UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  28 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  11 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  6 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Ўзбекистон терма жамоасининг Фаластинга қарши ўйиндан олдинги бир куни Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасининг Фаластинга қарши ўйиндан олдинги бир куни

Ушбу саҳифада Фаластин ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари учрашувидан олдин бўлаётган воқеаларни кузатиб боришингиз мумкин.

Сайтимизнинг икки вакили айни дамда Фаластинда ва улар бизни барча воқеалардан бохабар қилиб туришади.

ЯНГИЛАШ


ФОТО  ЖЧ-2022 саралаши. Ғалати шаҳардаги қувноқ футболчилар. Ўзбекистон МТЖнинг ўйинолди расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Терма жамоа ўйинчилари лоббидалигида улар билан қисқа суҳбатлашдик.

Одил Аҳмедов: "Сунъий майдонда машқ қилганда хоҳлайсизми йўқми оёқлар оғрийди. Сирпаниш даражаси деярли йўқолади. Бундай майдонларнинг энг ёмон тарафи - эски жароҳатларни қайта қўзғатиб қўйиши. Лекин, бу майдон Шимолий Кореядагидан яхшироқ. Унда умуман ўйнаб бўлмасди".

Маълумот учун: Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида КХДРга қарши 2015 йилнинг 16 июнь санасида сафарда ўйин ўтказганди. Афсуски, ўшанда вакилларимиз рақибга 2:4 ҳисобида имкониятни бой беришган. Айнан ўша мағлубиятдан сўнг Миржалол Қосимов терма жамоа рулида истеъфо берган эди.


Шу паллада Элдор Шомуродовнинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.

- Сунъий майдон сиз каби тезкор футболчиларнинг югуришига қанчалик ҳалал беради?

- Биз ёш бўлганимиз учун ҳам катта фарқ билинади дея олмайман. Ўйнаса бўлади.

- Лекин, яқиндагина Россия чемпионати доирасида "Ростов" билан "Уфа" меҳмони бўлиб мағлубиятга учрагандинглар. Уфаликларнинг майдони ҳам сунъий қопламали.

- "Уфа"нинг майдони Фаластиндагидан яхшироқ эди. Нисбатан юмшоқроқ. Доимий сув сепиб турилиши бунга сабаб бўлса керак. Ўшанда кўникмаган майдонда шунчаки бутун жамоанинг ўйини қовушмаганди. Насиб қилса, эртага албатта ғалаба қозониш учун майдонда боримизни берамиз.

Маълумот учун: Терма жамоамизнинг бугунги машғулоти пайтида делегация раҳбарлари учрашув назоратчисидан эртага майдонга сув сепишни сўрашди. Ҳиндистонлик назоратчи албатта сув сепилишини айтиб ўтди. 


23:50. Футболчилар кечки овқатдан сўнг лоббида ўзаро суҳбатлашиб ўтиришди ва кейин ўз хоналарига равона бўлишди. Уларга эртанги муҳим ўйин олдидан яхши хордиқ зарур. Зеро, спортчи учун энг яхши допинг - уйқу


Ушбу саҳифани кузатишда давом этинг.


Тошкент вақти билан соат 22:30да терма жамоа футболчилари назарий машғулотга кириб кетишади. 23:00да эса кечки овқат ва ундан сўнг дам олиш.

21:35. Ўзбекистон терма жамоаси жой олган автобус меҳмонхонага етиб келди. Футболчилар машғулотдан сўнг бироз тин олгани ўз хоналарига йўл олишди.


20:26. Терма жамоамиз билан сафарда бўлиб турган сайтимиз раҳбари Гайрат Хасбиулин Фаластин терма жамоаси бош мураббийи Нуриддин Оулд Али билан қисқача алоҳида суҳбатлашди. 

Суҳбат давомида жазоирлик мураббий Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепаётган бир нечта футболчиларни яхши билишини айтиб ўтди. 

- "Мен терма жамоангиз сардори Одил Аҳмедовни яхши биламан. У жуда кучли ва ақлли футболчи. Шунингдек, қанот ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповни ҳам алоҳида таъкидлаган бўлардим. У тезкор ҳаракатлари билан рақибни шошириб қўя олади".

- "Элдор Шомуродов эса айни пайтда Осиёнинг топ даражадаги ҳужумчиларидан бири ҳисобланади. Мен унинг Россия чемпионатида урган голларини кўрдим. Бундан ташқари клубларингиз ўйинини видео орқали ўрганганимда Остон Ўрунов билан Одил Ҳамробеков ҳам илиқ таассурот қолдирди", - дейди фаластинлар устози.



20:20. Фаластин терма жамоаси ўйинолди расмий машғулотни бошлади. 



19.55. Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида машғулот ўтказмоқда.



Тошкент вақти билан 18:50да вакилларимиз машғулот ўтказиш учун стадионга етиб келишди.



Терма жамоамиз Тошкент вақти билан 17:44да меҳмонхонадан ўйин бўладиган стадион томон қўзғалди.



17:52. Терма жамоа шифокорининг айтишича, барча футболчилар соппа-соғ ва машғулотга тайёрлар.


17:45. "Millennium" меҳмонхонаси лоббисида маҳаллий журналистлар билан маълум вақт суҳбатлашиб ўтирдик. Уларнинг айтишича, айни пайтда Фаластин терма жамоасида 15-рақамдаги жамоа сардори Абдуллатиф Ал-Баҳдари ва 29-рақамдаги 20 ёшли ҳужумчи Одай Даббаҳлар асосий "фигура". Терма жамоа ўйини айнан уларга боғлиқ ва асосий хавф ҳам айнан шу икки футболчи эвазига келади.


17:35. Маҳаллий газетада Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Шу ерлик журналистнинг айтишича, маҳаллий газеталарнинг бугунги сонида фақат Фаластин терма жамоасининг тайёргарлиги ҳақида маълумотлар берилган. Эртанги газеталарда Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида материаллар тайёрланади.


17:08. Футболчиларда кичик танаффус



17:01. Марокашнинг "Ҳассаниа Агадир" клубида ўйнаётган Тамир Сейам инглизчада ёмон гапирар экан. Шунга қарамай Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ҳеч нарса билмаслигини билиб олдик. Унинг айтишига қараганда эртанги ўйиндаги режа тартибли ўйнаш ва очко олишга уриниб кўриш. Бироз олдин ушбу футболчининг оила аъзолари меҳмонхонага ташриф буюришди.



16:42. Эктор Купер бошчилигидаги мураббийлар штаби эртанги баҳсдаги рақибни ўрганишмоқда


16:36. Азиз Ҳайдаров: "Ҳозир футболчилар ўз хоналарида дам олишяпти. Машғулотларга тайёрланишмоқда. Тошкент вақти билан 18:00да ўйинолди машғулотга йўл оламиз".


16:28. Фаластин терма жамоаси ярим ҳимоячиси Шади Шабан: "Ўзбекистон жуда кучли жамоа. Эртага бизга қийин бўлиши аниқ, аммо халқимиз олдида яхши ўйин кўрсатяпмиз. Жамоамиз ва Ўзбекистон терма жамоаси ўртасидаги фарқни биламан, бироқ бор кучимизни ишга соламиз".


16:14. Бир неча дақиқа олдин Ўзбекистон ҳамда Фаластин терма жамоалари устозлари иштирокида ўтган ўйинолди матбуот анжумани якунланди.

Купер: "Барча рақибни ҳурмат қиламиз, бироқ ҳар бир баҳсда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз".


16:00. ЎФА медиа департаменти раҳбари Даврой Файзиев ва терма жамоамиз ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев.


15:50. Матбуот анжуманига ҳамма нарса шай



Гайрат Хасбиулин, Толибжон Қосимов

Рамаллаҳ шаҳри, Фаластин

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика