UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43“Ман Сити“ етакчисига янги шартнома таклиф қилади  0 10:10Кайо Лукас: "Ўзбекистонга қарши ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  4 10:00Пролига. Бугун 7-тур якунланади  0 09:33Луис Энрике ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи мураббий  8 09:05Сўнгги дақиқалардаги гол ва аламли мағлубият. Ўзбекистон — Тожикистон учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  5 08:38Луис Энрике ғалабадан сўнг нималар деди?  19 08:10Индзаги “Интер“нинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ берди  25 07:46Финалнинг “Man of the match“ соҳиби маълум  13 07:24Мессининг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 05:45Чемпионлар Лигаси. ПСЖ финалда "Интер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  19 01:55ПСЖ финалда "Интер"га жавобсиз 5та гол урди ва ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛ бош совринига эга чиқди  202 00:51Сарри Римга қайтишга яқин  2 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  3 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  1 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  1

Иван Бошкович - "Бунёдкор"га пул учун келмагани, ОФК кубоги ва "Насаф"даги хотиралар Янгиликлар

Иван Бошкович - "Бунёдкор"га пул учун келмагани, ОФК кубоги ва "Насаф"даги хотиралар

Абдулҳафиз Абдулҳамидов бошчилигидаги "Футбол тайм" кўрсатуви ижодкорлари бугунги кунда "Бунёдкор" академиясида фаолият олиб бораётган Иван Бошкович билан суҳбат уюштиришди.

Мухлисларга "Насаф" жамоасидаги ажойиб ўйинлари билан яхши таниш бўлган ушбу футболчи суҳбат давомида бир қатор қизиқарли фикрларни билдирди.

"Бунёдкор" академиясида фаолият олиб бормоқдаман. Дастлаб клуб раҳбарлари билан музокара ўтказдик, сўнг келишувга эришдик. бунинг учун Улуғбек Мирзаевга миннатдорчилик билдириб қоламан. "Насаф"да ўйнаб юрган пайтларимда бир-биримиз билан танишиб қолгандик. Шу шу алоқалар сақланиб қолганди. Таиландда тўп тепиб юрган вақтларимда Бангкокда бир неча бор учрашдик. Бутсаларимни михга илгача "Бунёдкор" академиясида иш бошлаш истаги туғилди ва клуб билан алоқага чиқдим. Болалар билан ишимни бошламоқчи бўлдим. "Бунёдкор"дагилар мени тўғри тушунди ва ўзимни кўрсатишим учун имконият беришди. Маҳоратим ва билганларим билан клуб ривожи йўлида ҳиссамни қўшсам хурсанд бўламан. "Бунёдкор" катта жамоалигини билардим. Шунинг учун бу ерга келишга қарор қилдим.

Ҳа, клуб олдига катта молиявий шартлар ва катта маош талабини қўймадим. Муҳими мен учун мураббийлик фаолиятимни йўлга қўйиб олиш. Маош ва бошқа нарсалар иккинчи даражали. Мен мураббий сифатида ўсишим ва олдинга интилишим керак. Қолган нарсалар босқичма-босқич бўлаверади. Мураббийлик лицензиялимни ва даражамни кўтариб олганимдан кейингина бошқа масалаларни кўриб чиқаман. Мен ушбу клубда мураббий бўлиб фойда келтирсам, ўзимни кўрсата олсам бўлгани.

Ҳа, "Насаф"даги дамларимни эсга олиш ёқимли. Бу нафақат менинг фаолиятимдаги балки, клуб тарихидаги энг катта натижа ҳисобланади. Мураббийлардан тортиб футболчиларгача юқори даражада бўлган. Шунга яраша маошлар ҳам юқори бўлган. Буни яширмайман. Замонавий футболда юқори мақсад қўйган жамоа молиявий шароитларсиз бирон катта натижага эриша олмайди. Қанча маош олганман? Буни айтсам проффессионалларга ҳос иш қилмаган бўламан. 2012 йилги мавсумда кўп нарса ўзгариб кетди. Демьяненко кетди, раҳбарлар ўзгарди. Мақсад ва вазифалар катта бўлмади. Мотивация пасайди. Ҳа, мавсум стартини омадсиз бошлаганмиз. Шунга қарамасдан биринчи даврани учинчи ўринда тугантганмиз. Лекин, иккинчи даврада қатор учрашувларда ғалаба нималигини билмадик ва пастга тушиб кетдик. Ўзбекистон кубоги финалида имкониятни бой бердик.

Мен ҳаётимни футболга бағишлаганман, у менга кўп нарса берди. Футбол орқали саёҳат қилдим, оиламни боқдим, кўпгина таниш дўстлар орттирдим. Отам ва Онам, яқинларим машҳур футболчи бўлганимдан хурсанд. Футбол менга берганларини эндиликда мураббий сифатида ўзига қайтармоқчиман. Энди мен футболга кўп нарса беришим керак. Шунингде,к севимли ишимни мураббий бўлиб давом эттиришим лозим. Футболчиликни якунлаб бошқа соҳада ишлашим ҳам мумкин эди. Лекин, футболда қолишни афзал кўрдим", - дейди Иван Бошкович "Футбол Тайм"га берган интервьюси чоғида. 



Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика