UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:49А Серия. Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  11 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7

Италия. "Ювентус" ғалабасиз ўйинлар сериясини учтага етказиб олди Янгиликлар

Италия. "Ювентус" ғалабасиз ўйинлар сериясини учтага етказиб олди

А Сериянинг 34-тури доирасидаги "Сассуоло" - "Ювентус" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Сассуоло – Ювентус 3:3

"Читта-дель-Триколоре"

Голлар: 0:1 – 5 Данило, 0:2 – 12 Игуаин, 1:2 – 29 Журичич, 2:2 – 51 Берарди, 3:2 - 54 Капуто, 3:3 - 64 Алекс Сандро.

Сассуоло – Консильи, Мюльдюр, Кирикеш (Марлон, 75), Пелузо, Кирьякопулос, Джуричич (Траоре, 67), Локателли, Маньянелли (Бурабия, 67), Бога (Распадори, 86), Берарди (Феррари, 86), Капуто.

Ювентус – Шченсны, Данило, Кьеллини (Ругани, 46), де Лигт, Алекс Сандро, Бентанкур, Матюиди (Рэмзи, 81), Пьянич (Рабьо, 57), Бернардески (Дуглас Коста, 62), Игуаин (Дибала, 57), Роналду.

Огоҳлантириш: Маньянелли (42), Бернардески (45), Кирьякопулос (53), Берарди (58), Роналду (62), Бонуччи (81), Бурабия (90).

Сассуоло

Филип Джуричич - 29', Доменико Берарди - 51', Франческо Капуто - 54'

Серия А . 33-тур

16/07/2020, 00:45

3
:
3
Тугади

Ювентус

Данило - 6', Гонсало Игуаин - 12', Алекс Сандро - 64'

Стадион: Stadio Mapei - Citta del Tricolore, 0 томошабин

Бош ҳакам: Паоло Валери

45'
90'
29'  Филип Джуричич
29'  Франческо Капуто
42'  Франческо Маньянелли
51'  Доменико Берарди
53'  Георгиос Кирьякопулос
54'  Франческо Капуто
54'  Доменико Берарди
58'  Доменико Берарди
66'  Филип Джуричич (Хамед Траоре)
67'  Франческо Маньянелли (Мехди Бурабия)
75'  Влад Кирикеш (Марлон)
86'  Доменико Берарди (Джанмарко Феррари)
86'  Жереми Бога (Джакомо Распадори)
90'  Мехди Бурабия
6'  Данило
6'  Миралем Пьянич
12'  Гонсало Игуаин
12'  Миралем Пьянич
45'  Федерико Бернардески
46'  Джорджо Кьеллини (Даниэле Ругани)
57'  Гонсало Игуаин (Пауло Дибала)
57'  Миралем Пьянич (Адриен Рабьо)
62'  Криштиану Роналду
62'  Федерико Бернардески (Дуглас Коста)
64'  Алекс Сандро
64'  Родриго Бентанкур
81'  Леонардо Бонуччи
81'  Блез Матюиди (Аарон Рэмзи)
90'  Аарон Рэмзи

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!! Бугун ҳимояда жуда бўш ўйнаган "Ювентус" кетма-кет уч ўйиндирки ғалаба нималигини билмай келяпти. Барчага раҳмат. Навбатдаги учрашувларда кўришгунча.

90+3. ЗАРБАААААААА!!! Бурабияяяяяя!!!! Унинг жуда кучли зарбасини Шенсни дахшатли сейви билан қайтарди!!

5 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Ювентус" сўнгги икки ўйинда бир дуранг ва бир мағлубият қайд этганди. Ғалабасиз ўйинлар серияси 3тага етиш арафасида бўлиб турибди бу статистика.

84. Нималар бўляпти майдонда?! "Сассуоло" бир неча чиройли паслари билан "Юве" ҳимоясини кўрдим демасдан ўтиб кетди ва аввалига Бернардески, кейинчалик Боганинг зарбалари қайтарилди. Ажойиб вазият бўлганди. Буни "Сассуоло"дан "Юве"га мастер-класс деб баҳолаймиз.

83. УХХХХХ!! Локателли ўз жарима майдончаси ёнида йиқилиб тушди ва тўпни олдирди. Бироқ Рабьо бу паллада зарба беришнинг ўрнига пас ўйнади ва тўп йўқотилди.

81. Дибаланинг зарбаси ноаниқ кетди.

78. ЗАРБАААААААА!! Роналдудан ажойиб зарба ва Консильи тўпни оёқлари билан қайтарди! Зўр вазиятдан фойдалана олмади "Юве".

77. Дибала тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганида Локателли ундан тўпни олиб қўйди.

74. Алекс Сандронинг қанотдан узатилган тўпни рақиб дарвозаси ёнига аниқ ошира олмади.

69. Бурчакдан оширилган тўпга Де Лигт боши билан зарба берганди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

64. ГОООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Дибала тушганидан кейин "Юве" анчагина жонланди. Бурчакдан оширилган тўпга Алекс Сандро боши билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди!
62. Роналдунинг ўйини ўхшамаяпти. Ҳозир у рақибига қарши фол ишлатгани учун сариқ олди.

60. ЗАРБАААААА!!! Бернардескининг ўнг қанотдан ҳаволатиб оширган пасига Рабьо боши билан зарба йўллади. Тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. Иккинчи темпда Роналду 2 метрдан гол ура олмади.

57. Ниҳоят, Дибалани ҳам майдонда кўрар эканмиз.

56. Ҳурматли футбол мухлислари, ушбу ўйинни кўринг. "Милан" сўнгги 10 йилликдаги энг жоҳил жамоасини тузган пайтда биз "Ювентус"нинг ушбу мингйилликдаги энг ёмон ҳолатини кўряпмиз. 

54. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Берардининг пасидан кейин Капуто ҳисобни 3:2 кўринишга келтирди!!! Супер ўйин мезбонлардан!

51. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Берардиииииии!!! У жарима зарбасидан унумли фойдаланди! У вазиятни HD форматда кузатиб турди!

50. "Сассуоло"да жарима зарбаси. Бентанкур жарима майдончаси ёнгинасида рақибини йиқитди.

48. Йўқ, умуман олганда вазият хавфли бўлса-да, гол уриш қийин эди. Роналдунинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

47. УХХХХ!!! Дарвозабондан қўпол хато. Консильи жамоадоши узатган тўпни ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга қайтишди.

Берардининг ноаниқ зарбасидан кейин бош ҳакам 1-бўлимни якунлаб берди.

45+5. ЗАРБААААААААА!!! "Юве" анчадан буён бундай ҳужум уюштирмаганди. Роналдунинг яқин масофадан йўллаган зарбаси рақибга тегиб, майдонни тарк этди.

45+3. Бернардески марказда ўзи йиқилиб тушди ва тўпни олдириб, рақибини йиқитди. Ҳакамга ҳам эътироз билдириб қўйди ўртада.

45+1. "Сассуоло"нинг босими давом этмоқда.

Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Ювентус" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпга зарба бериш чоғида Роналду рақибини йиқитиб юборди ва фол белгиланди.

42. Ниҳоят, "Ювентус"дек жамоа бир амаллаб ҳимоядан чиқа олди ва ўйинни марказга кўчирди.

38. ЗАРБААААААААА!!! "Сассуоло" яна тезкор ҳужум ташкил қилди. Берардининг қанотдан узатган пасини Бога дарвозага йўллади. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

36. ЗАРБАААААААА!!! Берардининг бу сафарги зарбасини Шенсни ушлаб олди. "Юве" ҳимоясида хатолар яққол кўзга ташланмоқда.

34. Де Лигт захирага олинади. Унинг елкасидан олган жароҳати жиддий кўринади. У елкаси билан кучли зарбани қайтарганди.

32. ЗАРБААААААААА!!! Жаримадан оширилган тўпга Пелузо боши билан зарба йўллади. Ноаниқ.

29. ГОООООООООООЛЛЛЛ!! Журичииичччч!! Мана сизга қўпол хато! Алекс Сандродан "перевоз" ва Журичичдан гол!


27. ЗАРБААААААА!!! Бога-Берарди комбинициясидан кейин Доминико бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади. Шенснидан яна бир сейв! "Юве" ҳимояси фишка каби осонлик билан ортда қолдирилганди.

24. ЗАРБААААААААААААА!!! Мюльдюрнинг зарбаси рақибига тегиб, рикошет ҳосил қилди ва Шенснининг қарама қарши томонига учиб кетаётганди. Посбондан супер реакция ва сейв!

23. ЗАРБАААА!!! Боганинг кучли зарбаси Кьеллинига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

21. УХХХХХХ!! Роналду ўнг қанотда рақиблари хатосидан кейин бўш қолган дарвозага зарба йўллади. Бироз ноаниқ.

18. "Ювентус" кетма-кет бурчак зарбаларини йўққа чиқармоқда.

15. ЗАРБАААААААА!!! Берардининг зарбаси рикошетдан кейин дарвозанинг устки тўрига бориб тушди. Шенсни бу паллада мен каби томошабин ролида бўлиб қолди.

14. ЗАРБАААААААА!!! Капуто бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. УХХХ!! Ҳисоб қисқарди деб ўйлагандим. Шенснидан сейв.

12. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! "Сассуоло" ҳимоячиларининг қўпол хатосидан кейин Игуаин ҳисобни 0:2 кўринишига етказди!

Ҳурматли футбол мухлислари, сайтимизда АПЛнинг 36-тури доирасидаги "Арсенал" - "Ливерпуль" учрашуви ҳам матнли тарзда ёритилмоқда. Ван Дейк қўпол хатога йўл қўйган ўйинни ҳам матнли трансляция тарзида кузатишингиз мумкин.

LIVE  АПЛ. "Арсенал" - "Ливерпуль" 1:1 (матнли трансляция) 

8. УХХХХХХ!! "Ювентус"да ажойиб имконият бўлганди. Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, бурчакка чиқиб кетди. 

5. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ДАНИЛООООО!!! Супер голллл!! Бурчакдан оширилган тўпга ҳимоячи жуда кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди!!

4.УХХХХХ!! "Сассуоло" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Капуто эса 13-14 метрлардан ўнг оёғида зарба йўлламоқчи бўлди. Тўп унинг оёғига тушмай қолди.

3. Роналдунинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Бурчакдан оширилган тўпга зарба бериш чоғида Де Лигт фол ишлатди ва тўп мезбонларга олиб берилди.

1. ЎЙИНГА СТАРТ БЕРИЛДИ!

- Демак, учрашув бошланишига барча нарса шай.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Барчангизни А Серия ўйинига таклиф қиламиз. "Ювентус" иштирокидаги ўйинни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика