UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  5 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  3 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  41 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  30 20:43Париж-2024. Аргентина Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  0 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  373 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  3 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6

Coca Cola Суперлига. "Қизилқум" "Металлург" устидан ғалабага эришди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Қизилқум" "Металлург" устидан ғалабага эришди

Coca Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин тугади. "Қизилқум" "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 

90+4. ГООООООООООООЛЛ! Тошпўлатов!  1:2! 

90+4. Абдуалимов ҳакам томонидан огоҳлантириш олди. 

90+3. "Қизилқум" ҳужумда. Воҳид Шодиев ўнг қанотда тўпга эгалик қиляпти. 

90+2. Андреевнинг қанотдан узатган тўпини НЕстеров уриб юборди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

89. Тошпўлатов чап қанотдан ҳужумга ўтган Абдуллажоновни йиқитди.  

88. Учрашув кескин курашларга бой тарзда давом этмоқда. 

86. Майдондан чиқиб кетишда вақтни чўзган Қиличевга сариқ карточка кўрсатилди.

86. "Қизилқум"да 2 та ўзгариш: Томива ўрнига Шодиев, Қиличев ўрнига тушди. 

83. "Металлург"да ўзгариш: Убайдуллаев ўрнига Қудратиллаев тушди. 

81. Андреевнинг бурчакдан узатган тўпи самарасиз якун топди, "Қизилқум"нинг қарши ҳужуми ҳам муваффақиятсиз амалга ошди. 

79. Уухх! Абдуллажоновнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. 

76. "Металлург"да алмаштириш: Қуттибоев ўрнига Абдуллаев тушди. 

74. "Қизилқум"да ўзгариш: Азимов ўрнига Қодиров ўйинни давом эттиради. 

71. "Металлург"да ўзгариш: Нарзуллаев ўрнига Тошқўзиев туширилди. 

71. Томива жарима майдони ичкарисида йиқилиб тушди, аммо ҳакам ҳеч нарса йўқ деб ҳисоблади.  

67. Маргиев жуда яхши ва олдиндан ўйланган пас узатди, аммо Томива уни тушунмади, тўп майдондан чиқиб кетди.  

66. Нестеров эркин зарба орқали тўпни ўйинга киритди.  "Қизилқум" майдоннинг иккинчи томонида ҳужум ташкил қилишга тараддуд кўрмоқда. 

63. Тожиевга кечиктирилган фол учун сариқ карточка берилди. Жасур Азимовга нисбатан қўполлик ишлатилганди, унга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилди. 

61. Қуттибоев йиқитилди, жарима тўпи ўйинга киритилди, "Металлург" Чумак орқали ҳужум ташкил этишни бошлади. 

58. "Металлург" "Қизилқум" ҳимоясини ёриб кириб, ичкарига киришга ҳаракат қилмоқда, захирадан ўйинга қўшилган Анваров анча фаол.  

55. "Қизилқум" тўпни назорати остида ушлаб турибди.  

53. Зарба!  Чумакдан кучли, бироқ ноаниқ зарба. 

50. Ҳозирча баҳс тенг курашлар остида давом этмоқда. 

48. Қиличев бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳозирча муваффақиятсиз. 

46. "Металлург"да 2 та ўзгариш: Абдулҳақов ўрнига Эргашев, Сатторов ўрнига Анваров тушди. 

Биринчи бўлим тугади.  Ҳозирча ҳисоб - 0:2. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

45. "Қизилқум" майдон марказида тўпни назорат қилмоқда. 

44. Абдулҳақов ён ҳакамга кескин норозилигини билдирди. 

40. Чумак жарима зарбасидан тўпни ичкарига оширди, аммо ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

39. "Металлург" ҳужумда фаолликни оширди, Андреевнинг бурчак тўпидан узатмаси самарасиз тугади. 

36. "Қизилқум"да ўзгариш: Саноев ўрнига Абдуллажонов тушди. 

34. Алишер Саноев жароҳат олган кўринади, у тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

32. "Металлург" яхши ҳужум ташкил этганди, аммо тўп Дониёр Нарзуллаевнинг қўлига тегиб қолди. 

31. Зарба! Убайдуллаевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

30. "Металлург" Қуттибоев орқали ҳужум бошлашга киришди. Ҳужум узоққа бормади. 

28. Зарба!  Жасур Азимовнинг зарбасидан кейин Лобанов тўпга эга чиқди. 

26. Абдулҳақов майдон марказида Маргиевни йиқитди. 

25. Томива тезкорлик билан қарши ҳужумга интилди, бироқ Андреев "подкат" орқали бунга йўл қўймади. 

24. Яна ўша футболчилар ўртасида кураш, Касминин Қуттибоевга нисбатан қўполлик ишлатди ва жарима тўпи белгиланди. 

23. Ҳакам футболчиларнинг ҳар иккисига сариқ карточка кўрсатди. 

22. Майдон марказида Қуттибоев ва Касминин ўртасида тортишув юзага келди. 

19. Тиниб-тинчимас "Қизилқум" футболчилари яна тўп билан ва ўйин назорати уларда. 

15. ГООООООООООООООООЛ! Саноев!   Ана холос. Нестеров бошлаган ҳужум Алишер Саноевнинг тезкорлиги эвазига гол билан якунланди - 0:2!  

14. Дониёр Нарзуллаевнинг қанотдаги фаоллиги жамоаси фойдасига бурчак тўпи келтирди, аммо бурчак зарбаси самарасиз амалга оширилди. 

13. Меҳмонлар тўпга эгалик қилишда давом этишяпти, нигериялик ҳужумчи ҳам жуда фаол.

10. "Қизилқум" рақибига нисбатан анча фол ҳаракат қилмоқда ва устунликни ўз тарафига оғдириб олди. 

7. ГОООООООООООЛЛЛ! Ойбек Қиличев!  Жарима зарбасидан берилган зарба жонли деворга тегди ва тўп дарвоза тўрига бориб тушди - 0:1!  

5. Томивага нисбатан қоида бузилгани боис жарима зарбаси белгиланди.

3. Зарба! Ойбек Қиличевнинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

1. Ўйин бошланди! 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Coca Cola Суперлига. 11-тур
МЕТАЛЛУРГ – ҚИЗИЛҚУМ 0:2 (LIVE)
22 август 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00 (Спорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Аскер Нажафалиев
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Гол: Ойбек Қиличев, 7 - 0:1, Алишер Сановев, 15 - 0:2. 

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 5.Аббосжон Отахонов, 7.Дониёр Нарзуллаев (14. Аброрбек Тошқўзиев, 71), 8. Саламат Қуттибоев ( 15.Зоҳид Абдуллаев, 76), 10.Шаҳзод Убайдуллаев ( 9.Маҳмуджон Қудратиллаев, 83), 20. Худойшукур Сатторов (43. Даврон Анваров, 46), 21.Камолиддин Тожиев, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (36.Тўлқин Эргашев, 46), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 88.Евгений Чумак.
Захира: 1. Акмал Турсунбоев, 4. Одилбек Абдумажидов, 11. Муродбек Бобожонов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 5.Владислав Касминин, 6. Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (9.Ҳумоюн Абдуалимов, 86), 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев (77.Суннатилла Абдуллажонов, 36), 17.Салим Мустафоев, 18. Жасур Азимов (97.Шерзод Қодиров, 74), 23.Шерали Жўраев, 44. Иброҳим Томива (15.Воҳид Шодиев, 86), 75.Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 4. Миржалол Қосимов, 14.Файзулло Қамбаров, 20. Хуршиджон Олимов, 21.Муҳсин Убайдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Қуттибоев (23), Касминин (23), Тожиев (63), Қиличев (86), Абдуалимов (90).

Металлург

Ихтиёр Тошпўлатов - 90'

Суперлига. 11-тур

22/08/2020, 19:00

2
:
1
Тугади

Қизилқум

Ойбек Қиличев - 7', Алишер Санаев - 15'

45'
90'
22'  Саламат Қутибоев
46'  Абдурахмон Абдулхақов (Тўлқин Эргашев)
46'  Худойшукур Сатторов (Даврон Анваров)
64'  Камолиддин Тожиев
71'  Дониёр Нарзуллаев (Аброр Тошқўзиев)
76'  Саламат Қутибоев (Зоҳид Абдуллаев)
83'  Шаҳзод Убайдуллаев (Маҳмуджон Қудратиллаев)
90'  Ихтиёр Тошпўлатов
7'  Ойбек Қиличев
15'  Алишер Санаев
22'  Владислав Касминин
36'  Алишер Санаев (Суннатилла Абдуллажонов)
74'  Жасур Азимов (Шерзод Қодиров)
85'  Ойбек Қиличев
86'  Иброҳим Томива (Воҳид Шодиев)
86'  Ойбек Қиличев (Ҳумоюн Абдуалимов)
90'  Ҳумоюн Абдуалимов

Фотосуратлар муаллифи: Толибжон Қосимов 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика