UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор": Қувватов, Қаҳрамонов, Жалолиддинов, Фламарион бошланғич таркибда, Таҳсин ва Дориев йўқ  0 16:50Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 2:1 (матнли трансляция)  37 16:45Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  4 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  8 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  11 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  15 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  25 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  5 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  3 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3

Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни тарк этиши мумкин Янгиликлар

Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни тарк этиши мумкин

Қаршининг "Насаф" клубида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Championat.asia сайти маълумотига кўра кўра, клубдаги муҳит ҳавас қиладиган даражада эмас. Ходимлар, футболчи ва мураббийлар бир нечта лагерга ажралиб қолган.

"Насаф" етакчилари Шароф Муҳитдинов ва Ислом Кенжабоев бошқа жамоаларга ўтиб кетишди. Бобир Абдихолиқов ҳам кетиш арафасида турибди. Клуб бош директори улар билан шартномани узайтирмагани мухлисларни ташвишга солгани аниқ. Масалан, Шароф Муҳитдинов деярли 2 ой давомида эркин агент мақомида юрди ва охири бошқа жамоага кетди.

Бугун бош мураббий Рўзиқул Бердиев ҳам жамоа лагерини тарк этган. Унинг "Насаф"даги кейинги тақдири ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Рўзиқул Бердиев сайтимизга интервью берган ва қуйидаги фикрни айтганди: "Агарда вазият яхши томонга ўнгланмаса ва янада қийинчиликлар ҳамда тушунарсиз ишлар давом этадиган бўлса, балки мен ҳам мураббийлик фаолиятимда танаффус олишни ўйлаб кўраман. Бошқа чора қолмаяпти. Лекин умид қиламанки, вазият бунгача бормайди. "Насаф" жамоасига бўлган садоқатим ва қаршилик мухлислар ҳурмати учун клуб раҳбариятининг кўплаб тушунарсиз ишларга сабр қилиб келяпман".

Рейтинг: -62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика