Расмий хабар: Бахтиёр Ашурматов - “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи

Narzulla Saydullayev
9 дек 2019, 11:18
Мавсум якунланганидан сўнг бироз ҳордиқ чиқариш учун танаффусга чиққан “Қўқон-1912” жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Хабарингиз бор суперлиганинг 2-даврасида “Қўқон-1912” жамоасига вақтинча бош мураббийи этиб Азиз Тўхтабоев тайинланган эди. Азиз Тўхтабоев ўзига билдирилган ишончни оқлаб жамоани қийин вазиятдан олиб чиқди ҳамда “Қўқон-1912” жамоасини суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Шунингдек жамонинг натижаларига ўзининг қимматли маслаҳатлари ҳамда тажрибаси билан ёрдам берган Тимур Кападзега ҳам жамоа раҳбарияти номидан миннатдорчилик изҳор қиламиз, - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати. 

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёрланишни мақсад қилган “Қўқон-1912” жамоасига бугун янги бош мураббий тайинланди. Жамоа раҳбарияти ўзаро музокаралардан сўнг яна бир Қўқон фарзанди, ўзбек футболининг яқин ўтмишдаги ёрқин юлдузларидан бири Бахтиёр Ашурматовни “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи этиб тайинлади. Бугун жамоа офисида “Қўқон-1912” клуби президенти Бахтиёржон Толипов ҳамда Бахтиёр Ашурматов ўзаро шартномага имзо чекдилар. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›