

Энди навбатдаги ўйинни 6 октябрь куни меҳмонда Жанубий Кореяга қарши ўтказамиз.
Рақибимиз Жанубий Корея биз билан ўйингача яна битта ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Кореяликлар бугун Тошкент вақти билан 16:00да Венесуэлага қарши баҳс олиб боришади.
Маълумки, Жанубий Корея ушбу ФИФА кунларида иккита назорат баҳси ўтказиб, 24 сентябрь куни Эквадорни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва орадан тўрт кун ўтиб Уругвай билан кечган беллашувда 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳар иккала беллашув Сеулдаги муҳташам "Seoul World Cup Stadium" ўйингоҳида ўтказилди.
Жанубий Корея – Эквадор учрашувида О Хюн Гю ҳисобни очган бўлса, кейинчалик жамоа садори Сон Хёнг Мин жарима зарбасидан тўғри дарвозани ишғол қилди. Ўйин тугашига тўрт қолганида Ли Донг Гёнг ҳисобнинг 3:0 бўлишини таъминлади. Бу ўйинни 44 минг мухлис стадионда кузатиб борди.

28 сентябрь куни ўтказилган Уругвай билан баҳсда кореяликлар умуман ўзларини кўрсата олишмади. 1:4 ҳисобида якунига беллашувда яна жамоа сардори Сон Хёнг Мин тўп киритишга муваффақ бўлди. Маълумот учун, ушбу учрашувни кўриш учун стадионга 66 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Жанубий Корея терма жамоасини 49 ёшли испаниялик мураббий Роберт Морено бошқаряпти.



