UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Реал" эртага Трент учун таништирув маросими ўтказади  0 20:45"Ливерпуль" Нуньес учун 70 миллион евро сўрамоқда. Ҳужумчига Испаниядан таклиф бор  0 20:23Де Брюйне пайшанба куни "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади  1 19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  1 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  1 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  3 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  12 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  60 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  23 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  23

Расман: "Пахтакор" Азиз Турғунбоев трансферини эълон қилди Янгиликлар

Расман: "Пахтакор" Азиз Турғунбоев трансферини эълон қилди

Ярим ҳимоячи Азиз Турғунбоев "Пахтакор" футболчисига айланди.

"Championat.asia" берган хабар ўз тасдиғини топди.

Азиз Турғунбоев "Пахтакор" йиғинига қўшилиш учун Дубайга учиб кетди

"Пахтакор" ва "Навбаҳор" футбол клублари ўртасидаги келишувга биноан Азиз Турғунбоев "шерлар"га трансфер қилинди. 27 ёшли футболчи ҳозиргача Суперлигада 110 ўйинда иштирок этиб, 26 гол муаллифига айланган. "Пахтакор" ва Азиз Турғунбоев ўртасида икки йиллик шартномага имзо чекилди. Шу тариқа энди ҳужумкор ярим ҳимоячи тошкентликлар шарафини ҳимоя қилади.


"Пахтакор" футбол клуби Азиз Турғунбоевни жамоамизга ўтиши билан табриклайди. Умид қиламизки, у "Шерлар" сафида янги ғалабалар ва совринларга эга чиқади", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Шерлар" 30 январь куни Дубайдаги "Жебел Али" стадионида Москванинг "Спартак" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика