UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:58Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  1 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  12 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  3 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  14 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  6 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   14 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0 15:39Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."  5 15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  4

Драган Скочич: "Ўзбекистон ҳам яхши ўйин кўрсатди" Янгиликлар

Драган Скочич: "Ўзбекистон ҳам яхши ўйин кўрсатди"

Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик учрашувидан кейин матбуот анжумани ташкил этилди.

Бунда иштирок этган эронликлар бош мураббийи Драган Скочичнинг фикрлари қуйидагича бўлди. 

- Биринчи навбатда ҳар икки мамлакат футбол федерацияларига ҳозирги қийин вазиятда ушбу ўйинни ташкил этиб беришгани учун раҳмат айтаман. Бугунги ўйинга футболчиларимизни йиғиш осон бўлмади. Албатта, маҳаллий ўйинчилар билан бу борада муаммо бўлгани йўқ, аммо Европадан бир амаллаб етиб келган футболчиларга ҳам раҳмат айтмоқчиман. 

- Бизда ушбу учрашувга тайёргарлик кўриш учун жуда қисқа вақт бўлди: жамоа билан атиги 2 бор учрашиб битта машғулот ўтказдим. Биринчи таймда икки хил тактикада ўйнашимизга тўғри келди, кучли ва кучсиз томонларимизни кўриб олдик. Иккинчи бўлимда ўйинимизни ўзгартирдик, 6 нафар футболчи захирадан майдонга тушди. Мен йигитлардан чиройли ўйин кутгандим ва шундай бўлди ҳам. Ғалабадан хурсандман. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам яхши ўйин кўрсатди, бизга кўп босим келтирди.


- Эрон терма жамоаси азалдан ҳимояда яхши ўйин кўрсатиб келган. Бугунги баҳсда жамоангизнинг ҳимоя чизиғи ҳақида нима дея оласиз? 

- Аввало шуни айтишим керак, биз ҳимоявий ўйин кўрсатмадик. Жамоам имкон қадар ҳужум уюштирди. Чунки бир нечта вазиятларни юзага келтирдик. Шунингдек, рақиб ҳам яхши ўйнаганни айтиб ўтишим керак. Лекин ўйинимизни ҳимоявий дея олмайман. Эътибор беринг, 4-1-4-1 тактикаси бўйича ҳаракат қилдик, бу ҳужумкор услуб дегани. Қанотлардан ҳам кўп ҳужум уюштирдик. Мен одатда жамоам гол уриши учун қулай тактикани белгилайман. Ўртоқлик ўйинларида шуни синаб кўрмасангиз қачон синайсиз. Расмий ўйинларда 4-2-3-1 тактикасини маъқул кўраман.


- Кеча ўтказилган Ўзбекистон - Эрон футзал терма жамоалари ўртасидаги баҳсда эронлик футзалчилар қўлида қора белбоғ йўқ эди. Лекин бугун футболчилар қора лента тақиб тушишди. Бунинг сабаби нимада?

- Бу менга тааллуқли савол эмас, узр. 


- Сизнингча, Элдор Шомуродов билан Сардор Азмун ўртасидаги фарқ нимада?

- Бир неча кун олдин Шомуродов Италия клубига ўтганини биламан. Унинг бугунги ўйини менда яхши таасурот қолдирди. Сардор Азмун ҳам Европанинг энг кучли клубларидан бири "Зенит"да ўйнаяпти. Ҳар иккаласи яхши ҳужумчи.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика