UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  1 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  2 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  3 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  12 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  27 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10

АПЛ. Де Хеанинг супер сейвлари МЮга ғалаба келтирди Янгиликлар

АПЛ. Де Хеанинг супер сейвлари МЮга ғалаба келтирди

АПЛнинг 36-тури доирасидаги "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Кристал Пэлас – Манчестер Юнайтед 0:2

"Селхерст Парк"

Гол: Рэшфорд (45+1), Марсьяль (78).

Кристал Пэлас – Гуаита, Дэнн, Сако, Уорд, ван Анхолт (Митчелл, 84), Таунсенд, Маккарти (Ридевалд, 83), Макартур (Шлупп, 72), Миливоевич, Заа, Айю.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Фосу-Менса, Магуайр, Линделеф, Уан-Биссака, Погба, Мактомини (Матич, 63), Бруну Фернандеш, Марсьяль, Гринвуд (Лингард, 62), Рэшфорд.

Огоҳлантириш: Уан-Биссака (36), Магуайр (65).

Кристал Пэлас

Премьер-лига . 36-тур

17/07/2020, 00:15

2
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 45', Антони Марсьяль - 78'

Стадион: Selhurst Park, 0 томошабин

Бош ҳакам: Graham Scott

45'
90'
55'  Джордан Айю
72'  Джеймс Макартур (Джеффри Шлупп)
83'  Джеймс Маккарти (Джайро Ридевалд)
84'  Патрик ван Анхолт (Тайрик Митчелл)
90'  Лука Миливоевич
36'  Аарон Уан-Биссака
45'  Маркус Рэшфорд
62'  Мэйсон Гринвуд (Джесси Лингард)
63'  Скотт Мактоминей (Неманья Матич)
65'  Харри Магуайр
78'  Антони Марсьяль
78'  Маркус Рэшфорд

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!! Бугун қизиқ ўйин бўлди ростдан ҳам. МЮ эса маҳорат эвазига ғалабага эришди. Биз билан бўлганингиз учун ташаккур билдирамиз. Навбатдаги ўйинларда кўришгунча.

90+10. Учрашув бошида мезбонлар катта ташаббусга эга бўлишганди. Барибир класс ўз сўзини айтди.

90+8. Фосу-Менсанинг пасидан кейин Лингард рақиб ҳимоячиларини нишонга олди. Унда вариантлар кўп эди.

90+7. Фернандешнинг жаримадан йўллаган зарбаси тўрнинг ташқи томонидан тегди.

90+6. Заха хиссиётларини тия олмаяпти. Жарима зарбаси.

90+3. ЗАРБАААА!!!! Гуаита ҳам чиройли сейв намойиш қилди. У Рэшфорднинг зарбасини қайтарди.

90+2. Миливоевич огоҳлантирилди.

Иккинчи бўлимга атиги 11 дақиқа қўшиб берилди)

90. ДАХШАААААААТТТТ!!! ДАВИИИДДДД!!! СУПЕРСЕЙВ!!! Заханинг кучли зарбасини Давид қайтарди. Де Хеа учун аталган кун. Танқидчиларнинг овозини ўчирди кипер.

88. ЗАРБАААА!!! Фернандешнинг зарбасини Гуаита ушлаб олди. Шархловчи адашди, у бугун ассист бўлди биринчи голга.

86. Ўйин давом этади. Лингарднинг қанотдан узатган паси.... Келинг, Лингардча пас бўлди деймиз, ўзингиз тушуниб оласиз)

84. Ван Анхольт ҳали ҳам майдондан олиб чиқиб кетилмаган. Жуда ҳам аянчли ҳолат. Яхши бўлиб кетсин.

80. Гол бўлган вазиятда ван Анхольт жуда ноқулай йиқилди ва уни замбилда олиб чиқиб кетишмоқда. Унинг бўйни қайрилиб кетганга ўхшайди. Хатто у нафас олишига ҳам қийналмоқда. Унга соғлиқ тилаймиз.

78. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! Рэшфорднинг пасидан кейин Марсьяль ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Нуқта...

75. ЭХХХХХХХ!!! Рэшфорднинг қанотдан узатган пасини Бруну дарвоза томон йўллади. Тўп дарвоза устунига тегди. Нуқта бўлиши мумкин эди.

71. Фернандешнинг чап оёғида йўллаган зарбаси кучли чиқмади.

70. Жамоаларга томоқларини хўллаб олишлари учун 1 дақиқа вақт берилмоқда.

65. Магуайр сариқ олди. У "Вест Хэм"га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

63. Кутилмаган қарор. Гринвуд ўрнини Лингард эгаллади.

62. УХХХХХХ!!! Марсьялнинг пасидан кейин Рэшфорд рақиб дарвозаси томон ажойиб зарба йўллади. Гауита тўпни ушлаб олди.

60. ЗАРБАААА!! МакКартининг кучли зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

57. Миша, гол отмен. Айю 2 миллиметрлик оффсайдда қолиб кетган экан. ВАРда аниқладик. Ўйин давом этади, ҳисоб 0:1.

55. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Айю ҳисобни тенглаштирди! Негадир бу ерда оффсайд бордек кўринмоқда.

54. ЗАРБААААА!! Заханинг кучли зарбасини Магуайр қайтарди!

50. Иккинчи тайм старти биринчисининг акси бўлмоқда. МЮ катта босим уюштирмоқда. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, жамоалар майдонга қайтишмоқда. Ушбу учрашувнинг Футбол ТВ телеканалида олиб берилиши ёки бермаслиги матнли трансляцияга ҳеч қандай таъсир ўтказмасди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сизлар учун ушбу ўйинни матнли тарзда ёрита олардик.

Де Хеадан супер сейвлар бўлган биринчи бўлим якунланди.

45+4.ЗАРБААААААААААААААА!!!! Миливоевичнинг жаримадан йўллаган зарбаси ўргимчак тўри томон кетаётганди. Де Хеадан супер сейв! Дахшат!!!

45+3. УХХХХХ!!! МЮ жарима майдончаси чизиғи устида "Пэлас" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.

45+1. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! МЮнинг илк аниқ зарбаси голга айланди. "Пэлас"нинг бутун бир ҳимояси Рэшфорднинг хатти-ҳаракатлари олдида ожиз қолди. Айтганча, Брунудан яна бир ассист!


44. УХХХХ!! Заха МЮ жарима майдончасига ёриб кирди. Линдельоф эса ундан тўпни олиб қўйиш чоғида йиқитилди. Бош ҳакам пенальти белгиламади.

41. ЗАРБААААААА!!!! Линдельоф тўпни қайтариш чоғида хатоликка йўл қўйди. Таунсенднинг кучли зарбасини Де Хеа қайтарди!

39. ЗАРБААААААААААА!!!! Фернандешнинг бурчакдан оширган яна бир тўпини Магуайр дарвоза томон тўғрилаб қўйиши мумкин эди. Бироз ноаниқ.

36. Уордга қарши ишлатган фоли учун Аарон ван-Биссакага сариқ карточка кўрсатилди.

32. Йўқ, сардор ўрнидан турди ва у майдонга қайтишга тайёр турибди!

31. Магуайр рақибнинг бошига зарба бериб юборди. Тиббий ёрдам олмоқда. Негадир унинг ҳолати яхши эмасдек. Унинг боши чайқалган бўлиши мумкин.

30. УХХХХХХХ!! Марсьялнинг пасидан кейин Гринвуд рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Тўп унинг оёғига мос тушмагани учун зарба ноаниқ кетди.

29. Ван-Биссаканинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

28. Заханинг бу сафарги боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

25. Жамоаларга сув ичиб олишлари учун бир дақиқа вақт берилди.

Айни дамда Испанияда чемпионлик расмийлаштирилиши мумкин бўлган ўйинлар ўтказилмоқда. "Реал" 1:0 ҳисобида ютяпти, "Барселона" эса ўз майдонида "Осасуна"га мағлуб бўлмоқда.

21. Рэшфорд зарба бериш чоғида Таунсендни тепиб юборди. Икки томон ҳам бироз оғриқли зарба қабул қилиб олишди.

18. Погба тўпни олиб қўйиш чоғида Таунсендни йиқитди. "Пэлас"да яхши имконият бўлиши мумкин.

16. Ўйин сокинлашди. Темп тушди.

12. ЗАРБААААААА!!! Фернандешнинг бурчакдан оширган тўпига Магуайр дарвоза томон зарба йўллади. Тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

10. "Юнайтед" ҳам ҳужумга ўтди. Ван-Биссаканинг қанотдан узатган пасини ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборишди.

7. ЗАРБААААААААА!! Заханинг навбатдаги зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. Илк дақиқалардан лондонликлар катта ташаббусга эга бўлмоқда.

4. Бугун Сульшер ниҳоят таркибда ўзгаришларга қўл урди. Эътиборимни қаратган жиҳат Фосу-Менса бўлди. У жароҳатланган Шоунинг ўрнини тўлдирмоқда.

2. ЗАРБААААААААА!!! Заханинг хавфли ва кучли зарбасини Де Хеа қайтарди!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. Барчангизни "туманли альбион" томон чорлаймиз. Сизлар билан "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" учрашувини сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика