

Бироқ, ушбу рақамни "Сассуоло"дан ижара асосида генуяликлар сафига ўтган Жанлука Скамакка олгани маълум бўлди.

Шомуродов эса “Женоа”да 61-сонли футболкада ҳаракат қилади. Буни “Ростов” матбуот хизмати қуйидагича изоҳлади.
“Ростов”нинг абадий мухлиси бўлиб қоламан", дея Элдор Шомуродов клубимиз билан хайрлашди. Энди эса у бизни унутмаган ҳолда Генуяда ўзига рақам танлади.
“61” – Ростов вилоятининг минтақавий рақамли коди ҳисобланади. Элдор айнан мазкур рақам остида янги жамоасида ҳаракат қилади”, деб ёзилган клубнинг Telegram'даги расмий саҳифасига.




