UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  0 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  1 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  0 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  3 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  5 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  5 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  4 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  22 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  18

Coca Cola Суперлига. “Машъал” – “Насаф” учрашувида дуранг қайд этилди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. “Машъал” – “Насаф” учрашувида дуранг қайд этилди

Coca Cola Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган “Машъал” – “Насаф” учрашуви бўлиб ўтди.

Coca Cola Суперлига. 5-тур
21 июнь, якшанба
19:00 - “Машъал” – “Насаф” 0:0
Ҳакамлар: 
Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Рустам Чориев
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 9.Никита Павленко (99.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 90), 10.Шерзод Темиров, 11.Мўминжон Мелиев (77.Иброҳим Нўъмонов, 79), 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 22.Сирожиддин Қўзиев (7.Ифеани Ифеани, 86), 23.Самандар Шукуриллаев, 33.Денис Васильев.
Захира: 12.Достонбек Тўхтабоев, 8.Аҳрор Иноятов, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 21.Маъруф Жумаев, 28.Убайдулло Холиқулов, 70.Дидар Дурдиев.

"Насаф": 21. Машхуржон Муҳаммаджонов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (15. Жўрабeк Маннонов, 78), 7. Дилшод Раҳматуллаев (22. Акмал Мозговой, 68), 10. Бобир Абдихолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов, 20. Ислом Кeнжабаев (9. Харис Дилавeр, 65), 34. Шeрзод Насруллаев, 77. Ойбeк Бозоров (50. Шохмалик Комилов, 78), 88. Марко Станоевич, 92. Умарбeк Эшмуродов.
Захира: 13. Азамат Сойибов, 35. Абдувохид Нeъматов, 18. Жавоҳир Эсонқулов, 19. Ҳусаин Норчаев, 70. Абубакризо Турдалиев.

Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев 21.


Машъал

Суперлига. 5-тур

21/06/2020, 19:00

0
:
0
Тугади

Насаф

45'
90'
79'  Мўмин Мелиев (Иброҳим Нўъмонов)
86'  Сирожиддин Қўзиев (Ифеанйи Ифеанйи)
90'  Никита Павленко (Жаҳонгир Абдусаломов)
21'  Ғолиб Ғайбуллаев
65'  Ислом Кенжабоев (Харис Дилавер)
68'  Дилшод Раҳматуллаев (Акмал Мозговой)
78'  Ғолиб Ғайбуллаев (Жўрабек Маннонов)
78'  Ойбек Бозоров (Шоҳмалик Комилов)


Ушбу саҳифада ўйининг энг асосий вазиятларини кузатиб боришингиз мумкин.  

ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин тугади. "Машъал" - "Насаф" 0:0

90+3. ЗАРБААААААААААААА! Шароф Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

90. Ўзгариш. "Машъал". Никита Павленко ўрнига Жаҳонгирбек Абдусаломов

88. ЗАРБА! Сирожиддин Раҳматуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди

86. Ўзгариш. "Машъал". Сирожиддин Қўзиев ўрнига Ифеани Ифеани тушди

79. Ўзгариш. "Машъал". Мўмин Мелиев ўрнига Иброҳим Нўъмонов тушди

78. Ўзгаришлар. "Насаф". Ғайбуллаев ва Бозоров ўрнига Жўрабек Маннонов ва Шоҳмалик Комилов тушди

74. ЗАРБА! Станоевичнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Бобир Абдихолиқов боши билан дарвозага йўллади, Давроновдан ажойиб СЕЙВ!

73. Хавфли вазият! Мўмин Мелиев чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдони ичидан зарба берди, ноаниқ!

68. Ўзгариш. "Насаф". Дилшод Раҳматуллаев ўрнига Акмал Мозговой

65. Ўзгариш. "Насаф". Ислом Кeнжабаев ўрнига Харис Дилавeр,

60. ЗАРБА! Шерзод Темировнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди

55. Меҳмонларнинг ҳужумлари кучайди

49. Рўзиқул Бердиев жуда асабийлашмоқда. Унинг кўрсатмалари ҳозирча ўзини оқламаяпти.

48. “Насаф” кучли босим билан уюштирган ҳужуми бесамар кетди. Охирги зарбани берган “Машъал” тарбияланувчиси Ҳусниддин Алиқулов нишонга олишда жуда адашди.

46. Иккинчи тайм бошланди


45+2. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

41. ЗАРБАААА! Марко Станоевичнинг зарбасидан кейин тўпни Давронов эгаллаб олди

40. Ойбек Бозоров йиқитилди ва меҳмонлар жарима тўпига эга бўлишди.  

34. ЗАРБА! Жамоасининг узоқ давом этган ҳужумини Шароф Муҳитдинов зарба билан якунлади, ноаниқ

29. “Насаф”нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумини ҳимоячи Самандар Шукруллаев қайтариб қолди. Бу ҳужум анча хафли чиққан эди.

22. ЗАРБАААА! Нажмиддин Нормуродовнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб кетди!

21. Огоҳлантириш. "Насаф". Ғолиб Ғайбуллаев

15. “Насаф” бутун жамоа бўлиб ҳужумда ҳаракат қидмоқда. Қаршиликлар сафида Ойбек Бозоров ўта фаол ҳаракатланаяпти.

13. Ойбек Бозоров чамаси 40 метрлардан “Машъал” дарвозасига зарба йўллади. Бироқ унинг бу зарбаси ноаниқ чиқди.

12. "Машъал" бугун қарши ҳужумда ҳаракат қилмоқда

11. “Насаф” бурчак зарбасини амалга оширди. Аммо бу ижро ноаниқ чиқди.

9. Дилавер Ваниев ва Рўзиқул Бердиев учрашувни тик турган ҳолда кузатишмоқда. Бу баҳс жамоалар учун жуда муҳим

8. Мўмин Мелиевга тиббий ёрдам кўрсатилди. У рақиби билан тўқнашиб кетганди

1. Ўйин бошланди!


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика