UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56А Серия. "Милан", "Ювентус" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Аталанта" эса ўз уйида "Лечче"ни енга олмади  3 01:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик"  2 00:24Элит ОЧЛ. "Кавасаки Фронтале" қўшимча бўлимларда "Ал Садд"ни мағлуб этиб, Саудия Арабистони жамоаларидан иборат бўлган ярим финал босқичига йўл олди  10 23:54Гвардиола яна Англия Кубоги тўпини танқид қилди: "Иккала жамоага ҳам уни назорат қилиш қийин бўлди. У жуда тез"  0 23:12Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"  2 23:06РПЛ. "Рубин" Руслан Безруковнинг дубли эвазига иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб қолган "Факел"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:01Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  6 22:56Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди  0 22:40Суперлига. "Насаф" ва "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан" эса 10 киши бўлиб қолган "Пахтакор"га гол ура олмади  0 22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  39 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  36 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  24 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2

Интервью. Дилшод Аҳмадалиев: “Охирги маротаба июнь ойида маош олдик. Айни пайтда ҳолат зўр эмас” Янгиликлар

Интервью. Дилшод Аҳмадалиев: “Охирги маротаба июнь ойида маош олдик. Айни пайтда ҳолат зўр эмас”

“Бунёдкор” жамоаси атрофида юрган турли гап-сўзлар ва клубдаги муаммоларга ҳали ҳамон барҳам берилмади.

Албатта, бу ўз-ўзидан жамоанинг ички муҳитига ва футболчиларнинг кайфиятига таъсир қилиши турган гап. Табиийки, бундай ҳолат натижаларнинг пасайишига ва барқарорсизликка олиб  келади. Футболда майдон ташқарисидаги рўй бераётган воқеалар майдон ичидаги жараёнга бевосита ўз таъсирини ўтказиши сир эмас. Хўш, клубда шу кунгача бирор ўзгаришлар бўлдими? Бундан кейин натижалар қандай кўриниш олади? Бу борада жамоанинг маҳоратли футболчиси Дилшодбек Аҳмадалиевни суҳбатга чорладик.

- Сўнгги пайтларда “Бунёдкор” атрофида клубдаги вазият билан боғлиқ муаммолар ҳақида гаплар тарқагани йўқ. Маош, овқатланишда муаммолар борлиги ҳақида эшитгандик. Бугунги кунда вазият қандай?

- Ҳа, муаммолар бор. Агар бўлмаганида бундай гаплар тарқалмас эди. Маош масаласига келсак, охирги маротаба июнь ойида маош олганмиз. Тўғриси, овқатланиш яхши эмас. Ошпазлар қўлидан келганча ҳаракат қилиб нимадир тайёрлаб беришади. Қачон пул ўтказиб беришса ҳамма нарса бўлади дейишмоқда. Лекин, мавсум бошидан бери шу аҳвол.

- Суперлиганинг охирги икки турида жамоа муҳим бўлган очколарни йўқотди. Турнир жадвалида ҳам пастга тушди. АГМК билан ўйинда дуранг ва Қўқонда ғалабани қўлдан чиқарди. Бу юқоридаги омилларнинг таъсирими?

- Ҳа, бу нарсалар футболчиларга ҳам, жамоа ўйинига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Агарда бу муаммолар бўлмаганида фақат футбол ва ўйинларга эътибор берар эдик.

- ФИФА кунларида машғулотлар қандай руҳда кетмоқда? Жамоада ички муҳит ва  кайфият қандай?

- Тўғриси, кўпчиликда кайфият йўқ деса ҳам бўлади. Машғулотлар ҳам шунга яраша ўтяпти.

- Жамоанинг ҳозирги ҳолати ва имконияти совринли ўринлар учун курашишга етадими?

- Жамоанинг ҳолати зўр эмас. Ўзимиз, футболчилар ва мураббийлар билан биргаликда ҳаракат қилиб совринли ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

- Фаолиятингиз давомида “Бунёдкор”да учта мураббий билан ишладингиз. Сергей Лушан, Миржалол Қосимов, Вадим Абрамов. Қайси мутахассис даврида ўсишга эриша олдим деб ўйлайсиз?

- Менимча, бу уч мураббий даврида ҳам бир хил ўйнадим деб ўйлайман. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор.

- “Бунёдкор”да Миржалол Қосимов даврида ҳам ўзига яраша қийинчилик ва муаммолар бўлган. Ҳусусан Абрамов бошқарувида ҳам шу ҳолат кузатилмоқда. Бу икки мураббий футболчиларни қандай руҳлантира олади?

- Мураббийлар вазиятни тушунтиришади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ишимизни қилишимиз кераклигини таъкидлашади.

- Билишимизга қараганда, мавсум бошида жамоани тарк этишга яқин келган экансиз. Хорижда тўп тепиш режангиз борми?

- Четдан таклифлар ҳозирча йўқ. Кейинги мавсумни Суперлиганинг бошқа клубида давом эттирсам керак. Ҳа, бу йил жамоани тарк этишим мумкин эди. Лекин, шартномам борлиги учун кета олмадим.                                                                      

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика