UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  1 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  3 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  2 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  5 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  17 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  33 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  20 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0

Суперлига. 8 та гол урилган, Олимов дарвозабонга айланган ўйинда "Бунёдкор" "Андижон"ни ютди Янгиликлар

Суперлига. 8 та гол урилган, Олимов дарвозабонга айланган ўйинда "Бунёдкор" "Андижон"ни ютди

Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.


Coca Cola Суперлига. 20-тур
БУНЁДКОР – АНДИЖОН 6:2
22 октябрь 2020 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Найим Қосимов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Зоҳид Акрамов

Голлар: Муҳаммадодил Қаҳрамонов 3', Иброҳимҳалил Юлдашев 5', Хуршид Ғиёсов 11', Шаҳбоз Эркинов 48', Нурилло Тўхтасинов 67', Лутфулла Тўраев 77' – Шаҳбоз Жумабоев 8', Дониёр Абдуманнопов 90'

"Бунёдкор": 71.Сарвар Каримов, 4.Давронжон Эргашев, 5.Иброҳимҳалил Юлдашев (26.Улуғбек Абдуллаев, 46), 10.Хуршид Ғиёсов (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 76), 11.Расул Йўлдошев, 13.Лутфулла Тўраев, 19.Нурилло Тўхтасинов (48.Валерий Акопов, 71), 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов (17.Санжар Қодирқулов, 46), 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 90.Шаҳбоз Эркинов ( 20.Владислав Нуриев, 71).
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 77.Селим Нурмурадов.

"Андижон": 16.Элдор Адҳамов (1.Аслонбек Аҳроров, 61), 3.Азамат Исроилов, 5.Хушнудбек Авилов (2.Муҳаммадали Турсунов, 80), 6.Бахтиёр Қосимов, 8.Фарҳод Бекмуратов (70.Нодир Мавлонов, 67), 11.Сирож Мелиев, 17.Абдулло Олимов, 22.Усмонали Исмоналиев, 27.Муҳаммадали Юлдашев (15.Рустамжон Қўчқоров, 61), 33.Дониёр Абдуманнопов, 80.Шаҳбоз Жумабоев (99.Жамшид Ҳомидов, 80).
Захира: 20.Асилбек Азизов, 25.Қаҳрамон Баҳодиров, 26.Муҳаммадкарим Тоиров.


Бунёдкор

Муҳаммадодил Қаҳрамонов - 3', Иброҳимҳалил Йўлдошев - 5', Хуршид Ғиёсов - 11', Шаҳбоз Эркинов - 48', Нурилло Тўхтасинов - 67', Лутфулла Тўраев - 77'

Суперлига. 20-тур

22/10/2020, 18:00

2
:
6
Тугади

Андижон

Шаҳбоз Жумабоев - 8', Дониёр Абдуманнопов - 90'

45'
90'
3'  Муҳаммадодил Қаҳрамонов
5'  Иброҳимҳалил Йўлдошев
11'  Хуршид Ғиёсов
46'  Иброҳимҳалил Йўлдошев (Улуғбек Абдуллаев)
46'  Суҳроб Иззатов (Санжар Қодирқулов)
48'  Шаҳбоз Эркинов
67'  Нурилло Тўхтасинов
71'  Шаҳбоз Эркинов (Владислав Нуриев)
71'  Нурилло Тўхтасинов (Валерий Акопов)
76'  Хуршид Ғиёсов (Миржаҳон Мираҳмадов)
77'  Лутфулла Тўраев
8'  Шаҳбоз Жумабоев
61'  Элдор Адҳамов (Аслонбек Аҳроров)
61'  Муҳаммадали Юлдашев (Рустамжон Қўчқоров)
67'  Фарҳод Бекмуродов (Нодир Мавлонов)
80'  Хушнудбек Авилов (Муҳаммадали Турсунов)
80'  Шаҳбоз Жумабоев (Жамшид Ҳомидов)
90'  Дониёр Абдуманнопов



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Унутилмас ва даҳшатли учрашув якунланди! 

90. ГООООООООООООЛЛ! Абдуманнопов! 6:2! 


84. Аҳроровнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди ва энди дарвозани ярим ҳимоячи Олимов қўриқлайдиган бўлди. 


81. Нуриевнинг зарбасини қайтараётган дарвозабон Аҳроров бироз жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

80. "Андижон"да 2 та алмаштириш: Авилов ўрнига Турсунов, Жумабоев ўрнига Хомидов туширилди.

79. Зарба!  Улуғбек Абделлаевнинг зарбасини дарвозабон қайтирди!

77. ГООООООООООООООЛ! Лутфулла Тўраев ўз жамоасининг 6-голини урди – 6:1! 


76. "Бунёдкор"да ўзгариш: Ғиёсов ўрнига Мираҳмадов тушди. 

71. "Бунёдкор"да 2 та ўзгариш: Эркинов ўрнига Нуриев, Тўхтасинов ўрнига Акопов майдонга тушди. 

68. Зарба!   Шаҳбоз Эркиновнинг хавфли кўриниш олган зарбасига аниқлик етишмади. 

67. "Андижон"да ўзгариш:  Бекмуратов ўрнига Мавлонов тушди. 

67. ГОООООООООООООООЛЛ! Нурилло Тўхтасиновнинг унчалик кучли бўлмаган зарбаси голга айланди – 5:1! 


66. Ууухх!  Шаҳбоз Эркинов Хуршид Ғиёсовнинг ажойиб узатмасидан  фойдалана билмади. Деярли бир метрлик масофа эди, еҳҳҳ. 

64. Ана холос!  Фарҳод Бекмуратов бирга-бир вазиятдан уунумли фойдалана олмади.  

61. "Андижон"да 2 та алмаштириш: Адҳамов ўрнига Аҳроров, Йулдашев ўрнига Қўчқоров майдонга тушди.

58. Мезбонлар ҳужум бошлашди. Вазият бир нечта паслардан сўнг Хуршид Ғиёсовнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди. 

55. Лутфулла Тўраевнинг яхши ўйланган узатмаси тўғри Адҳамовга етиб борди. 

52. Бахтиёр Қосимов Лутфулла Тўраевга нисбатан қоидани бузди. 

51. Уууух!  Улуғбек Абдуллаевнинг зарбаси анча хафли чиқди, аммо ноаниқ. 

48. ГОООООООООООЛЛЛ!  Шаҳбоз Эркинов ҳисобни йириклаштирди – 4:1!   


46. "Бунёдкор"да 2 та ўзгариш: Юлдашев ўрнига Абдуллаев, Иззатов ўрнига Қодирқулов туширилди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 3:1. Танаффус! 

45. Зарба! Тўраевнинг зарбасига аниқлик етишмади.  

44. Расул Йўлдошев ва Нурилло Тўхтасиновнинг зарбалари Адҳамов томонидан қайтарилди. 

43. Лутфулла Тўраев чап қанот орқали ўз шеригини олдинга бошлади.  Кейинчалик темп пасайди. 

40. "Бунёдкор" марказ орқали ҳужум уюштирди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.  

37. Зарба!  Шаҳбоз Эркиновнинг зарбасини Элдор Адҳамов ўз маҳорати эвазига қайтарди. 

35. "Бунёдкор" фаол равишда ҳужумга ўтяпти. 

32. Зарба!  Лутфулла Тўраевнинг узатмамидан кейин Эргашев бош билан зарба йўллади, тўп дарвза устунига тегди.

30. Давронжон Эргашев бироз лат еди, аммо унда ҳаммаси жойида.

29. "Андижон" олдиндан режалаштирилган бурча тўпини ўйинга киритди, бироқ якунда тўп рақибга олдирилди. 

26. Муҳаммадали Юлдашев чап қанотдан яхши узатмани амалга оширди, бироқ унинг узатмаси томон интиладиган ўйинчи топилмади. 

24. Жумабоев яна бир бор шошилди ва ўйиндан ташқари ҳолатда қолди. 

22. Лутфулла Тўраев майдон марказида Сирож Мелиевга нисбатан қўпол ўйнади. 

19. Зарба!  Абдулло Олимовнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

17. "Бунёдкор" Тўраевнинг паси орқали стандартни ўйинга киритди, Расул Йўлдошевнинг зарбаси "космос"га қараб учди. 

16. Шаҳбоз Эркиновга нисбатан қоида бузилди, жарима тўпи. 

15. Яна "қалдирғочлар" ҳужумда, тиним билишмаяпти, қойил! 

11. ГОООООООООООЛЛЛ! Хуршид Ғиёсов бош билан берган зарбаси орқали ўйиндаги 4-голни урди ва ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди!  


8. ГОООООООООООЛЛЛ! Шаҳбоз Жумабоев!  Абдуманноповнинг узатмасидан кейин Шаҳбоз Жумабоев бош билан гол урди – 2:1! 


6. "Бунёдкор" тинмаяпти, яна ҳужум! 

5. ГОООООООООООЛЛ! Иброҳимҳалил Юлдашев ҳисобни оширди – 2:0!  У бир нечта футболчини ортда қолдириб, дарвозани ишғол этди. 


3. ГООООООООООЛЛЛ! Муҳаммадодил Қаҳрамонов ҳисобни очди – 1:0! 


1. "Андижон" ўйиндаги дастлабки ҳужумни амалга оширмоқчи бўлди, аммо Шаҳбоз Жумабоев офсайдда қолиб кетди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. 

- Учрашув соат 18:00да бошланади. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика