Зиданнинг тақдирини "Барселона" билан ўйин ҳал қилиши мумкин

Alisher
23 окт 2020
Франциялик мутахассис Зинедин Зидан Мадриднинг "Реал" клубидан истеъфога чиқарилиши мумкин.

Мутахассиснинг тақдирини "Барселона" ва Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаларига қарши ўйинлар ҳал қилади.

Олдинроқ хабар берилганидек, "қироллик клуби" раҳбарияти Лондоннинг "Тоттенхэм" клубидаги фаолияти билан таниш Маурисио Почеттино ва "галактикос"нинг ёшлар мураббийи Рауль вариантларини ўрганмоқда.

"Қаймоқранглилар" сўнгги икки ўйинни, аниқроғи Ла Лига доирасидаги "Кадис" (0:1) ва ЧЛ доирасидаги "Шахтёр" (2:3)га қарши ўйинларда ўз майдонида мағлуб бўлди.


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe