Мурод Зуҳуров "Бунёдкор"да иш бошлади

Aslanov Jasurbek
12 янв 2021, 14:17
Ёрқин Назаров мураббийлигидаги "Бунёдкор-2"нинг янги мавсумга тайёргарлиги давом этади.

Машғулотларда асосан янги футболчилар иштирок этмоқда. Мураббийлар штаби иқтидорли ўйинчиларни жалб этиш, уларни кўрикдан ўтказиш орқали таркибни шакллантиришни мақсад қилган. Ёрқин Назаровга Азиз Ҳошимов ёрдам бермоқда. Дарвозабонлар мураббийи сифатида Мурод Зуҳуров фаолият юритмоқда.  

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз Мурод Зуҳуров футболчилик фаолияти давомида 2008 -2010 ҳамда 2013-2019 йилларда "Бунёдкор" жамоаси сафида тўп тепган. 2019 йилда мавсум сўнгида "Суғдиёна"(2:2) билан учрашувдан сўнг бутсаларини михга илишга қарор қилган эди. 

Қуйида "Бунёдкор-2" жамоасининг машғулотларидан олинган фотосуратларни кўришингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Бунёдкор" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›