UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  0 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  4 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  2 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  15 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  5

Андрей Фёдоров: "Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик"

Cоcа Cола Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (0:1) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.




"Бугун жуда ёмон ўйнадик Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман, аммо охирги 2 ўйинда ўйинимиз умуман ўхшамади. Ўйинларни таҳлил қилиб, кўриб чиқамиз. Биринчи бўлимда яхши имкониятларга эга бўлдик, бироқ фойдалана олмадик.

"Машъал" яхши ўйнади ва ижобий натижага эришиб, 3 очкога эга бўлди.

Ҳеч қачон ҳакамлар устидан шикоят қилмаганман, бугун ҳам ундай қилмоқчи эмасман.

Бир неча ўйиндан бери кўп сариқ карточкалар оляпмиз. Ҳар бир ўйинга камида 4 та огоҳлантириш тўғри келяпти.

Бугунги ўйинга келсак, 30-дақиқада рақиб қўполлиги учун иккинчи сариқни олиши ва майдондан четлатилиши зарур эди. Чунки вазият камига сариқ карточкага тортарди, лекин ундай қилинмади. Мен бу бўйича ҳакамга мурожаат қилсам, улар вазиятни комиссия ёрдамида кўриб чиқиб, бир қарорга келишларини айтишди", - дейди Фёдоров.

Марат Бикмаев нима учун майдонга туширилмади?

Афсуски, машғулотлардан бирида унинг эски жароҳати безовта қилиб қолди ва ўйинда қатнашолмасди. У захирада бор эди, бироқ унинг соғлиги билан таваккал қилишни истамадик.


"Локомотив" бу мавсум 4 та ўйинда ғалаба қозонди, шулардан 3 таси "Бухоро", "Қизилқум", "Андижон", яъни ҳали ғалаба қозонмаган жамоалар эди.

Бзи кучсиз жамоаларга қарши ўйнадик деёлмайман, олдин ҳам айтганимдек, уйдами-сафардами ҳеч бир жамоа сизга очколарни шунчаки бериб қўймайди, бу учун курашиш керак. Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик.


Истеъфо ҳақида ўйламаяпсизми?

Йўқ, сиз-чи? Лекин мен ўйлаганим йўқ.

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика