Расман: Томас Партей “Арсенал”га ўтди

6 окт 2020, 08:38
Томас фаолиятини Лондонда давом эттиради.

“Арсенал” “Атлетико М”нинг ганалик ярим ҳимоячиси Томас Партейни ўз сафига қўшиб олди. Лондон клуби 27 ёшли футболчи трансфери учун 50 млн евро тўлаган. Қарама-қарши йўналишда Лукас Торрейра Мадрид клубига йўл олди. Лукас мадридликлар томонидан мавсум якунига қадар ижарага олинди.

Маълумот учун, Партей ўтган мавсум Ла Лига доирасида 35 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урган. Торрейра эса ўтган мавсум давомида “тўпчилар” сафида жами 39 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 1 та голли узатма берган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Арсенал” расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›