25 март куни Андижонда иккита ўйин бўладими?

Narzulla Saydullayev
28 фев 2018, 14:03
Бугун 2018 йилги ПРО-лига баҳсларига қуръа ташланди.

"Андижон" жамоаси Про-лигадаги дастлабки учрашувни 25 март куни ўз майдонида "Бунёдкор-2" жамоасига қарши ўтказади.

Аммо ўша куни Андижонда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказилиши олдиндан белгилаб қўйилганди.

Қизиқ, "Андижон" жамоасининг 1-турга белгиланган ўйини бошқа кунга кўчириладими? ПФЛ бу борада вазиятга ойдинлик киритса ажаб эмас.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Андижон” матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›