

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Драган Скочич интернет орқали ОАВ ходимларига интервью берди. Унинг фикрлари қуйидагича бўлди:
- "Биз ҳаммамиз яхши ҳолатдамиз. Эртанги ўйинни сабрсизлик билан кутяпмиз. Биринчи галда майдонга чиқиб ўзимиздан илиқ таассурот қолдиришни хоҳлаймиз. Шунингдек, футболчиларимизнинг енгил ҳис қилишлари ҳам муҳим. Мен жамоага тўлиқ ишонаман, бизда катта салоҳият бор ва мураккаб вазифаларни бажара оламиз".
Эслатиб ўтамиз, Эрон биз билан ўйиндан кейин Туркияга йўл олади ва у ерда Мали терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.



