Миш-мишлар ҳақиқатга айланмоқда. Мессининг кетиши деярли аниқ

Mirjalol Normatov
25 авг 2020
"Барселона" ҳужумчиси Лео Месси жамоани тарк этишни қарор қилди.

"Marca" хабарига кўра, футболчи кетишини клубдагиларга ва жамоадошларига маълум қилган. Манбанинг айтишига кўра, Месси шартномасини бир томонлама бекор қилиши мумкин.

Бу пунктни Месси 10 июнь куни ишга солиши ҳам мумкин эди. Бироқ коронавирус сабабли Месси бундан фойдалана олмади.

Қайд этилишича, Месси жамоанинг навбатдаги машғулотларида қатнашмайди, шунингдек, "Барса" футболчилари билан бирга тиббий кўрикдан ҳам ўтмайди.

У яқин кунлар ичида "Интер"га кўчиб ўтиши кутилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal