

Захирадан ўйинга тушиб, рақиб дарвозасини ишғол этган Криштиану Роналду профессионал фаолиятидаги 746-голни ўз ҳисобига ёздирди. У макзур кўрсаткич бўйича венгриялик таниқли форвард Ференц Пушкашга етиб олди. Энди Роналду у билан бирга барча даврларнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 4-ўринни бўлишиб турибди.
Криштиану ва Пушкашдан олдинда эса Пеле (767 гол), Ромарио (772) ҳамда Йозеф Бицан (805) бор.



