UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  1 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Равшан Ҳайдаров: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

"Охирги 5-10 дақиқани инобатга олмаганда ўйинни яхши ўтказдик деб ҳисоблайман. Омадсиз учрашувлар сериясини давом этмоқда. Афсуски, яна сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб мағлубиятга учрадик. Лекин, умуман олганда ёмон ўйнамадик. Вақти-вақти билан ҳужумлар уюштириб турдик. Қарши ҳужумларда вазиятлар ҳосил қилдик. Иккинчи бўлимда  "Металлург" жамоаси ўйинни кучайтирди. Биз эса ҳимояга ўтириб қолдик, тўп назоратини ҳам рақибга топширдик. Ҳисоб ўйинга мос бўлмади.

Охирги дақиқаларда бизда куч қолмади. Ҳисобни сақлаб қолиш синдроми, вазиятлардан фойдалана олмаслик панд берди. Захирадан майдонга тушган футболчимиз тез жарохат олди, яна бир нечта ўйинчиларимиз бугун жарохат сабаб иштирок эта олмади.

Натижа ўхшамаётгани ҳақида? Масалан бугун ҳам ёш футболчилар тактик жиҳатдан ёмон ҳаракат қилмади, қанотларда ўйнашди. Уларга тажриба етишмади. Шундай ўйинлар орқали улар тажриба тўплаб боришади. Умумий қилиб айтганда омад етишмади бу ўйинда. Охирги дақиқаларда консентрацияни ушлаш ва натижа учун ўйнашни ўрганишимиз лозим",- дейди Равшан Ҳайдаров.



Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика