Гвардиола коронавирусга қарши кураш учун 1 миллион евро хайрия қилди

Alisher
25 мар 2020, 11:44
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа бўйлаб тарқалиб бораётган коронавирус пандемиясига қарши курашга қўшилди.

Испаниялик мутахассис шифохоналарда зарур тиббий жиҳозларни сотиб олиш учун хайрия фондига 1 миллион евро хайрия қилди.

Гвардиоланинг хайр-эҳсонини қўшган ҳолда тўпланган барча пуллар зудлик билан Каталониянинг барча тиббий марказларига тарқатиладиган дори-дармонларни сотиб олиш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Месси ҳам айнан Каталония ва Аргентинадаги шифохоналарга 1 миллион евро миқдорида хайрия қилган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es