Англия Кубоги. "Челси" ҳам қийинчилик билан ғалабага эришиб, ярим финалга йўл олди
28 июн 2020 21:52
Янгиликлар
Англия Кубоги. "Челси" ҳам қийинчилик билан ғалабага эришиб, ярим финалга йўл олди
Лестер – Челси 0:1
20.00, «Кинг Пауэр»
Гол: Баркли (63).
Лестер – Шмейхель, Чилуэлл, Эванс, Сеюнджю, Жастин, Прат (Чоудури, 57), Ндиди, Барнс (Грэй, 76), Тилеманс, Перес (Олбрайтон, 57), Варди.
Челси – Кабальеро, Жеймс (Аспиликуэта, 46), Эмерсон, Зума, Рюдигер, Гилмор (Ковачич, 46), Маунт (Баркли, 46), Пулишич (Лофтус-Чик, 72), Канте, Виллиан (Педро, 77), Абрахам.
Огоҳлантириш: Сеюнжю (24).
Лестер |
Кубок ФА . 1/4-тур 28/06/2020, 21:00 1
:
0
Тугади
|
Челси Росс Баркли - 63' |
Стадион: King Power Stadium, 0 томошабин
Учрашув якунланди! Ушбу баҳсда ҳам меҳмон жамоанинг қўли баланд келди. Лэмпард жамоасини ярим финалга олиб чиқмоқда.
90+3. Жастин ўнг қанотдан дарвоза ёнига тўпни оширди. Кабальеро тўпни ушлаб олди.
90+2. Барнснинг тўп узатишидан кейин Ндиди кучсиз ва ноаниқ зарба йўллади.
2-бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
89. ЗАРБАААААААААААА!!! Шмейхелдан яна бир фантастик сейв!! "Челси" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. 4 футболчи 2 ҳимоячига қарши чиқди. Барклининг кучли зарбасини Кампер қаҳрамонларга қайтарди.
88. Хавфли вазият!! "Лестер" бор кучи билан ҳужумга ташланган. Тўп жарима майдони ичида. Грейнинг пасини ҳеч ким зарбага айлантира олмади.
85. УХХХХХХ!!! Барнснинг тўп узатишидан кейин Кабальеро тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Бўш қолган дарвозани Сеюнжю ишғол қила олмади. Умуман олганда бу паллада Аспиликуэта жамоасини голдан қутқарди.
84. "Лестер" олдинга интилишга ҳаракат қилмоқда. "Челси" эса қарши ҳужумларга таянмоқда.
81. Баркли узоқ масофадан зарба берди. Умуман олганда унинг олдида 2-3 вариант бўлганди. Бироқ у энг ёмон қарорни танлади.
77. Учрашувда киритилган голда ассист бўлган Виллиан ўз ўрнини Педрога бўшатиб берди.
75. Варди рақибини алдаб ўтишда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва ҳужум тўхтади.
73. Чорак финалнинг дастлабки 2 ўйинида ҳам меҳмонлар ғалабага эришганди. Бу сафар ҳам шундай бўлади шекилли.
71. Хавфли вазият! Жарима майдончаси чизиғи устида Варди тўпни шеригидан қабул қилиб олди ва айланиб зарба йўллади. Рюдигер тўпни қайтарди.
68. Шарҳловчи бизга қизиқарли маълумотни тақдим қилди. Брендан Рожерс ҳали бирор марта "Челси"ни мағлуб эта олмаган экан.
66. ЗАРБАААААААА!! Барклининг бу сафарги зарбаси оддий бўлиб чиқди ва буни ушлаб олишда Шмейхель қийналмади.
63. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! Виллианнинг заргарона тўп узатишидан кейин Баркли дарвозани ишғол қилмоқда!!!
62. Бугун Тилеманс "зараркунанда футболчи" ролини ўйнамоқда. У ҳозир Вардига секин пас берди ва Рюдигер тўпни олиб қўйди.
59. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Чап қанотдан Чилуэлл тўпни шеригига узатаман деб гол уриб қўйиши мумкин эди. Тўп Кабальеро қўриқлаётган дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.
57. УХХХХХХХ!!! Жастин тезкор қарши ҳужумга қочиб кетди ва тўпни "Челси" жарима майдончасига ажойиб тарзда узатди. Унинг шундай пасини Тилеманс тўхтата олмади.
55. ГОЛ! ЙЎҚ! ОФФСАЙД! Абрахам оффсайддан кейин гол урди ва бу инобатга олинмади.
53. ЗАРБААААААААА!! Абрахамнинг пасидан кейин Пулишич яқин масофадан йўллаган зарбасини Шмейхель қайтарди. Бу ҳам супер сейв! Лекин Абрахам оффсайдда қолиб кетганди.
51. Сеюнжюнинг хатосидан кейин Ковачич тўпни эгаллаб олиши ва зарба бериши мумкин эди. Лекин бунга "Лестер" футболчилари йўл беришмади.
49. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлганди. Ундан оширилган тўпни Варди қайтариб юборди.
47. "Челси" ҳужумга ўтишга уринди. Виллианнинг пасига Баркли етиб бора олмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
- Иккинчи бўлим бошланишидан олдин "Челси" бир йўла 3 футболчини алмаштирди. Баркли, Ковачич ҳамда Аспиликуэта майдонга тушди.
"Лестер" кетма-кет икки бурчак зарбасидан самара чиқара олмаганидан кейин биринчи бўлим якунланди.
45. ЗАРБААААААААААА!!! Вардининг хавфли зарбаси ноаниқ кетди. Бу паллада "Челси" ҳимоячилари англиялик ҳужумчини ўтказиб юборишди.
42. "Лестер" ҳужуми хавфли тус олаётганди. Барнснинг пасидан кейин Перес ҳужумни янада хавфлилаштириши мумкин эди. Лекин Канте ҳимоячиларга ёрдамга келди ва тўпни аутга чиқариб юборди.
40. Энди "Челси" босимни бошлади. "Лестер" ҳимоячилари тўпни тепиб юборишмоқда.
38. "Лестер" бурчак зарбасига эга бўлди. Тилеманснинг оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. Умуман олганда бугун Тилеманс жуда оддий ўйнамоқда.
35. Пулишич рақиб дарвозаси томон югуриб кетаётган пайтда Жастин чиройли "подкати" билан тўпни олиб қўйди. Уни эса Абрахам йиқитди ва ҳужумда фол белгиланди.
33. "Лестер"да яна бир имконият. Ўнг қанотдан узатилган тўп Гильмурдан ўтганида Варди гол уришга тайёр турганди. Бироқ паст бўйли ҳимоячи тўп йўналишини ўзгартира олди.
32. "Лестер"да ҳам қулай имконият юзага келди. Рюдигер ва Зуманинг ўзаро тушунмовчилигидан кейин Барнс гол уриш учун рақиб дарвозаси томон югурди. Аммо берилган зарба анчагина ноаниқ кетди.
31. ЗАРБАААААААААААААААААААААААА!!!! СЕЙВ! Дахшатли сейв!! Пулишич яқин масофадан "подперекладина" томон зарба йўллади. Шмейхель тўпни қайтарди. Фантастика!
29. ЗАРБААААААААААААААА!!! Чилуэллнинг жаримадан узатган пасига Эванс боши билан хавфли зарба йўллади. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Бироқ бу паллада оффсайд ғам бор эди. Гол бўлганда ҳам бу ҳисобланмасди.
24. Марказда Пулишичга қарши фол ишлатгани учун Сеюнжюга сариқ кўрсатилди ва жамоаларга уотер-тайм берилди.
22. Узоқ вақтдан кейин "Челси" ҳам ҳужумга ўтди. Пулишичнинг оддий пасини Сеюнжю қайтаришда қийналмади.
20. ЗАРБААААААААА!!! Тилеманснинг зарбасини Кабальеро қийинчилик билан қайтарди!
19. Хавфли вазият! Марказда Канте тўпни йўқотди, натижада тўпни олиб қўйган "Лестер" футболчиси тўпни Пратга оширди. Унинг дарвоза яқинига узатган тўпига Варди етиб бора олмади.
18. Сўраганлар учун Мэддисон кўрсатилди. У футбол либосида эмас. Бугун ўйнамайди.
16. Рис Жеймснинг жаримадан узатган тўпига Пулишич боши билан зарба берди. Каспер Шмейхель тўпни ушлаб олди.
13. "Челси" жарима майдончаси ёнида Барнс йиқитилди. Стандартдан Ндиди рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Кабальеро тўпни осонлик билан ушлаб олди.
10. "Челси" рақибни ўз дарвозаси ёнидан узоқлаштирди. Ўйин яна марказга кўчди.
7. "Лестер" яна ҳужумга ўтди. Айозе Переснинг чиройли пасини тўхтатишда Барнс хатога йўл қўйди ва натижада тўп йўқотилди.
5. Тилеманс ҳужумга ўтди. Рюдигер эса унинг дарвоза ёнигача келишига йўл бермади.
3. Илк дақиқалардан "Лестер" ҳужумкорликка зўр берган. Ўйин "Челси" жарима майдончаси ёнида ўтмоқда.
- Учрашув бошланди!
Фикрлар