UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  0 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  97 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  26 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  23 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  21 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  2 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  30 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   98

Миржалол Қосимов: "Ёшлигимда соат 15:00да ҳам футбол ўйнардик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ёшлигимда соат 15:00да ҳам футбол ўйнардик"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Андижон" - АГМК жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

Ўйиндан нималар кутган эдингиз? Умуман олганда, ўйин қандай кечди?

- "Андижон"ни яхшилаб ўрганиб чиққан эдик. Лекин 5 та ҳимоячи (3 та марказий ҳимоячи) билан ўйнайди деб ўйламаган эдим, чунки олдинги ўйинларда 4 ҳимоячи билан ҳаракатланишган. Ўйин осон бўлмади. Биринчи бўлим бошида яхши вазиятларни яратдик, лекин фойдалана олмадик. Қолаверса, шошилиб ўйнадик ва тўпни кўп марта йўқотиб қўйдик. Иккинчи бўлимда майдонга тушган ўйинчилар ўйинни кучайтиришди ва ҳақли ғалабага эришдик.

Майсанинг ҳолати ва ўйин вақти ҳақида нима дея оласиз?

- Авваламбор, бу баҳона бўлмаслиги керак. Ҳар бир жамоада имконият бир хил. Энди шунақа вазиятлар ҳам бўлиб туради. Ёшлигимни эсласам, соат 15:00да ўйнаган пайтларимиз ҳам бўлган. Бу баҳона бўлиши керак эмас, буни футболчиларга ҳам тушунтирдим. Менимча, майдон ҳолати ёмон эмас.

Ҳозир чемпионатимизда трансфер ойнаси очиқ. АГМКда қандай ўзгаришлар кутиляпти?

- Ҳозирги таркибимиздан қониқяпмиз ва ротацияга ҳам қўл уриб турибмиз. Чунки жароҳатланганлар, касал бўлганлар бор. Григалашвили, Ватсадзе, Турсунов 2 ҳафта давомида даъволаниб, тикланиб олишди. Секин-аста ўйинларда қатнашиб, жисмоний ҳолатларини тиклаб, янада яхши ўйнай бошлашади.

АГМК кетма кетма-кет 2 та ўйиндан буён аввал гол ўтказиб, кейин 3:1 ҳисобида ғалаба қозонмоқда. Жамоа гол ўтказгач, босим қиляпти. Нега гол ўтказишдан олдин ҳужумда кучлироқ ўйин кўрсатилмаяпти?

- Шуниси ёмонда. Ўзи аслида 90 дақиқа ҳаракатланиш керак. Албатта, голдан кейин интилиш кучаяди. Захирадан тушган ўйинчилар ҳам ўйинни кучайтиряпти.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика