оширилмоқда. 

24-дақиқа. Крооснинг узатмасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. 

23-дақиқа. ГООООЛ!  Мариано Диас ҳисобни очди, аммо гол инобатга олинмади. Ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.  

22-дақиқа. Марко Асенсионинг фаоллиги сабаб "Реал" навбатдаги бурчак зарбасини ишлаб олди, лекин бу сафар ҳам иш якуний, мукаммал зарбагача бормади.   

19-дақиқа. Асенсио тўп узатишда хатога йўл қўйди, акс ҳолда Винисиус катта тезлик олган ва хавфли қарши ҳужум содир этилиши мумкин эди. 

18-дақиқа. Мезбонларнинг чап қанотдан бошланаётган ҳужуми ривожланиб улгурмай, якунланди.  

16-дақиқа. "Реал" футболчилари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

14-дақиқа. "Вальядолид" ҳужумга ўтмоқчи эди, аммо тўп узатишдаги хато бунга йўл қўймади. "Реал" яна тўп назоратини ўз қўлига олишга уринмоқда. 

12-дақиқа. Асенсио қанотдан марказ томон кириб борди ва зарба йўллади, лекин ноаниқ. 

10-дақиқа. Аввалига "Реал" жарима майдони ичида Каземиро билан курашда рақиб футболчиси йиқилиб тушди. Қарши йўналишда ташкиллаштирилган ҳужумда эса Мариано икки рақиб орасидан тўп билан ўтиб кета олмади. 

7-дақиқа. Кутилмаганда "Вальядолид" ҳужумга ўтди ва анчайин кескин тарзда ҳаракат қилди ҳамда фақатгина Куртуанинг ишончли ўйини жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 

5-дақиқа. Олдинда ЕЧЛ беллашуви ҳам борлигини тушуниб турган "Реал" бу ўйин тақдирини тезроқ ҳал қилиш пайида.

4-дақиқа. Луис Македа қийинчилик билан тўпни узоқлаштирди, жарима майдони ташқарисидан Кроос йўллаган зарба эса қовушмади.  

3-дақиқа. Навбатдаги уриниш ўнг қанотдан бўлди ва Лукас Васкес қўполлик билан тўхтатилди. Жарима зарбасини Асенсио амалга оширмоқчи.

2-дақиқа. Чап қанотдан уюштирилган ҳужум бурчак зарбаси билан якунланди, лекин Зизу шогирдлари ундан наф чиқара олишмади. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди. Уни меҳмонлар бошлаб беришди.


ЯНГИЛАШ

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

"Вальядолид" – "Реал Мадрид"

01.00, "Хосе Соррилья" стадиони

"Вальядолид" – Масип, Янко, Бруно Гонсалес, Перес, Хоакин Фернандес, Орельяна, Алькарас, Меса, Кике Перес, Начо Мартинес, Гвардиола.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Менди, Варан, Васкес, Каземиро, Модрич, Асенсио, Кроос, Винисиус Жуниор, Мариано Диас.

Вальядолид

Примера Дивизион . 24-тур

21/02/2021, 00:00

1
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Каземиро - 65'

Стадион: Estadio Jose Zorrilla, 0 томошабин

Бош ҳакам: Guillermo Cuadra

45'
90'
60'  Рубен Алькарас
61'  Саиди Янко (Жота)
71'  Начо Мартинес
73'  Серхи Гвардиола (Шон Вейсман)
73'  Роке Меса (Кенан Кодро)
76'  Фабиан Орельяна
84'  Рубен Алькарас (Федерико Сан-Эметерио)
84'  Кике Перес (Оскар Плано)
85'  Оскар Плано
65'  Каземиро
65'  Тони Кроос
66'  Винисиус Жуниор (Серхио Аррибас)
66'  Мариано Диас (Уго Дуро)
66'  Марко Асенсио (Иcкo)
69'  Лукас Васкес
78'  Серхио Аррибас

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика