UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  1 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  8 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  6 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  51 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчисини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" АГМКни сафарда 6:0 ҳисобида тор-мор этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" АГМКни сафарда 6:0 ҳисобида тор-мор этди

Coca Cola Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


АГМК – ПАХТАКОР - 0:6
1 ноябрь 2020 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов 

Голлар: Жалолиддин Машарипов 24, - 0:1 (Драган Черан). Достонбек Ҳамдамов 32, - 0:2 (Жалолиддин Машарипов). Игорь Сергеев 43, - 0:3. Мате Ватсадзе 45+1 автогол, - 0:4. Драган Черан 60, - 0:5 (Игорь Сергеев). Достонбек Ҳамдамов 71, - 0:6 (Жалолиддин Машарипов).

АГМК: 32.Суҳроб Султонов - 2.Акмал Шораҳмедов (20.Мирғиёс Сулаймонов, 78), 44.Бобур Йўлдошев, 3.Сардор Раҳмонов, 11.Мурод Тошматов - 23.Йован Жокич, 5.Дилшод Жўраев (77.Арслонмират Аманов, 61)- 17.Санжар Турсунов (10.Шаҳзод Нурматов, 82), 30.Жасур Умаров, 7.Элгужа Григалашвили (31.Сайдулло Раҳматов, 78) - 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов, 61).
Захира: 35.Валижон Раҳимов, 4.Миржамол Қосимов, 55.Сардор Абдунабиев, 88.Игорь Зонич.

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов - 3.Хожиакбар Алижонов (4.Акром Комилов, 64), 23.Шерзод Аъзамов, 15.Егор Кримец (5.Анзур Исмоилов, 72), 34.Фарруҳ Сайфиев - 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (29.Владимир Козак, 74) - 17.Достон Ҳамдамов, 10.Драган Черан (99.Жавоҳир Сидиқов, 64), 9.Жалолиддин Машарипов - 11.Игорь Сергеев (77.Эрен Дердийок, 72).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 7.Садриддин Абдуллаев, 8.Асадбек Собиржонов, 18.Ҳожимат Эркинов, . 

Огоҳлантиришлар: Йован Жокич 54, Муроджон Тошматов 79,

ОКМК

Мате Ватсадзе - 45'

Суперлига. 22-тур

01/11/2020, 17:00

6
:
0
Тугади

Пахтакор

Жалолиддин Машарипов - 24', Достонбек Ҳамдамов - 32', Игорь Сергеев - 43', Драган Черан - 60', Достонбек Ҳамдамов - 71'

45'
90'
45'  Мате Ватсадзе
54'  Йован Жокич
61'  Дилшод Жўраев (Арсланмират Аманов)
61'  Мате Ватсадзе (Зафар Полвонов)
78'  Элгужа Григалашвили (Саидулло Раҳматов)
78'  Акмал Шораҳмедов (Мирғиёс Сулаймонов)
79'  Муроджон Тошматов
82'  Санжар Турсунов (Шаҳзодбек Нурматов)
24'  Жалолиддин Машарипов
24'  Драган Черан
32'  Достонбек Ҳамдамов
32'  Жалолиддин Машарипов
43'  Игорь Сергеев
60'  Драган Черан
60'  Игорь Сергеев
64'  Хожиакбар Алижонов (Акром Комилов)
64'  Драган Черан (Жавоҳир Сидиқов)
71'  Достонбек Ҳамдамов
71'  Жалолиддин Машарипов
72'  Игорь Сергеев (Эрен Дердийок)
72'  Егор Кримец (Анзур Исмоилов)
74'  Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак)



ЯНГИЛАШ




90+2. Ўйин тугади. АГМК - "Пахтакор" 0:6

90. Учрашувга 2 дақиқа қўшилди

89. ЗАРБА! Жасур Умаровнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

87. АГМК ҳеч бўлмаса битта жавоб тўпини уришга ҳаракат қилмоқда.

82. Ўзгариш. АГМК. Турсунов ўрнига Нурматов тушди

79. Огоҳлантириш. АГМК, Муроджон Тошматов

78. Ўзгаришлар. АГМК. Григалашвили ўрнига Раҳматов, Шораҳмедов ўрнига Сулаймонов туширилди


74. Ўзгариш. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Козак туширилди

72. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Сергеев ўрнига Дердийок, Кримец ўрнига Анзур Исмоилов туширилди

71. ГООООООООООООООООООООООЛ! ДОСТОНБЕК ҲАМДАМОВ 0:6. Машариповнинг ҳаводан узатган тўпини Ҳамдамов боши билан дарвозага йўллади 



69. ЗАРБА! Зафар Полвоновнинг кучли зарбасини Суюнов қайтарди

64. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Алижонов ўрнига Комилов, Черан ўрнига Сидиқов туширилди

61. Ўзгаришлар. АГМК. Жўраев ўрнига Аманов, Ватсадзе ўрнига Полвонов туширилди

60. ГОООООООООООООООООООООЛ! АЖОЙИБ ГОЛ! ДРАГАН ЧЕРАН! 0:5. Игорь Сергеев узатган тўпни Драган эгаллаб жарима майдонига кириб дарвозанинг узоқ юқори бурчагини нишонга олди! 




55. ЗАРБААААААААААА! Машариповнинг зарбасидан кейин тўпни Султонов қайтарди, қайтган тўпни Алижонов дарвозага йўллади, ноаниқ!

54. Огоҳлантириш. АГМК. Йован Жокич

52. Игорь Сергеев бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо зарба бера олмади

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади.

45+1. АВТОГОЛ! 0:4. Ҳамдамов тепган тўп Ватсадзега тегиб дарвозага кириб кетди - 0:4



45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

43. ГООООООООООООООООООООООЛ! ИГОРЬ СЕРГЕЕВ 0:3. Алижоновнинг кучли зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди, қайтган тўпни Сергеев боши билан дарвозага йўллади!






42. ЗАРБААА! Хожиакбар Алижоновнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди!

35. Учрашувдан қайноққина суратлар 



32. ГООООООООООООООООООООЛ! СУПЕРГОЛ! ДОСТОНБЕК ҲАМДАМОВ 0:2. Машариповнинг оширган тўпини ўнг қанотда эгаллаб олган Достонбек жарима майдони ёнига келиб чап оёқда дарвозани ишғол қилди, тўп тўсинга тегиб дарвоза тўрига бориб тушди! 



26. ЗАРБА! Григалашвилининг аниқ зарбасидан сўнг Суюнов тўпни қайтарди

24. ГООООООООООООООООООООООЛ! ЖАЛОЛИДДИН МАШАРИПОВ 0:1. Ўнг қанотдан Алижонов тўпни ҳаводан узатди, Сергеев боши билан ортида турган Черанга тўпни ўтказди, Драган эса жарима майдонига кириб бораётган Машариповни тўп билан таъминлади ва Жалолиддин тўпни Султонов устидан ташлаб қўйди. 




20. Ташаббус "Пахтакор"да, бироқ голга тортадиган вазиятлар йўқ

14. Хавфли вазият! Ҳамдамов ўнг қанотдан тўпни жарима мадйонига узатди, Сергеевнинг зарбаси ноаниқ чиқди

6. Хавфли вазият! Достонбек Ҳамдамов бирга бир вазиятга чиқиб борди, Султонов жарима майдонини тарк этиб тўпни боши билан қайтарди!

5. УХХХ! Аъзамов ва Ватсадзе тўқнашиб кетишди, шифокорлар уларга ёрдам кўрсатишди. Барчаси жойида футболчилар майдонга қайтишди

3. Муроджон Тошматовнинг бурчакдан узатган тўпини Суюнов қайтарди, Ватсадзе унга қарши қўполлик ишлатди

 1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика