UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  6 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  2 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  6 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  6 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  6 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  2 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  12 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  1 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2

Coca Cola Суперлигаси. "Андижон" - "Бунёдкор" 1:1 Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Андижон" - "Бунёдкор" 1:1

Coca-Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди.

4-дақиқада Бобурбек Фарҳодов 21 метрлардан дарвозага кучли зарба йўллади. Мирний тўпни ушлаб олди.

19-дақиқада Рўзимбой Аҳмедовнинг кучли зарбасини Абдумавлон Абдужалилов иккинчи уринишда ушлаб олди.

24-дақиқада Шаҳзод Убайдуллаевнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

63-дақиқада Қаҳрамон Баҳодировнинг чап қанотдан ошириб берган тўпига Шаҳзод Убайдуллаев бош билан зарба берди. Тўп тўппа тўғри рақиб дарвозасига кетаётган пайтда "Бунёдкор" посбони яхши ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди.

84-дақиқада Абдулла Абдуллаев иккинчи марта сариқ карточка олди ва майдонни тарк этди. 

85-дақиқада Нурулло Тўхтасиновнинг ажойиб зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 

Учрашувни томоша қилиш учун стадионга 6425 томошабин келгани эълон қилинди.

90+2-дақиқада Шоҳруҳ Гадоевнинг фаоллиги билан тўп рақибдан олиб қўйилди ва Нурилло Тўхтасинов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозани ишғол қилди - 0:1. 

90+4-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. 


Coca-Cola Суперлигаси / 23-тур
30 октябрь, чоршанба
"Андижон" - "Бунёдкор" 1:1
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Элёр Турсунов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Шоҳрух Саид

Голлар: Нурилло Тўхтасинов 90+2, - 0:1. Шаҳзод Убайдуллаев 90+4, - 1:1.

"Андижон": 77.Виталий Мирний, 5.Роббим Ҳасанов, 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 18.Дилшод Раҳматуллаев, 19.Сардор Азимов (Фарҳод Мираҳматов, 85), 22.Рўзимбой Аҳмедов, 25.Қаҳрамон Баҳодиров (Абдураҳмон Абдулҳақов, 74), 26.Радосав Алексич, 34.Хушнудбек Авилов, 88.Аброр Хусинов, 89.Бобиржон Акбаров.
Захира: Руслан Матниёзов, Жалил Кимсанов, Иброҳим Отахонов, Фарҳод Бекмуратов, Абдуллоҳ Олимов, Ильдар Маматказин, Давронбек Исоқов.

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Исломжон Қобилов, 5.Бобур Фарҳодов, 6.Анвар Ғофуров, 10.Хуршид Ғиёсов (22.Шоҳруҳ Гадоев, 75), 13.Лутфулла Тўраев, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 21.Дмитрий Островский (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 51), 30.Абдулла Абдуллаев, 77.Санжар Турсунов (11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 51).
Захира: 25.Муроджон Зуҳуров, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 20.Владислав Нуриев, 24.Евгений Чумак, Фарруҳ Икромов.

Четлатиш: Абдулла Абдуллаев 84.

 

Андижон

Шаҳзод Убайдуллаев - 90'

Суперлига. 23-тур

30/10/2019, 17:00

1
:
1
Тугади

Бунёдкор

Нурилло Тўхтасинов - 90'

45'
90'
90'  Шаҳзод Убайдуллаев
84'  Абдулла Абдуллаев
90'  Нурилло Тўхтасинов

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика