Лингард Райола билан ҳамкорлик қилишни бошлади

Alisher
6 янв 2020
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард агентини ўзгартирди.

Мино Райола 27 ёшли инглиз футболчисининг агентига айланди.

Райола Лингард билан ҳамкорлик қилиш инглиз футболчилари билан алоқалар ўрнатиш стратегиясининг бир қисми сифатида кўрмоқда.

Жесси Лингард жорий мавсум Англия чемпионатида 18та ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Лингард "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилдан буён Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail