UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  1 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  4 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  1 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  1 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  2 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  232 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1

Қувондиқ Рўзиев 2021 йил қайси клубда ўйнайди? Янгиликлар

Қувондиқ Рўзиев 2021 йил қайси клубда ўйнайди?

Сўнгги кунларда кўплаб ижтимоий тармоқлар орқали “Қўқон-1912” жамоасининг етакчи футболчиларидан бири, қўқонлик мухлисларнинг суюкли футболчиси Қувондиқ Рўзиевнинг бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар кўпайди.

Бу хабарларга сабаб Қувондиқ Рўзиев ҳозирги кунда республикамизнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эканлиги ҳамда унга Суперлиганинг кўплаб клублари жиддий қизиқиш билдирганлигидур. Қувондиқ ўтган мавсумларда “Қўқон-1912” жамоасининг алмаштириб бўлмас футболчиларидан бирига айланди. Сўнгги йилларда футболчига юртимиз ҳамда хориж жамоаларидан жиддий таклифлар бўлиб турди.

Футболчига бўлган бу қадар эътибор жамоа аҳил оиласини ҳам қувонтиради. Бироқ кўплаб таклифлар бўлишига қарамасдан Қувондиқ Рўзиев “Қўқон-1912” жамоасига содиқлигини исботлаб келмоқда. Рўзиев каби сифатли футбол кўрсатадиган футболчини ҳар доим ҳам республикамизнинг гранд жамоалари ўз сафларида кўришни истайдилар. “Қўқон-1912” жамоаси азиз мухлисларга шуни маълум қиладики, жамоа Қувондиқ Рўзиев билан келгуси мавсумни Қўқонда ўтказиши борасида келишувга эришди. Жамоанинг содиқ ҳамда фидоий футболчиси келгуси мавсумда ҳам “Қўқон-1912” жамоасида фаолият олиб боради.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика