UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  0 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  1 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  7 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  29 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14

Рўзиқул Бердиев: "Андижонда энг ёмон ўйинларимиздан бирини ўтказдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Андижонда энг ёмон ўйинларимиздан бирини ўтказдик"

Coca Cola Суперлига навбатдаги туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун рақибимиздан яхшироқ ўйнамадик. Лекин, ғалаба қозондик. Бу футболда муҳим аҳамият касб этади. Агар мағлуб бўлганимизда ўзимизни хатоларимиз эвазига ютқазган бўлардик. Футболчиларни бу ўйинга руҳий томондан тайёрлаш қийин бўлди. Истасак истамасак йигитлар турнир жадвалига, рақибнинг охирги ўйинларига қарашади. "Андижон" жамоаси тан олиш керак бизга етарлича қаршилик кўрсатди. "Андижон" жамоасининг ҳимоя ва ҳужум чизиғида муаммолари борлигини билардик. Хатолардан унумли фойдаланиш кераклигини тушунтирдик.

Юқорида ҳам айтдим. "Андижон" жамоасидан яхши ўйнамадик. Кийиниш хонасида ҳам йигитларга бу охирги ёмон ўйинимиз бўлиши кераклигини айтдим. Жамоамиз бунчалик ёмон тўп тепмаган. Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Бунга рақибимиз ҳам имконият бермади. Майдон ҳолати ҳам идеал эмас эди. Шунинг учун ҳам икки жамоа қийналди. Мазмунли ўйин кўрсатиш учун тўсқинлик қилди.

"Андижон" жамоасини йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди. Улар ҳар бир ўйинда натижа учун ўйнашмоқда. Шунинг учун маҳорати етганича курашмоқда. Рақиб тўртта ҳужумчи билан олдинга ўтгани учун учинчи марказий ҳимоячини марказий ҳимоячини туширдик. Бу схемада кўп ўйнаганмиз. Асосий мақсадимиз натижани сақлаб қолиш эди.



Дилшод Раҳматуллаев етакчи ўйинчиларимиздан бири. Оралиқдаги танаффусда машғулотларга кам қатнашгани боис формасини йўқотиб қўйди. Энди формасини тикламоқда. Унга ишонганимиз учун жамоамизга таклиф қилдик. Тажрибаси катта.

2017 йил охири 2018 йил бошида ўша эсингизда бўлса "Пахтакор"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганимиздан кейин жамоамиз билан етакчиларни сақлаб қолган ҳолатда чемпионлик учун курашишимизни таъкидлагандик. Лекин, ундай бўлмади. Ўша мавсумдан кейин молиявий томондан пасайиш кузатилди. Кўпроқ ёшларимизга эътибор берамиз, уларнинг ўсиши учун ҳаракат қиламиз. Ўшанда таркибни сақлаб қолиб, 1-2 нафат тажрибали футболчи олганимизда бемалол чемпионлик учун кураша олардик. Ҳозир бу футболчилар қаерда ўйнаётганини яхши биласиз. Раҳбариятга буни кўп бор таъкидлаганмиз. Имконият бўлмади. Имкон қадар олдимизга юқори мақсад қўямиз. Ёшларни ҳар томонлама шакллантиришимиз керак. Бу нарса келажакда катта фойда беради деб ўйлайман.

"Андижон"ни Суперлигада қолиши жуда қийин бўлади. Эшитишимизга қараганда жамоага янги ҳомий топилган, янги мураббий келди. Мураббий ҳам сехргар эмас, унга ҳам шароит керак, яхши футболчи керак, вақт бериш лозим. "Андижон"га омад тилайман.

Ойбек Бозоров ҳақида бизга ҳеч ким таклиф билан чиқмади. Унинг биз билан узоқ йиллик шартномаси бор",- дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика