UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36"Сўғдиёна" Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси трансферини эълон қилди  0 14:25Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи: Филиппин – Ўзбекистон. Таркиблар маълум  0 14:05Райан Гиггз мураббийликка қайтишга тайёр  0 13:39Кейн "Олтин тўп" ҳақида: "Албатта, бу ҳақда ўйлайман!"  0 13:16"Насаф" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди!  2 13:03Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Биздан янги "Ҳусанов"ларни қидиришмоқда"  0 12:41ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади  0 12:15Англия Кубоги 4-босқичига қуръа ташланди: "Сити"га осон рақиб тушди, МЮ Ван Нистелрой қўл остидаги "Лестер"га қарши ўйнайди  0 11:58Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"да  4 11:39Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси "Ордабаси" билан хайрлашди  2 11:23Ўзбекистонлик ҳакам бугун 2 учрашувда иш олиб боради  0 11:10Футзал. Бугун Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини бошлайди  1 11:03Расман. Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси янги мавсумни «Бунёдкор»да бошлайди  2 10:57«Манчестер Сити» ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттиради  2 10:48АПЛдагилар космосдан тушмаган ёхуд уни "Манчестер Сити"да нима кутмоқда? Ҳусановнинг саргузаштлари ўзбекистонлик мураббийлар нигоҳида  8

Улуғбек Бақоев: "Ваҳимага ҳожат йўқ" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Ваҳимага ҳожат йўқ"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Қизиқарли ва ҳаяжонларга бой ўйин бўлди. Стадиондаги ходимларга ва телевизор орқали томоша қилган мухлисларга ўйин ёқди деб ўйлайман. Шахсан ўзимга баҳс манзур келди. Бунинг учун футболчиларимга раҳмат айтаман.

Ҳар бир жамоа майдонга чиқишдан олдин рақибини ўрганади. Кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилади. "Қизилқум"ни ҳам ўйинини кўриб чиққандик. Рақиб ҳам бизни ўргангани табиий. Жасур Ҳасановни захирада қолиши унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ. У тўққиз кун ичида учта учрашувда майдонга тушди. Ҳар бир учрашувда ротацияларни амалга оширмоқдамиз. Бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Нима ҳам дердим бу - футбол. Ваҳимага ҳожат йўқ.

Элёр Орифов қандай жароҳат олганини кўрмай қолдим. Барчасини тиббий кўрикдан ўтганидан кейин биламиз. Умид қиламанки, икки ҳафталарда сафга қайтади.

Трансферлар ойнаси вақтида жамоани кучайтиришни истагандик. Лекин, тўғриси ҳозир қўл остимда ҳам кучли футболчилар жамланган. Шу таркибни сақлаб қолиб ёшларни жалб қиламиз.

Нима учун иккинчи рестартдан кейин натижаларимиз пасайиб кетди? Мажбурий танаффусда ўйин ритмини йўқотиб қўйдик деб ўйлайман. "Насаф"га мағлуб бўлдик, "Бунёдкор" билан 3:3 дуранг ўйнадик. Ўйидан-ўйинга кучайиб борамиз. Йигитларга яна бир бор раҳмат айтаман", - дейди Улуғбек Бақоев.



Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика