UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  7 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  12 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  6 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  18 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7

"Челси" "Лондон дербиси"да ғалаба қозонди Янгиликлар

"Челси" "Лондон дербиси"да ғалаба қозонди

АПЛнинг 22-туридан ўрин олган марказий баҳси "Тоттенхэм" - "Челси" якунланди.

Тоттенхэм – Челси 0:1

"Тоттенхэм Хотспур Стэдиум"

Гол: 24 - Жоржиньо 0:1;

Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Орье, Дэвис, Дайер, Сиссоко, Ндомбеле, Сон Хен Мин, Хейбьерг, Бергвейн, Винисиус.

Челси – Менди, Алонсо, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Жеймс, Маунт, Жоржиньо, Хадсон-Одои, Ковачич, Рюдигер, Вернер.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берди

87. УХХХХХХ. Винисиуснинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетмоқда

86. ЗАРБАА. Моура ҳам омадини узоқдан изламоқда. Бразилияликнинг жарима ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ

81. Огоҳлантириш: Канте Моурага жуда қўпол ўйнади ва мавсумдаги олтинчи сариқ карточкасини ишлаб олди

79. Огоҳлантириш: Пулишич ҳакам томонидан огоҳлантирилди

79. ЗАРБАААА. Ламела жарима майдончасининг ичига кирмасдан зарба йўллади, Мендидан сейф

76. УХХХХХХХ. Маунт жарима майдончасининг ичига қийинчиликсиз кириб борди ва зарба йўллади, мезбонлар бахтида Льорис ўз ўрнида

74. Ўзгариш:  НʼГоло Канте Ковачични ўрнига майдонга тушди

69. Ўзгариш: Моуринью ўйини ўзгартириш мақсадида икки нафар ҳужумкор футболчиларни майдонга тушиирмоқда. Моура ва Ламела  Танги Ндомбеле Стивен Бергвейннинг ўрнига майдонга тушди 

68. ЗАРБА. Ковачич жарима майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди

64. Ўзгариш: Хадсон-Одои майдонни тарк этди, уни ўрнига Пулишич ҳаракат қилади

64. ЗАРБА. Жамес Алонсони топди ва узатмани амалга оширди, аммо испанияликнинг зарбсига аниқлик етишмади

63. Огоҳлантириш: Хейбьерг мавсумдаги бешинчи сариқ карточкасини олди ва мезбонларнинг кейинги учаршувида иштирок эта олмайди

61. Сон “Тоттенҳем”нинг ўйнида ниманидир ўзгартишга ҳаракат қилмоқда, бироқ унинг битта ўзи бутун бошли жамоага қарши ҳеч нима қила олмаяпти 

60. Учрашувнинг бир соати якунланди. Ҳозирча меҳмонлар ғалабага эришишмоқда

54. ЗАРБА. Каллум Хадсон-Одоининг зарбаси ноаниқ

50. Оголантириш: Алдервейрелд Маунтга қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди

46.Мезбонлар иккинчи бўлимни сал шиддатлироқ бошлашди. Иккинчи 45 дақиқаликнинг илк сонияларида бурчак зарбасига эга бўлмоқда

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берди

42. ЗАРБАА. Орьенинг боши билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади

40. Навбатдаги бурчак зарбаси: Моунтнинг узатмаси ноаниқ

36. Ўзгариш: Тухел мажбурий ўзгариш қилишга тўғри келди. жароҳат олган Тиаго Силванинг ўрнига майдонга Андреас Кристенсен тушди

35. Учрашувда тўхталиш. Меҳмонлар ҳимоячиси Тиаго Силва жароҳат олди

32. ЗАРБА. Моунт узоқдан зарба йўллади, бироқ англиялик ярим ҳимоячининг оёғига тўп тушмади ва ноаниқ кетди

30. Учрашувнинг учдан бир қисми якунланди. Ҳозирча мезбонлар имкониятни бой бераётганига қарамасдан ҳужумга ўтишга шошилмаяпти

Жоржиньо ўн бир метрли зарбани ажойиб тарзда амалга оширди. Мезбонлар дарвозабони бу зарбани олиши имконсиз эди 

24. ГОООООООООЛ. Жоржиньо ҳисобни очди

23. ПЕНАЛЬТИ. Дайер Вернерни жарима майдончасининг ичида йиқитди. Ҳакам ВАРни кўрса керак

20. ЗАРБА. Ндомбеле жарима майдончасининг бурчагидан зарба йўллади, бироқ Менди тўпни қийинчиликсиз ушлаб олди

17. "Тоттенҳем"да Кейн йўқлиги билинмоқда. Жамоа анча кўп вақтини ҳимояда ўтказмоқда

10. «Челси» футболчилари ўн дақиқа ичида учинчи марта бурчак зарбасига эга бўлмоқда. Бироқ ҳозирча барчаси бефойда

6. ЗАРБА. Сон жарима майдончасига кирмасдан кучли ва аниқ зарба йўллади, бироқ тўп тўғри меҳмонлар дарвозабони Мендининг қўлига келиб тушди

5. Учрашувнинг дастлабки беш дақиқаси якунланди. Ҳозирча устунлик меҳмонлар томонида

1. ЗАРБАААА. Сесар Аспиликуэта майдон марказидан Вернерга ажойиб узатмани амалга оширди, бироқ германиялик ҳужумчининг зарбаси ноаниқ

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

Ҳар икки жамоа вакиллари чигал ёзди машғулотларида иштирок этишди

"Тоттенхэм Хотспур Стэдиум"  аренаси идеал ҳолатда

Тоттенхэм

Премьер-лига . 22-тур

05/02/2021, 01:00

1
:
0
Тугади

Челси

Жоржиньо - 24'

Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
50'  Тоби Алдервейрелд
63'  Пьер-Эмиль Хейбьерг
69'  Танги Ндомбеле (Лукас Моура)
69'  Стивен Бергвейн (Эрик Ламела)
24'  Жоржиньо
36'  Тиаго Силва (Андреас Кристенсен)
65'  Каллум Хадсон-Одои (Кристиан Пулишич)
74'  Матео Ковачич (Н'Голо Канте)
79'  Кристиан Пулишич
81'  Н'Голо Канте
88'  Сесар Аспиликуэта

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика