UZ

Сўнгги янгиликлар

21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  0 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  13 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  6 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  14 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  6 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  5 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  1

Дилявер Ваниев: "Навбаҳор" таркиб бўйича биздан кучлироқ? Ким шундай деб ҳисоблайди?" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Навбаҳор" таркиб бўйича биздан кучлироқ? Ким шундай деб ҳисоблайди?"

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди.




"Бугун яхши ўйин бўлди. Бизда ҳам, уларда ҳам вазиятлар бўлди. Ўйлашимча бугун биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. "Навбаҳор" томонидан босим бўлди, ҳужумлар бўлди аммо яққол вазият кўзга ташланмади. Биринчи таймда иккита гол уришимиз керак эди. Бугунги баҳсни унутамиз ва 4 кундан сўнг навбатдаги ўйинимиз бор.

"Навбаҳор" таркиб бўйича биздан кучлироқ? Ким шундай деб ҳисоблайди? Мутахассислар? Улар нима деб ўйлашса ўйлайверишсин, мен учун "Машъал" футболчилари энг кучли. "Навбаҳор"ни ерга урмайман, бу жамоа сафида малакали футболчилар кўп, терма жамоа аъзолари ҳам бор. Аммо ўз футболчиларимни кучлироқ деб биламан.

"Навбаҳор"нинг "Сурхон"га қарши ўйинни кўриб, ўрганиб чиқдик. Бугун таркибда баъзи ўзгаришлар бўлди. Ўнг қанотда Ҳошимов ўйнамади, ўтган ўйинда икки ҳужумчи ўйнашганди. Тактик ва амалий кўрсатмаларимни йигитлар тўлиқ бажаришди.

Ҳисобда олдинга чиқиб олганимизда йигитлардан тўлиқ ҳимояга ўтиб олмасликларини сўрадим. Балки бунга "Навбаҳор" бизни мажбур қилгандир. Таркибимизга икки ижарадаги футболчи қайтди. Улар жамоага ёрдам беришмоқда", - дейди Дилявер Ваниев.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика