UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Салоҳ ўзини Холанд билан солиштирди  0 00:15Саудия Арабистони. Вийналдумнинг дубли "Ал Насср"ни мағлуб қилди  11 23:45ЕЧЛ. Нимчорак финал тақвими маълум қилинди  5 23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  2 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  8 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  6 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  3 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  10 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5

Улуғбек Бақоев: "Ёшлар Жасур Ҳасановдан ўрнак олишсин" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Ёшлар Жасур Ҳасановдан ўрнак олишсин"

Coca Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" учрашувидан кейин (3:3) мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.




"Бугунги ўйин ғалати ўтди, гол урдик, тезда ўтказиб юбордик, гол урдик тезда иккита гол ўтказдик. Аммо бу футбол, нима ҳам қилардик. Мухлисларга ўйин ёққан бўлса керак. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Футболда ҳамма хато қилади. Хатоларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз.

Тез ўтказиб юборганимизга балки руҳий ҳолат ёки стресс сабабдир. Ўтган иккита ўйинда ютқазгандик, бугун ҳам балки шундан қўрқишгандир йигитлар.

Ўйин пайтида дарвозабонга кўп бақирдим? Унга тўпни Норхоновга узатишини тайинладим, русчани у қадар яхши билмагани учун бир неча бор такрорладим.

Клубдан кетишим мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар? Ҳар биримизнинг оиламиз бор тўғрими, ундаги гапни ташқарига чиқармаймиз. "Сўғдиёна" ҳам оила ва унинг ичидаги гапларни ташқарига чиқишни истамайман.

Жасур Ҳасанов ҳақида нима дея оламан? Ёш футболчилардан ундан ўрнак олишларини тилайман. Унинг ҳаракатларидан хурсандман", - дейди Улуғбек Бақоев.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика