UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  0 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  223 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  15 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3

Иван Йосович: "Янги мавсумни "Қўқон-1912"да бошлашимдан хурсандман" Янгиликлар

Иван Йосович: "Янги мавсумни "Қўқон-1912"да бошлашимдан хурсандман"

"Қўқон-1912" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини кучайтиришда давом этади.

Ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган сербиялик ҳимоячи Иван Йосович "шунқорлар" сафига қайтиш арафасида турибди. Буни футболчининг ўзи сайтимизга маълум қилди. 

"Менда бир нечта вариантлар бор эди. Якунда "Қўқон-1912" билан келишувга эришдим. Янги мавсумни шу жамоада бошлайман. Бахтиёр Ашурматов билан яна бирга ишлаш имконияти юзага келганидан хурсандман. Биз бу йил аввалги мавсумдаги натижамизни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Қўқон мен учун иккинчи уйимдек бўлиб қолган. Жамоанинг ажойиб мухлислари бор. Шаҳар кўчаларида сайр қилар экансиз инсонларнинг ёқимли кайфиятига гувоҳ бўласиз. Ушбу жамоа мен ва оилам учун яхши танлов бўлишига ишонаман. Чемпионат бошлангач оиламни ҳам олиб келишни ният қилганман",- дейди Йосович.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика